38-қоида
Омма орасида муваффақиятли
чиқиш қилиш
Омма олдида чиқиш қилишга тайёргар-
лик кўришда асосий қоидани унутмаслик
лозим – ҳеч қайси хусусиятингиз бировнинг
ғашини келтирмаслиги, жаҳлини чиқармас-
лиги керак. Чиқиш учун кийим танлашда
классик услубни танлаш мақсадга мувофиқ.
Ранг-баранг, кўзни қамаштирувчи кийим-
лардан кўра оқ-қора кийим афзалроқ бўлиб,
бир тарафдан, ёрқин ва кўзга ташланувчан
бўлса, бошқа жиҳатдан, кўзни зўриқтирмай-
ди. Либосингиз бачкана, жимжимадор, ҳам-
мани лол қолдирадиган бўлмаслиги керак.
Кийимингиз муҳит ичида сезилиб туради-
ган даражада сизни ажратиб, атрофдагилар
эътиборини тортадиган бўлаверсин. Кий-
ган либосингиз ўта ғайриоддий, ҳамманинг
диққатини тортадиган бўлмаслиги мақсадга
мувофиқ, акс ҳолда бутун чиқишингиз да-
вомида йиғилган кишилар сизнинг кост-
юмингизни томоша қилиш билан овора бў-
либ, сўзлаётган нутқингизни назардан четда
қолдиришлари мумкин.
Катта аудиторияда чиқиш қилиш,
яъни нутқ сўзлаш – жуда масъулият-
ли иш. Бундай қийин вазифани бажа-
ришда муваффақиятга эришиш учун
нафақат ўз нутқингизни яхши тай-
ёрлашингиз, балки қандай новербал
белгилардан фойдаланишингиз устида
ҳам ўйлаб олишингиз керак.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
106
Ўз чиқишингиз учун қулай жой танланг.
Албатта, бу ташкиллаштирилган тадбир
бўлса, бу ишни ташкилотчилар зиммаси-
га олади. Лекин агар ушбу ташкиллашти-
рилган тадбир тайёргарликсиз уюшти-
рилган митинг ёки йиғилиш бўлса, сиз
қаерда туришингиз ҳақида қайғуриб қўй-
ганингиз маъқул. Шундай жой топингки,
ҳамма нуқталардан туриб сизни кўриш
мумкин бўлсин. Бирон тепароқ жой бўл-
са яна яхши. Атрофдагилар сизнинг бир
қадар устунлигингизни ҳис қилиши учун
сиз уларнинг барчасидан том маънода бир
поғона баланд бўлишингиз даркор. Сиз
йиғилганларга таъсир қилишнинг барча
новербал воситаларидан бемалол фойда-
лана олишингиз учун сизни ҳар тарафдан
кўриб туриш мумкин бўлсин.
Эътиборни тортиш илмини ўрганинг.
Қандай қилиб дейсизми? Авваламбор но-
вербал воситалардан фойдаланган ҳолда,
албатта. Сизнинг имо-ишораларингиз кат-
та саҳнадаги актёрнинг имо-ишораларини
эслатиб туриши лозим. Оммавий тадбир-
ларда, одатда, қуйидаги имо-ишоралар-
дан фойдаланилади.
Сиз қучоқ очаётган инсон каби қўл-
ларингизни кенг ёзишингиз мумкин. Бу
имо-ишоранинг рамзий маъноси бор:
«Мен сизларнинг ҳомийингизман. Агар
сизларнинг қандайдир муаммоингиз бўл-
са, мен уни ҳал қиламан». Йиғилганлар
эътиборини жамлаш учун қўлингизни те-
пага кўтаринг ва жимлик юзага келгунига
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
107
қадар туширманг. Бу имо-ишора қуйида-
ги маънони билдиради: «Жим бўлинглар!
Мен гапирмоқчиман». Бу имо-ишора жуда
таъсирчан ва тушунарли бўлиб, ундан на-
фақат чиқишнинг аввалида, балки ўрта-
сида ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан,
йиғилганларнинг фикри чалғий бошлага-
нини сезган пайтингизда. Сиз ишлатаётган
ҳар қандай имо-ишора кўзга ташланувчан,
таъсирли ва кучли бўлиши даркор. Май-
да-чуйда имо-ишоралар оммавий йиғи-
лишдаги чиқишда кўримсиз туюлади,
уларни ҳеч ким илғамайди. Масалан, сиз
қўл билан саноқ ишораларини қўллаётган
бўлсангиз, қўлингизни юзингиз баландли-
гида кўтаришингиз, бармоқларингиз ора-
сини кенг очиб, иккинчи қўлингиз билан
ўқталган каби уларни сезиларли тарзда
букишингиз керак.
Овоз пардангизнинг имкониятлари-
дан фойдаланинг. Кўпчилик фикрига
кўра, катта аудитория учун баланд овозда
нутқ сўзлаш лозим. Аслида эса, ҳар доим
ҳам овозни кўтариб гапириш керак эмас,
акс ҳолда тез чарчаб қоласиз. Фақатгина
аниқ-лўнда гапиринг ва сўзларингиз тушу-
нарли бўлиши учун танаффуслар қилинг.
Баъзи ҳолларда паст овозда пичирлаб га-
пиришингиз мумкин. Тинглаётганлар қан-
дайдир муҳим нарса ҳақида сўз боряпти
шекилли, қандайдир сир ҳақида гап кет-
япти, деган гумонга бориб, диққат билан
қулоқ солади.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
108
Do'stlaringiz bilan baham: |