Қимматли қоғозлар моҳияти ва турлари тўғрисида маълумот беринг



Download 18,01 Kb.
Sana29.05.2022
Hajmi18,01 Kb.
#615563
Bog'liq
Қимматли қоғозлар бозори ҳуқуқи орлиқ казуслари


1-казус
Фуқаро Каримов 10 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Фуқаро Каримов томонидан ташкил этилган “Нур” масъулияти чекланган жамият ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритади. Фуқаро Каримовга бир таниши бизнесини кенгайтириш ва машаққатли бизнесдан енгил пул топиш мумкин бўлган тадбиркорлик фаолиятига ўтишни маслаҳат беради. Маслаҳатга кўра, фуқаро Каримов оммавий қарз олиш учун облигациялар чиқариши ва масъулияти чекланган жамиятни акциядорлик жамиятига айлантириш лозим бўлади. Дастлаб, фуқаро Каримов яқин танишларидан қийматини кўпайтириб қайтариб бериш шарти билан 100 миллион сўм миқдорида қарз жалб этади ва ушбу вазифа муваққиятли бажарилади. Натижада, ҳар хил инсонлар ўз маблағларини кўпайтириш мақсадида фуқаро Каримовга олиб келиб бера бошлайдилар. Фуқаро Каримовнинг ходимларни мазкур пулларни қабул қилиб, маблағ эгаларига қимматли қоғоз сифатида ҳужжатли облигация ва акциялар берган. Ушбу облигация ва акцияларнинг ҳисоби фуқаро Каримов ходимлари томонидан юритиб борилган ҳамда ўз вақтида фоизлар ва дивидентлар тўлаб берилган. Давлат солиқ хизмати ходимлар ушбу ҳолатдан хабар топиб, фуқаро Каримовга молиявий пирамида ташкил этиш айбини қўядилар. Фуқаро Каримов ушбу айбловни рад этиб, фаолият “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунга мувофиқ юритилаётганлигини билдиради.
Саволлар:

  1. Қимматли қоғозлар моҳияти ва турлари тўғрисида маълумот беринг.

  2. Облигация ва акциянинг фарқли жиҳатларини тушунтириб беринг.

  3. Ушбу ҳолатда фуқаро Каримов тўғри йўл тутган деб ҳисоблайсизми?

  4. Агар аксинча бўлса, фуқаро Каримовга қандай маслаҳатлар берасиз.

  5. Фуқаро Каримовга тегишли “Нур” акцядорлик жамиятини эмитент деб ҳисоблаш мумкинми?

  6. Қимматли қоғозларни чиқариш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини тушунтиринг.

2-казус

1995 йилда “Ўзавтотранс” корпорациясининг “Тошшаҳюктранс” концернига қарашли 127-чи Автокорхона акциядорлик жамияти томонидан 100 сўмлик номинал қийматда йилига 10 фоиз дивиденд тўлаш шарти билан 9066 да оддий акция ва 477 дона имтиёзли акция чиқарилган. Акция эмиссия қилинган пайтда корхонанинг устав фонди 954367,2 сўм бўлган. Фуқаро Икрамов 1997 йил 15 мартда 127-чи Автокорхона акциядорлик жамиятининг 272 дона оддий акциясини сотиб олган.


Ушбу акцияларга нисбатан бир марта яъни 1999 йилда корхона дивиденд тўлаган. Аммо шундан кейин бирор марта дивиденд тўланмаган.
2009 йилда фуқаро Икромов паркенсон касаллигидан вафот этади. Бироқ, унинг акциялари мавжудлиги оила аъзоларининг эсидан чиқиб кетади. Натижада, нотариус мерос масаласини ҳал қилаётганда мазкур акцияларга эътибор қаратмайди. 2019 йилда марҳум Икромовнинг аёли сандиғидан 272 дона ҳужжатли акцияларни топиб олади.
Марҳумнинг фарзандлари 127-чи Автокорхона акциядорлик жамиятига акцияларни учун мулк ҳуқуқини тан олиш ва барча даврлар учун дивиденд тўлаш тўғрисида мурожаат қилган. Бироқ корхона маъмурият акцияларни мерос қилиб қолдириб бўлмайди ва даъво муддати ўтиб кетган деган важ билан мурожаатни рад этган. Шунингдек, корхона маъмурияти анча олдин ҳужжатли қоғоз акциялар электрон акцияларга алмаштирилганлиги, бугунги кунда ҳужжатли қимматли қоғозлар муомалада бўлмаётганлигини баҳона қилишади.
Саволлар:

  1. Акцияга қимматли қоғоз сифатида баҳо беринг.

  2. Акцияларнинг фуқаролик ҳуқуқи объекти сифатида фуқаролик муомаласини ёритинг.

  3. Акциядорнинг ҳуқуқларини тушунтириб беринг.

  4. Ушбу ҳолатда акцияларни мерос қилиб қолдириш имконияти мавжудми?

  5. Акциядорнинг дивидент тўлаш ва акция қиймати тўлаш тўғрисидаги талабларига нисбатан даъво муддати қай тарзда қўлланилади?

Ушбу ҳолатда марҳум оила аъзолари акцияларнинг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни қаердан олади?
3-казус.

“Депозит” МЧЖ инвестиция активларининг ишончил бошқарувчиси лицензиясига эга. Ҳозирда компания 100 га яқин юридик ва жисмоний шахсларнинг инвестиция активларини бошқариб келмоқда. “Депозит” МЧЖ ўз мижозларига қимматли қоғозлар бозорида воситачилик хизматларини ҳам кўрсатишни бошлади. Ваколатли орган бундай фаолият билан шуғулланиш учун алоҳида лицензия олиш лозимлиги ҳақида огоҳлантирди. Бироқ, “Депозит” МЧЖ воситачилик хизматларини фақатгина ўз мижозларига кўрсатишини, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бундай хизмат кўрсатилмаслигини айтди. Шунингдек, компания ишончли бошқариш ва воситачилик хизматларини ягона лицензия орқали кўрсатиш мумкинлигини таъкидлади.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
1-казус
Фуқаро Шокиров Кварц акциядорлик жамиятининг акцияларини сотиб олишни мақсад қилди. Фуқаро Тошкент фонд биржасидаги савдолар ҳажмини ўрганда, энг кўп битимлар Кварц акциядорлик жамиятининг акциялари билан тузилган. Шунингдек, жамиятнинг акциялари қиймати бир йил ичида икки баробарга ошган. Шу боис, фуқаро Кварц акциядорлик жамиятининг акцияларини сотиб олиш учун жамиятга мурожаат қилди. Масъул ходимлар фуқаро Шокировга жамият бухгалтерияси ходимлари билан учрашиши кераклигини айтишди. Шокиров бош бухгалтер ўринбосари билан учрашувда 100 дона акция сотиб олмоқчи эканлигини айтди. Бош бухгалтер ўринбосари 100 дона акцияни 5000 сўмдан ҳисоблаб, Шокировнинг қўлига тўлов квитанциясини чиқариб берди. Шунингдек, у Шокировга акция қийматини нақд пулда жамият кассасига тўлаши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

  1. Шокиров қай тарзда Кварц акциядорлик жамиятининг акцияларини сотиб олади?

  2. Бош бухгалтер ўринбосарининг ҳаракатлари тўғрими?

  3. Қимматли қоғозларга оид битимларни тузишнинг тўғри йўлини кўрсатинг.

2-казус
Фуқаро Салимов ва Фуқаро Каримов ўртасида қарз шартномаси тузилди. Шартномага кўра, Фуқаро Салимов 4 ойда қайтариш шарти билан Фуқаро Каримовдан 100 миллион сўм қарз олди. Бироқ, Каримов Салимовдан гаров талаб қилди. Салимов кўчар ва кўчмас мол-мулклари йўқлигини, аммо “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятининг 10 минг дона акцияси мавжудлигини айтди. Шунда томонлар қарз шартномасига алоҳида банд киритиб, агар Салимов қарзни вақтида қайтара олмаса, унинг акциялари Каримовга ўтиши тўғрисида келишиб олдилар. Орадан тўрт ой ўтса ҳам Салимов олинган қарзни қайта олмади. Каримов эса Салимовга тегишли қимматли қоғозларни ўз номига ўтказиб ола олмади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

  1. Тарафлар ўртасида қимматли қоғозлар билан боғлиқ қандай битим тузилиши лозим эди?

  2. Мазкур ҳолатда қимматли қоғозларга оид битим қандай тузилиши керак эди.

3-казус
Фуқаро Одилов “Навоийцемент” акциядорлик жамиятининг акцияларини сотиб олиш учун ўз брокерига мурожаат қилди. Брокер ўз мижозига битим тузилганлигини ва қимматли қоғозлар буюртма қилинган миқдорда сотиб олинганлигини маълум қилди. Йил якунлари бўйича “Навоийцемент” акциядорлик жамияти фойданинг 70 фоизини дивиденд тарзида акциядорларга тақсимлашни режалаштирилган. Жамият бошқарув органи дивидентлар миқдорини тасдиқлади ва акциядорларга мутаносиб тарзда тақсимлаб берди. Бироқ, Фуқаро Одилов “Навоийцемент” акциядорлик жамиятининг акциядорлар реестрига киритилмаганлиги маълум бўлди ва фойдадан дивидент ола олмади. Одилов “Навоийцемент” акциядорлик жамиятига бу борада мурожаат қилганида, унинг номидан тузилган битимлар зарурий тарзда расмийлаштирилмаганлиги айтилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.

  1. Мазкур ҳолатда қимматли қоғозларга оид битимлар лозим даражада расмийлаштирилмаганлиги учун жавобгарлик кимга юклатилади?

  2. Ушбу ҳолатда қимматли қоғозлар билан боғлиқ битим қай тарзда тўғри тузилиши лозим эди?


Download 18,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish