Иминов Бегзод фарғона давлат университети тарих факультети фуқаролик жамияти кафедраси



Download 0,94 Mb.
bet23/51
Sana06.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#748918
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51
Bog'liq
2 5388794976941376095

2.Буддизмнинг ёйилиши: Буддизмнинг ёйилишида Сангха – Буддизм жамоаларининг роли катта бўлган. Улар йилнинг об-ҳавоси яхши бўлган 9 та ойида шаҳарма-шаҳар, қишлоқма-қишлоқ юриб, улар аҳолисини буддизмга даъват қилиб уларга Будда таълимотнинг ўргатиб юришган. Фақатгина Муссон ёмғирлари тинмай қуйган 3 ойдагина ўз ибодатхоналарида муқим бўлиб, ибодат билан шуғулланганлар.
Эрамиздан аввалги 273-232 йилларда ҳукмронлик қилган император Ашока даври Буддизмнинг кенг ҳудудга ёйилишига катта имкониятлар яратди. Ашока ўзининг илк ҳукмронлик пайтиданоқ, Буддизмга эътиқод қила бошлади. У Буддизмга, монахларига, уларнинг Ҳиндистон билан чегарадош давлатларига қилган миссионерлик ҳаракатларига хайрихоҳлик қилди. Улар ўз даъватлари асосида бирор бир ерлик аҳоли ёки руҳонийлар томонидан қаршиликка учрасалар, улар хеч қандай қарши ҳаракат қилмай, ўз йўлларида давом этганлар. Агар маҳаллий аҳоли томонидан ўзларига нисбатан хайрихоҳлик сезсалар, ўша ерга кўпроқ аҳамият бериб, уларни кўпроқ даъват қилишган.
Буддизм жамоалари ҳар қандай бошқа дин, маданият ёки урф-одатлар қамровида ва аралашувида бир неча юз йиллаб ўзларини сақлаб қолиш, ҳамда фурсат келганда уларга ўз таъсирларини ўтказиш қобилиятига эгадирлар. Уларни бу хусусиятлари Ҳиндистонда мусулмон ҳукмдорлар даврида, шри Ланкада португаллар, голландлар ва инглизлар мустамлакаси даврида, Хитой ва Япония конфуцийлари даврида, Жанубий-Шарқий Осиёга Буддизмнинг ёйилишида яққол намоён бўлган.
Буддизм динини жаҳон динларига айланишининг энг асосий сабабларидан бири бу дин бошқа динлар билан ўзаро қоришувда динлардан хеч нарсани истисно қилмаганлиги бўлса, яна бир сабаби бу дин вакиллари ўз динларини тарқатишда тинч йўлни тутганликлари бўлди.
Шундай қилиб Буддизм эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик охирларида Шри Ланкага ва Марказий Осиё, ҳамда Олд Осиёни ўз ичига олган Кушон империясига кириб келди. Бизнинг диёримизда олиб борилган археология қазиш ишлари асносида Қоратепа, Далварзинтепа, Қува, Зартепа, Қоровултепа, Айритом мавзеларидан топилган Шакямуни санамлари, ҳайвон хайкалчалари, рамзий ғилдираклар ва бошқа қазилмаларнинг гувоҳлик беришича, Кушон империясида Буддизмга катта аҳамият берилган.
Буддизм эрамизнинг I асрида Хитойга, IV асрида Кореяга, VI асрда Японияга, VII асрда Тибетга, XIII асрдан XVI асргача Монголияга, XVII асрдан XVIII асрларгача Бурятия ва Тувага, XIX-XX асрларда Америка ва Европа қитъаларига кириб борган.
Буддизм ўз таълимотида ҳеч қачон бошқа худоларга сиғинишни таъқиқламаган. Балки, уларга ибодат қилиш инсонга вақтинча тасалли бериши мумкин. Бироқ, Нирвана ҳолатига олиб бормайди, деб айтган. Шу сабабли Буддизм таълимоти турли жойларда ёйилиши билан улар ибодат қилиб келган худолари ёки улуғлаган шахслари тимсоли ибодатхоналарни эгаллаган.
Масалан, Ҳиндистоннинг Буддизга мансуб худолари “Дунёни яратувчи – Брахма”, “Чақмоқ ва момоқалдироқ худоси – Индра”, “Ҳунармандчилик ишлари худоси – Хатиману”, Тибетда: “Тибет эпоси қаҳрамони – Басер” тимсоли, Монголияда Чингизхон каби миллий пантион Буддизм илоҳлари тимсолига айланди. Бироқ, бу пантионлар Нирвана ҳолатига олиб бормайди. Фақатгина Будда Нирванага олиб боради ва инсонларни қийноқлардан қутқаради, дейилади.
Марказий Осиё халқларининг қадимги тарихи ва маданиятида Буддизм муайян ўрин эгаллаган. У Зардуштийлик дини таъсирида ва у билан ёнма-ён шаклланган динлардан бири бўлган Буддизм милоддан аввалги VI-V асрларда Ҳиндистоннинг шимолида вужудга келган; кейинчалик Жанубий-Шарқий ва Марказий Осиё хамда Узоқ Шарқ мамлакатларида кенг тарқалган. Унинг вужудга келиши ҳинд жамоаларида рўй берган муҳим ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар–уруғ-қабилачилик алоқалари ва тартибларининг емирилиши, синфий жамиятнинг вужудга келиши ва йирик қулдорлик давлатларининг пайдо бўлиши билан боғлиқ эди. III-асрга келиб дунёвий жамият (император Ашока)нинг фаол кўллаб-қувватлаши натижасида мулкчилик даражасида ягона бўлган будда ташкилоти (Монахлик жамоасиСингха) ва диний ақидачилик шаклланган.
Буддизмнинг Марказий Осиё ва Шарқий Туркистонда тарқалиши милоддан аввалги II асрларда бу ерлардаги қабилаларнинг авлодлари тугатган грек-бақтрия подшохлигининг ўрнида қарор топган Кушон империясининг ривожланган даврига тўғри келади.
Кушон империяси ўзининг энг гуллаган даврида (милоднинг I-III асрларида) ҳозирги Марказий Осиёнинг бир қисмини, Афғонистон, Покистон, Шимолий Ҳиндистон, эҳтимол Уйғуристонни ҳам ўз ичига олган. Кушон подшолиги даврида Буддизм Ҳиндистондан Марказий Осиёга, ундан эса Буюк ипак йўли орқали Хитой ва Узоқ Шарққа тарқалган.
Кейинги ўн йилликлар мобайнида олиб борилган археологик изланишларнинг натижалари ва тарихий маълумотларни умумлаштирган ҳолда тахмин килиш мумкинки, исломгача бўлган даврда Буддизм Марказий Осиё ғоявий ҳаётининг муҳим таркибий қисмларидан бирини ташкил этган. Буддизм фақат махсус ибодатхоналаргагина эмас, балки подшо саройларидан бошлаб, оддий камбағал деққон ва ҳунармандларнинг кулбасигача кириб борган диндир. Буддизмни қабул қилган Марказий Осиё халқлари диний ибодатлар учун ҳар хил махсус иншоотлар қурганлар.
Буддавийлик билан боғлиқ обидалар, ибодатхоналар, ҳайкаллар, деворларга солинган расмлар Марказий Осиёда топилган қадимги тарихий обидалар орасида муҳим ўрин эгаллайди. Буддизм билан боғлиқ иморатлар, қурилишлар ҳозирда ҳам Шимолий Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг Жанубий туманларида, Тожикистонда ва Қозоғистон жанубида маълумдир. Булар орасида энг йирик иншоот эски Термиздаги Қоратепа номли ғор ибодатхонасидир. Бу очиқ сариқ рангли катта тепалик бўлиб, унга қумтошли ғор бинолар ўйиб солинган; ер устида бинолар барпо этилган; буларнинг ҳаммаси бир бутун уйғун бўлган будданинг 20-25 ибодатхонасини ташкил килиб, Кушон подшохлигида Буддизмнинг муҳим аҳамиятга эгалигидан далолат беради. Деворларга солинган расмларни, ҳайкалларни, тоат-ибодат буюмларини, тангаларга, совға қилинган сопол идишларга битилган ҳар хил ёзувларни ўрганишлар қоратепанинг милоднинг I аср охири ва II асрнинг бошларида бунёд қилинганлигидан, араблар Ўрта Осиёга кириб келганларидан кейин улар тугатилган ва кейинчалик вайронага айланганлигидан далолат беради.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish