Иминов Бегзод фарғона давлат университети тарих факультети фуқаролик жамияти кафедраси



Download 0,94 Mb.
bet37/51
Sana06.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#748918
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   51
Bog'liq
2 5388794976941376095

4. Ҳанбалия мазҳаби асосчиси имом Аҳмад ибн Ҳанбал ибн Хилол ибн Асад аз-Зухайлий ал-Шайбоний 780 йили Боғдодда туғилиб, шу ерда 855 йил вафот этган. Ҳадис тўплаш ниятида Сурия, Ҳижоз Яман, Куфа ва Басрага кўп саёҳат қилган ва 40 мингдан ортиқ ҳадисни жам этган олти жилдлик “Муснад ал-Имом Аҳмад” (Имом Аҳмадни таянчи) асарини яратган. У мустаҳкам эътиқодли суннийлик нуқтаи назаридан халифа Маъмун даврида давлат дини бўлмиш муътазийликка қарши курашгани учун бир неча бор қамалган ва жазоланган. Унинг ҳуқуқ тартиботи ўта торлиги, диний масалаларда Қуръон ва Суннага қаттиқ риоя қилишлиги, эркин фикр юритиш ва талқин этишга, ҳар қандай янгиликка қаршилиги, шариат тартиб-қоидаларига риоя этишда қатъий мутаассиблиги билан ажралиб турарди.
Ҳанбалия мазҳаби тарафдорлари авваллари фақатгина Қуръон ва Суннагагина таяниб, шаръий ҳукмлар чиқарсалар, кейинроқ қиёс ва ижмоъни қўллашда ҳам улар танҳо Муҳаммад пайғамбарнинг сафдошлари бўлмиш саҳобаларнинг ҳамжиҳатлигидан келиб чиққан ҳукмларнигина инобатга олар эдилар. Бунда улар тобеъинларнинг ҳам, улардан кейинги эътиборли диний арбобларнинг ҳам фикрларини тан олмас эдилар. Қуръон ва ҳадислардан эса ҳеч қандай далил тополмаган тақдирда ноилож қиёсга мурожаат этардилар. Бу мазҳаб диний масалаларда ҳеч қандай эркин фикрни тан олмай, шариат қонун ва маросимларини ижро этишда ўта жиддийлик кўрсатувчи, диннинг ўтакетган фидойилари эдилар. Уларнинг расмиятчилиги, ўтакетган мутаассиблиги, жонли тарихий ҳақиқатдан узоқ турган қарашлари, ижтимоий ҳаёт ва турмуш тарзидаги ҳар қандай янгиликларга зид эканлиги сабабли бу мазҳаб ХII асрларгача кенг тарқалмаган. Х асрда Эронда, XI-XV асрларда Сурия ва Фаластинда Ҳанбалиянинг издошлари бўлган.
XVIII асрга келиб, ибн Ҳанбал таълимоти ҳозирги Саудия Арабистондаги ваҳобийларнинг шаклланишига асос солган. У ерда Ҳанбалиянинг илк исломга хос қонунлари ҳозир ҳам амалда.
Ислом тарихида ва ҳозирги пайтда ҳам юқорида зикр қилинган мазҳаб суннийлар орасида тенг ҳуқуқли ҳисобланган ва улардан бирортаси ҳам дин асосларига зид ҳисобланмаган. Қоҳирадаги ал-Азҳар дорилфунунида ислом фиқҳи тўрт мазҳаб бўйича ўрганилади. Ҳанбалия мазҳаби суннийликдаги энг кичкина, яъни 1,5 фоизни ташкил этувчи мусулмонлар бўлсаларда, улар “соф” ислом учун курашиш байроғи остида, XVIII асрдан то ҳозиргача турли мамлакатларда ваҳҳобийлик ҳаракати орқали катта зарар келтирмоқдалар.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish