28
Уят ҳиссини туйган пайт инсон кўз орқали
алоқани узиб қўяди, кўзларини пастга қара-
тади, унинг нигоҳи бирон-бир буюм томон
қадалиб қолади. Унинг имо-ишоралари, ҳа-
ракатларида ҳовлиқиш акс этади.
А.Чеховнинг «Буқаламун» ҳикоясини
эслайлик. Полиция назоратчиси Очуме-
лов хатога йўл қўйди ва ўз сўзларидан
хижолат бўлди, у шу заҳоти
атрофдаги-
ларнинг эътиборини чалғитишга, уларни
гангитишга чоғланиб,
устидаги пальтоси-
ни ечиб, яна қайта кияди.
Агар инсонда уялиш ҳисси табиатан туғма
кучли бўлса ёки айб (гуноҳ) иш қилиб қўй-
ган-у, уни кечиришларига ишонса, унда бош-
қаларга имкон қадар сездирмай кийиниш
эҳтиёжи туғилади. Аслида эса, бу новербал
сигналлардан фойдаланишдаги қўпол хато-
дир. Бироқ сездирмай ҳаракат қилдингиз де-
гани сизни ҳеч ким кўрмаяпти дегани эмас.
Аксинча, сизни кўриб туришади, сезишади,
лекин сиз билан гаплашишни кераксиз деб
ҳисоблашади, назардан четда қолдириша-
ди ва сиз ўз уят ҳиссингиз билан қоласиз-у,
бу ҳис алаҳлаш дардига айланиши мумкин.
«Шамолларда қолган ҳисларим» романида-
ги эпизодни эслайлик: Скарлет ўз дугонаси
эрини мафтун қилиб қўйгач, дугонасининг
зиёфатига боришни хоҳламайди, лекин Рет
Батлер уни боришга мажбурлайди. Қола-
верса, энг ёрқин кўйлакни (қирмизи рангли)
кийишини сўрайди. Батлернинг мақсади
Скарлетни шу йўл билан ўз гуноҳининг ач-
чиқ аламини торттириш эди. Аслида эса, бу
кўйлак уни қутқариб қолади: бу уни Мелани
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
29
ва Эшли олдидаги қўрқувни тарқатиб юбо-
ради. Ёрқин кийим инсонда ўзига
ишонч
уйғотади, бу кийимда бизни пайқамаслик
мумкин эмаслигини, нақадар ёрқин эканли-
гимизни тушунамиз: инсон қандай кўринса,
ўзини шундай ҳис қилади. Ўнғайсиз ҳолат-
лардан кўзга ташланмайдиган кийимдан
кўра ёрқин кийимда чиқиб кетиш осонроқ.
Ўнғайсизлик ҳисси инсонда унинг хижо-
латини бошқалар сезган тақдирда
янада
ортади. Шунинг учун унинг бу ҳолатини
атрофдагилар сезганда ўнғайсизлик туйғуси
икки баравар ортади, масалан, юзлари қиза-
риб кетади. Бу ҳолда инсон ўз хижолатини
яшира олмаётганини тушуниб, янада ўзини
йўқотиб қўяди. Ҳа, албатта, ғайриихтиёрий
реакцияни яшириш жуда қи йин, лекин та-
биатан юзига тез қон югурадиган инсон ҳам
бу ноқулайликдан усталик билан чиқиб ке-
тиши мумкин. Кўпчилик бундай ҳолатлар-
да қаттиқ умидсизликка тушадилар, сеҳрли
оламда яшамаётганидан, кўринмас қилиб
қўядиган сеҳрли қалпоғи йўқлигидан аф-
сусланади. Психологларнинг фикрича, энг
муваффақиятли усул ўзининг хижолат тор-
таётганига иқрор бўлишдир: «Кеч қолга-
нимдан жуда афсусдаман», «Таптортмаслик
қилаётганим
учун кечиринг, лекин ёнимда
чиндан нақд пул йўқ, кафеда менинг ўр-
нимга ҳам тўлаб юбора олмайсизми?» Ўз ҳо-
латингиз ҳақида тан олиб гапириш хижолат
ҳиссингизни зумда тарқатиб юборади. Ўз
ҳолатингизни вербал, яъни сўзлар орқали
изҳор қилинг, ички ўнғайсизлик ва хижо-
латпазлик шу заҳоти ўтиб кетади.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi