Qo’shimcha xonalar. Bularga yerto’lalar, omborxonalar kabilar kiradi. Ular ham kengroq kirib-chiqish osonroq bo’lishi kerak. Iloji boricha narsalar saqlanadigan javonlar qo’yish kerak, ammo bu javonlar baland bo’lmasligi pol sathidan 800-850mmda joylashishi kerak.
L iftlar. Agarda qurilayorgan uy ko’p qavatli bo’lsa, unda litflar ham joylashtirish kerak bo’ladi. liftalar kengligi 900x1600mm da bo’lishi, tugmachalar pol sathidan 900 mm balandlikda joylashishi kerakdir.
Lift sxemasi.
Hovli. Hovli nogironlar uchun alohida o’rin tutgan holda u yerga ayvon bo’lishi tabiatdan bahra olish uchun, madaniy hordiq chiqarish uchun besetka bo’lishi kerakdir. Chunki tabiatdan bahra olish toza havoda sayr qilish har bir inson uchun foydalidir.
Имконияти чекланганлар учун турар уй-жой қуриш.
Имконияти чекланган инсонлар психологияси жуда оғир бўлиб, уларга ҳар доим бир инсон қараши, ҳаттоки тунда ҳам назорат қилиши лозим бўлади. Улар жуда инжиқ бўлиб, баъзан уларга қарайдиган инсонлар уларнинг инжиқларидан чарчаб кетади. Чунки имконияти чекланган инсонлар мустақил, бировга қарам бўлмасликни хохлайдилар. Чунки улар туриб юришни, соғлом инсонлардек ҳаёт кечиришни истайдилар. Бунинг учун улар ўзларини соғлом инсонлардек ҳис этишлари учун, бировга қарам бўлмасликларини таъминлаш лозимдир деган ғоя келиб чиқади. Булар учун алоҳида уларни имкониятларини инобатга олган ҳолда, улар яшаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мумкин. Имконияти чекланган инсонлар деганда ҳаракат таянч системаси органлари шикастланган инсонлар назарда тутилмоқда. Мустақил равишда юра олмайдиган, баъзи имконичтлари чекланган ногирон инсонлар учун турар-уй жой вуриш ғояси келиб чиқади. Ногирон инсонларнинг юра олмаслиги ва шу каби кўплаб чекланган имкониятини назарда тутамиз. Қулайлик яратишда буларга алоҳида эътиборимизни қаратамиз. Ушбу турар-уй жойларни қуришда имконияти чекланган инсонларни психологиясига кўра ранглар ҳам танланадию яъни танланган ранглар уларнинг психологиясига нерв системасига ижобий таъсир қилиши керак бўлади. Уларни тинчлантирувчи, кайфиятларини кўтарувчи, ўзини соғломдек ҳис этишни таъминловчи очроқ ранглардан фойдаланиш керак бўлади. Кўпроқ оқ, оч кўк, оч яшил, оч сариқ ва бошқа шу каби рангларни танлаш керак бўлади. Тўқ ранглар камроқ ёки умуман ишлатилмаслиги мақсадга мувофиқдир. Бу уларни нафақат жисомнан балки руҳан даволашда ёрдам беради. Турар-уй жойларни қураётганда ногиронлар араварчасининг ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда хоналарда янги замонавий ҳозирги замонда қурилаётган ақилли уйлар каби қурилиши керакдир. Эшиклар каттароқ, ошхона, санитария гигена хоналари ҳам ақилли уй лойҳаси каби ўзгача бўлиши керак. Мебеллари деворга кириб кетадиган, ётоқ ҳам бир тугма босилганда ётоқ очилиб ва яна босилганда япилиб қайта териладиган бўлса ногиронларни ўзини янада соғлом ҳис этишини таъминлайди.
Эшиклар. Эшиклар осон очиладиган бўлиши яъни кенглиги 800 мм дан кам бўлмаслиги керак, ташқарига чиқадиган 900 мм дан кам бўлмаслиги лозимдир. Эшик очилиши қулай бўлишини таъминлаш учун эшиклар атрофида 400 мм дан кам масофа бўлмаслиги керак. Эшик коробкасидаги пастки қисми максимал 25 мм бўлиши иложи бўлса умуман бўлмаса лозимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |