Ҳушдан кетганда, иссиқ элитганда, офтоб урганда ва карбон (II) оксид (исгази) билан заҳарланганда биринчи ёрдам бериш
Ҳушдан кетиш эҳтимоли бўлганда (шикастланган киши тўсатдан боши айлана бошлаганидан, кўкраги қисаётганидан, нафаси бўғилаётганидан ва кўзи тинаётганидан нолийди) кишини бошини паст, оёқларини юқорироқ қилиб ётқизиш керак, унга совуқ сув ичириш, нашатирь спирт ҳидлатиш, бошга совуқ примочка ёки муз қўйиш ярамайди.
Киши ҳушидан кетган ҳолларда ҳам шундай қилинади.
Иссиқ элитганда ва офтоб урганда. Иссиқ бинода (масалан, кочегаркада), жазирама офтобда, дим ҳавода ишловчи кишини иссиқ элитганда, офтоб урганда у бирданига бўшашиб-кетганлиги ва боши оғрий бошлаганини сезади, юрганда гандираклайди, ҳоказо. Бундай кишини дарҳол ишдан олиб, соф ҳавога ёки сояга олиб бориш керак.
Лоҳаслик белгилари (юрак фаолиятининг сусайиши-пульснинг заифлашиб тез-тез уриши, ҳушдан кетиш, инграб юзаки ва суст нафас олиш, тиришиш) руй берганда шикастланган кишини дарҳол иссиқ таъсиридан қутқариш (иссиқ бинодан олиб чиқиб салқин ерга ётқизиш, ечинтириш, танасини шамоллатиш, юзини елпиш, бошига ва кўкрагига совуқ сув сепиш) керак.
Шикастланган кишининг нафаси тўхтаб қолса ёки нафас олиши бузилса, сунъий нафас олдириш керак.
Карбон (II) оксид (ис гази) билан заҳарланиш. Бундай ҳодиса кўпинча иситиш ва ёритиш приборларидан нотўғри фойдаланилганда руй беради.
Ис тегиш ҳодисаси аста-секин ва сезилмай юзага келади. Ис газининг ҳеч қандай ҳиди бўлмайди. Ис гази билан бирга ҳосил бўладиган бошқа газлардан ис ҳиди чиқади. Худди шу газлар ҳавода заҳарли карбон (II) оксид пайдо бўлганидан дарак беради.
Ис текканда, биринчи навбатда, бош оғрий бошлайди, юрак ўйнайди, киши умуман бўшашиб кетади. Ис теккан киши қулоқ шанғиллаши, бош оғриши ва айланиши, кўнгил айнишидан нолийди. Сўнгра у қайт қилади, юрак фаолияти ва нафас олиши сусаяди ва ҳушдан кетади. Агар бу вақтда ис теккан кишига ёрдам берилмаса, у ўлиб қолиши мумкин.
Ис теккан кишини биринчи навбатда ис гази бўлган бинодан соф ҳаволи жойга олиб чиқиш керак. Агар иложи бўлса дарров кислородли подушка олиб келиб шикастланган кишига кислород билан нафас олдириш керак.
Ҳавоси ис гази билан заҳарланган бинога кириш зарур бўлганда, ёрдам берувчиларга (бинодан чиқиб кетишнинг иложи бўлмаганда шикастланган кишиларга ҳам) изоляцияловчи (кислородли ёки ҳавони тозаловчи, шлангли) противогазлар изолирловчи респираторлар ва шу кабилар кийдириш лозим. Барча электростанцияларнинг шундай приборлар билан таъминлаган бўлиши маъқулдир. Бу приборларга улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидалари илова қилиниши зарур.
Ҳушидан кетган кишига қандай биринчн ёрдам берилган бўлса, ис теккан кишига ҳам шундай ёрдам берилади.
Ис теккан киши қайт қила бошласа уни ёнбошига ётқизиш ёки бошини ён томонга қаратиб қўйиш керак.
Агар шикастланган киши қаттиқ ўқтин-ўқтин нафас ёки бутунлай нафас олмаса, врач келгунча унга сунъий нафас олдириб туриш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |