IV Фойдаланилган адабиётлар…........................................................................
КИРИШ
Компьютер тармоқларининг пайдо бўлишининг сабабларидан бири хисоблаш ресурсларидан хамкорлиқда фойдаланиш, алохида компьютер имкониятини кенгайтиришдир. Бундай тармоқларга содда мисол сифатида қаттиқ магнит диск (винчестер) ёки чоп этиш қурилмалари (принтерлар)нинг биргаликда ишлашини кўриш мумкин.
Масалан 80-йилларнинг бошида жуда оммавийлашиб кетган APPLE 11 компьютерлари ва улар учун қаттиқ магнит дисклари шунчалик қиммат эдики, фақатгина баъзи бир ўқув даргохлари уларни таълимни ташкил этишда фойдаланиш учун сотиб олиш имкониятига эга эдилар. Компьютерларни винчестерларсиз сотиб олиш эса хисоблаш мажмуалари самарадорлигини кескин камайтириб юборади.
Бугунги кунга келиб шундай ускуналарнинг нархи кескин тушиб кетган бўлса хам, ғоянинг қадри сақланиб қолмоқда. Бироқ, тармоқни яратиш мақсадга мувофиқлигига доир бир неча қўшимча омиллар хам пайдо бўлди. Булардан биринчиси ва энг асосийси унинг тежамкорлигидир, яъни тармоқ ресурслари (адаптер, кабель)дан бирга фойдаланганда, етарли самарага эришиладими? Ха, эришилади, қуйидаги далиллар компьютерларни тармоққа бирлаштиришни оқлайди.
Биринчидан, фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида бир хил маълумот ва файл нусхалари, амалий дастурлар билан ишлаши мумкин. Бу холат ахборот ташувчилардаги жойни тежайди. Бундан ташқари, принтер, сканер, модем (оддий телефон тармоқларидан фойдаланиб, сонли ахборотларни компьютерлараро узатиш), лазер дисклар мажмуининг биргаликда ишлатилиши қўшимча маблагни асрайди.
Иккинчидан, ахборотни сақлаш ишончлилиги ортади, чунки жуда оддий усулда қимматли ахборотларни қайта нусхалаш мумкин ва алохида фойдаланувчилар ўртасида ахборот алмашиш енгиллаштирилади.
Учинчидан, бугунги кунга келиб, айниқса банк фаолиятида, тармоқ (кўп фойдаланувчи) дастур махсулотларидан кенг фойдаланилмоқда. Улар фойдаланувчилар сўровини мужассамлаштиради, бир вақтнинг ўзида ахборотдан фойдаланиш имконини беради.
Шундай қилиб, бундан 10-15 йил аввал якка, жуда улкан компьютерларнинг бир ўзи қиладиган ишларни, нисбатан арзон, қулай, бир-бирига уланган митти компьютерлар бир зумда бажармоқда.
Компpютерларни асосий қурилмаларига микропроцессор доимий хотирлаш қурилмаси, оператив хотирлаш қурилмаси ва алоқа каналларини киритиш мумкин.
Информацияни киритиш, чиқариш, ташқий хотирлаш қурилмаларини ташқий қурилмаларга киритилади.
Келтирилган қурилмаларни алоxида-алоxида мавзуларда куриб чиқамиз.
Қурилмаларни асосий функциялари қуйидагилар:
Микропроцессор компьютер қурилмаларини иш фаолиятини текшириб, улар ўртасида алоқа ўрнатиб, бирлигини таъминлаб масалаларни ечилишини ташкил этади.
Доимий хотира - дастур бажарилиши давомида ўзгармайдиган информацияларни сақлаш учун хизмат қилади. Унга информация завод тамонидан ёзилади.
Оператив хотира дастурларни, берилганларни, оралиқ натижаларни ва натижаларни вақтинча сақлаб туриш учун қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |