Импорт қилинаётган товарларнинг божхона қийматини белгиланишини дбқ Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими асосида



Download 111,36 Kb.
bet1/12
Sana24.02.2022
Hajmi111,36 Kb.
#189208
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12

ДБҚнинг 2020 йил “___” ________даги
_____ -сон буйруғига илова


Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашда ахборот дастурлари ёрдамида назорат қилиш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (бундан буён матнда Кодекс деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 5 июндаги


ПФ-6005-сон Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 5 февралдаги
ПҚ-4160-сон ва “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил
31 июлдаги 605-сон ва “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш бўйича (рўйхат рақами 390, 1998 йил 13 январь)
ва Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларига (рўйхат рақами 2868, 2017 йил 14 март) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқланишини “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими Электрон божхона расмийлаштируви” дустури (бундан буён матнда ЯААТ ЭБР деб юритилади) орқали амалга оширишда назорат қилиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада максимал хавф тушунчаси деганда божхона органларининг хавфни бошқариш тизимида мавжуд бўлган хавф даражасида қайд этилган энг паст нархдан пасайиш томонга фарқ қилган ҳолатларни аниқлашнинг чегараси бошланувчи кўрсаткич тушунилади.
2. Товарнинг божхона қиймати БҚДни тўлдирган ҳолда товарларни декларациялашда декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига маълум қилинади.
3. Маълум қилинадиган товарнинг божхона қиймати ва уни аниқлашга тааллуқли тақдим этиладиган маълумотлар тўғри, миқдорий жиҳатдан аниқлаш мумкин бўлган ҳамда ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотга асосланиши керак.
4. Олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича аниқлаш усули олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули (бундан бўён матнда 1-усул деб юритилади) ҳисобланади.
Агар олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усулини қўллаш мумкин бўлмаса, қуйидаги усуллар кетма-кетликда қўлланилади:
айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича (бундан бўён матнда 2-усул деб юритилади);
ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича (бундан бўён матнда 3-усул деб юритилади);
қийматларни чегириб ташлаш асосида (бундан бўён матнда 4-усул деб юритилади);
қийматларни қўшиш асосида (бундан бўён матнда 5-усул деб юритилади);
захира усул (бундан бўён матнда 6-усул деб юритилади).
Бунда ҳар бир кейинги усулнинг қўлланилишига, агар божхона қийматини аниқлашда олдингисидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади. 4 ва 5-усуллар тескари кетма-кетликда қўлланилиши мумкин.
5. ЯААТ ЭБРда товарнинг божхона қиймати 1 дан 5 гача бўлган усуллар орқали декларацияловчи шахс томонидан тўғри аниқланганлиги, божхона қийматини аниқлаш усуллари кетма-кетлиги тўғри қўлланилганлиги, БЮДда тақдим этилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда БЮДнинг тегишли графалари тўғри тўлдирилганлиги божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими томонидан БЮДни ўрганиш орқали текшириб чиқилади.
6. ЯААТ ЭБРда божхона қийматини 6-усул билан аниқлашда божхона органи ўз ихтиёрида мавжуд бўлган нархлар тўғрисидаги ахборот асосида текширади.
7. Божхона қийматини аниқлашнинг ҳар бир усули бўйича ЯААТ ЭБРда ишлаб чиқилган мантиқий назорат алгоритмларига мувофиқ божхона расмийлаштируви вақтида божхона қийматини муайян бир усул асосида аниқлашда ушбу мантиқий назорат алгоритм талаблари бажарилмаганда ёки тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда, танланган усул билан БЮД расмийлаштириш учун қабул қилинмайди
ва қабул қилмасликнинг сабаблари кўрсатилади ва бу ҳақда огоҳлантириш беради.
Ушбу ҳолатда божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими декларант ёки божхона брокери танлаган усул билан аниқлаш учун бошқа ҳужжат ва маълумотларни тақдим этилишини сўраши ёки божхона қийматини аниқлашнинг кейинги усулига ўтиши лозим.
8. Божхона қиймати божхона тўловларини ҳисоблаш мақсадида фойдаланиладиган товар қиймати бўлганлиги сабабли, ЯААТ ЭБРдаги божхона қийматини назорат қилиш ва текширув ўтказиш фақатгина божхона тўловлари ундирилишини кўзда тутувчи БЮДлар бўйича амалга оширилади. Божхона тўловларини ундирилишини назарда тутмайдиган БЮДлардаги товарларнинг божхона қийматини аниқланиши юзасидан текширув божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилиши лозим.
9. БЮД расмийлаштирилаётганда аниқланган ва божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона ходими томонидан қабул қилинган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усули ва божхона қиймати суммасининг ҳисоб-китоби фақат Кодекснинг 320-моддасида назарда тутилган ҳолларда ҳамда божхона қиймати аниқланиб, шартли чиқариб юборилган товарнинг божхона қийматига тузатишлар киритиш зарурлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Download 111,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish