Ilmiy tadqiqot metodlari va usullari. Reja


Магистрлик диссертациясига бериладиган тақризларга қўйиладиган



Download 37,83 Kb.
bet5/8
Sana24.02.2022
Hajmi37,83 Kb.
#203452
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Mu ish

Магистрлик диссертациясига бериладиган тақризларга қўйиладиган
талаблар
Магистрлик диссертациясига илмий раҳбарнинг ёзма хулосаси ва оппонентдан тақриз олинади. Илмий раҳбарнинг хулосасида қуйидагилар ўз аксини топиши керак:
♦ диссертация мавзусининг долзарблиги;
♦ магистрлик диссертациясининг мақсад ва вазифалари муаллиф томонидан қандай даражада ёритилганлиги;
♦ диссертация ишидаги асосий янгиликлар;
♦ тадқиқот натижаларининг қандай даражада асосланганлиги;
♦ диссертантнинг илмий иш ёзишдаги маҳорати;
♦ илмий ишдан чиқарилган хулосалар ва таклифларнинг сифати ҳамда назарий ва амалий аҳамияти;
♦ диссертациянинг магистрлик диссертацияси талабларига мослик даражаси;
♦ илмий тадқиқот ишининг амалиёт билан алоқаси.
Магистрлик диссертациясига оппонентнинг тақризида қуйидагилар ўз аксини топиши шарт:
● диссертация мавзусининг долзарблиги;
● тадқиқот ишининг янгилиги;
● диссертация ишидаги илмий-амалий натижаларни асосланганлик даражаси;
● диссертацияни амалиёт учун аҳамияти;
● диссертациянинг мазмуни ва унинг якунланганлик даражаси;
● тадқиқот материалини баён қилиш тили ва услуби;
● диссертациянинг илмий ва амалий қиймати;
● тадқиқот ишини магистрлик диссертацияси талабларига мослиги
Диссертацияда цитата, мурожаат, изоҳлардан фойдаланиш тартиби
Ишда кўчирмалар келтириш илмий ишнинг хусусиятларидан бири бўлиб, турли манба ва бошқа тадқиқотчиларнинг фикрларидан фойдаланишнинг ўзига хос усулларидан ҳисобланади. Диссертация ёзишда кўчирмалардан ўринли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Илмий иш турли манбалардан тўпланган парча ва кўчирмалардан иборат бўлиб қолмаслиги, шунингдек улар ишга тасодифий тарзда киритилмаслиги керак. Келтирилган кўчирмалар ишнинг умумий мазмунига қўшилиб кетиши керак. Келтирилган кўчирмага махсус изоҳ ва тушунтиришлар бериш талаб қилинади.
Кўчирмалар сўзма-сўз айнан кўчириб олиниб, қўштирноқ ичида берилади ва уни қаердан олинганлиги кўрсатилади. Кўчирмаларни қўштирноқсиз бериш ҳамда улар олинган манбани кўрсатмаслик кўчирмакашлик (плагиат) сифатида баҳоланади. Бирор манбадан матн айнан кўчириб олинмай, унинг мазмуни, моҳияти магистрантнинг ўз баёнида берилиши ҳам мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар яъни библиографик рўйхат ишнинг хулоса қисмидан кейин жойлаштирилади. Диссертацияда фойдаланилмаган ҳамда асосий матнда мурожаат қилинмаган манбалар библиографияга киритилмайди. Фойдаланилган адабиёт ва манбалар ҳақида қуйидаги маълумотлар берилиши керак:
▪ фойдаланилган адабиётнинг рўйхат бўйича тартиб номери;
▪ муаллифнинг фамилияси, исми ва шарифи;
▪ китоб ёки мақоланинг номи;
▪ китобнинг нечанчи нашр эканлиги (агар у бир неча марта нашр қилинган бўлса);
▪ китобнинг нечанчи том, қисм ва нашр сони;
нашр этилган жой;
▪ нашр қилинган йили;
▪ неча бетдан иборат эканлиги кўрсатилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида ишга алоқадор бўлган манбалардан ташқари, ҳукумат фармон ва қарорлари ҳам келтирилиши мумкин. Улар қуйидаги тартибда ёзилади:
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари;
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари;
• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарорлари;
• Алифбо тартибида жойлашган махсус адабиётлар;
• Меъёрий хужжатлар ва йўриқномалар;
• статистик материаллар ва статистик тўпламларнинг материаллари;
• Асл манбалар, илмий текшириш институтлари ва турли ташкилотларнинг йиллик ҳисоботлари.
Библиографик изланиш магистрантнинг адабиёт устида ишлашининг дастлабки босқичи ҳисобланади. Натижада, магистрант мавзуга оид керакли адабиётларни танлаб олади ва улардан фойдаланади ҳамда уларни адабиётлар рўйхатига киритади.

Download 37,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish