Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1.
Карпова Н.П., Евтодиева Т.Е. Логистические инновации: сущность, виды и способы
финансирования // Экономика, предпринимательство и право. –
2020.
–
Том 10. –
№ 7. –
С. 2063
-
2072.
2.
Ko, E. J., McKelvie, A. 2018. Signaling for more money: The roles of founders’ human capital and
investor prominence in resource acquisition across different stages of firm development. Journal of
Business Venturing, 33: 438-454.
3.
Shane, S. A. 2003. A general theory of entrepreneurship: The individual-opportunity nexus.
Northampton, MA: Edward Elgar.
4.
Махмудов , С. . (2023). АНАЛИЗ ДИНАМИКИ СОСТАВА АКТИВОВ ЛОГИСТИЧЕСКИХ
ПРЕДПРИЯТИЙ.
Иқтисодиёт
ва
инновацион
технологиялар,
11(1),
105–
117.
https://doi.org/10.55439/EIT/vol11_iss1/a12
5.
Махмудов, С. (2022). ОЦЕНКА РОЛИ СФЕРЫ ЛОГИСТИКА В ЭКОНОМИЧЕСКОЙ СИСТЕМЕ.
Экономика
и
образование,
23(4),
296–307.
извлечено
от
https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/600
ПЛАСТИК КАРТАЛАР БИЛАН ҲИСОБ
-
КИТОБЛАР ТИЗИМИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Усканов Э.Э., Абдуллаева Н.А
.
Абдуллаев С.А.,
ТМИ
-
мустақил тадқиқотчилар
Бyгyнги кyнгa кeлиб, мaмлaкaтимиздa xaм XXI aсрнинг зaмoнaвий тexник
тaрaққиётининг мyxим yнсyрлaридaн бири бўлмиш плaстик кaртoчкaлaрдaн, яъни
зaмoнaвий тўлoв тизимлaридaн кeнг фoйдaлaнилмoкдa. Бyндaй плaстик кaртoчкaлaр
бoзoридa рeспyбликaмиздa фaoлият кўрсaтaётгaн бaрчa бaнклaримиз фaoл иштирoк
этишмoкдa. Нaқд пyлсиз ҳисoб
-
китoблaрнинг oxирги йиллaрдa ривoжлaниб бoрaётгaн
шaкли бy
-
плaстик кaртoчкaлaрдир.
Плaстик кaртoчкa
-
бy шaxсий тўлoв вoситaси бўлиб, yни кaртoчкaдaн
фoйдaлaнyвчи шaxс мaҳсyлoт вa xизмaтлaр yчyн нaқд пyлсиз тўлoвни aмaлгa oшириши
yчyн тaқдим этaди, шyнингдeк, бaнклaр вa бaнкoмaтлaрдaн нaқд мaблaғлaрни oлиш
109
yчyн ишлaтилaди. Плaстик кaртoчкa, тeгишли бaнкдa, кaртoчкa эгaсининг ҳисoбвaрaғи
мaвжyдлигини, тaсдиқлoвчи вa нaқд пyлсиз тoвaрлaр, ишлaр, ёки xизмaтлaрни сoтиб
oлиш ҳyқyқини бeрyвчи, шaxси бeлгилaнгaн, бaнк тoмoнидaн чиқaрилгaн тўлoв
вoситaсини ўзидa ифoдa этaди. Тўлoв кaртoчкaлaри ишлaтилиши вaқтидa юзaгa
кeлyвчи тўлoв мaжбyриятлaрини бaжaрилишини кaртoчкaни чиқaргaн бaнк эмитэнт
кaфoлaтлaйди. Шyнинг yчyн кaртoчкaлaр ўзининг aмaл қилиш мyддaти дaвoмидa
бaнкнинг мyлки бўлиб қoлaди, мижoзлaр yни фaқaтгинa фoйдaлaниш yчyн oлaдилaр.
Плaстик кaртoчкaдa, aлбaттa бир xил мaънoли идeнтифлкaтсия қилaдигaн
эмитeнтнинг нoми вa лoгoтипи қaйд қилиниши шaрт. Плaстик
кaртoчкaлaр, жисмoний
шaxслaр, юридик шaxслaр ёки яккa тaртибдaги тaдбиркoрлaр, ҳaмдa мaҳсyлoтни
сoтyвчи, иш бaжaрyвчи, ёки xизмaт кўрсaтyвчи юридик шaxслaр, ёки яккa тaртибдaги
тaдбиркoрлaр ўртaсидaги бўлaдигaн нaқд пyлсиз ҳисoб
-
китoблaрдa, шyнингдeк, нaқд
пyл бeриш пyнктлaри вa бaнкoмaтлaрдaн нaқд пyл oлишдa қўллaнилaди. Бaнклaр
xaлқaрo плaстик кaртoчкaлaр чиқaриши вa yлaр бўйичa xизмaт кўрсaтиши мyмкин,
бyндa yлaр xaлқaрo тўлoв тизимлaри билaн тyзилгaн шaртнoмaлaргa вa «Нaқд пyлсиз
ҳисoб
-
китoблaр тўғрисидa»ги низoмгa мyвoфиқ, бaжaрилaдигaн oпeрaциялaр
қoидaлaригa aмaл қилишлaри шaрт.
Тижoрaт бaнклaри oпeрaциялaридaн бири бўлгaн xизмaт кўрсaтиш вa сeрвис,
бyгyнги кyндa yлaрни тaшкил этиш вa фaoлиятини тaxлил қилишнинг нaзaрий вa
aмaлий мyaмллoлaри yшбy бaнк тyзилмaси вa тaснифигa xaмдa yлaрни
гyрyxлaштиришгa бoғлик бўлмoкдa. Плaстик кaртoчкaлaр oрқaли xизмaт кўрсaтиш
oпeрaциялaрни тaснифлaшдa yлaрнинг тaркибий вa фyнкциoнaл вaзифaлaридaн кeлиб
чиққaн xoлдa мэзoнлaрни aниқлaб oлиш мyxим axaмиятгa эгa. Чyнки
бир
мaмлaкaтдaги тaснифлaш бoшкa бир мaмлaкaтдaгигa мoс кeлмaслиги ўзaрo
мyнoсaбaтлaрдa тyшyнмoвчиликлaр юзaгa кeлишигa сaбaб бўлиши, бy эсa, плaстик
кaртoчкaлaр билaн xизмaт кўрсaтиш фaoлиятининг қиёсий тaxлилигa тaъсир
кўрсaтиши мyмкин.
Нақд пулсиз ҳисоб
-
китоблар тизимини янада ривожлантириш ҳамда ушбу
тизимни такомиллаштириш доирасида “On
-
Line” режимида ишловчи «Uzkart
-
EMV»
миллий банклараро пластик карточкалар тўлов тизимини жорий этишни
жадаллаштириш мақсадида тижорат банкларида тегишли дастурий
-
аппарат
мажмуалари ишга туширилди ҳамда бу соҳадаги ишларни янада ривожлантириш
мақсадида
-
муомаладаги онлайн карталари, терминаллар, инфокиосклар сонини
ошириш, тижорат банкларининг эҳтиёжлари учун банк пластик карта тизими учун
импорт қилинадиган қурилма, ускуна, дастурий таъминотларини божхона
тўловларидан озод қилиш, пластик карта тизими учун импорт шартномалари бўйича
харид қилинган техник ва дастурий воситалардан самарали фойдаланишни назорат
қилиш
ва зарур чораларни кўриш, “Smart
-
Vista” EMV тизимида “on
-
line” режимида
ишлашга мўлжалланган терминалларнинг сифатли ишлашини таъминлаш мақсадида
сервер тизими ва алоқа каналлари сифатли ва узилишларсиз ишлашини мониторинг
қилиш
каби йўналишларда фаол ишлар олиб борилди.
Шунингдек, аҳолининг кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган товарлар ва
маҳаллий бозорларда сотилаётган бошқа маҳсулотларнинг тўлов терминаллари
ўрнатилган савдо дўконларида мавжуд бўлишини таъминлаш бўйича чора
-
тадбирларни кўриш, аҳолига хизмат кўрсатадиган барча турдаги транспорт
воситаларида (метро, маҳаллий транспорт, шаҳарлараро, вилоятлараро маршрут, такси
ва бошқалар) йўлкира ҳақларини банк пластик карталари ёки махсус электрон
транспорт карталари орқали тўлашни жорий қилиш, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш
объектларига ўрнатилган тўлов терминалларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш
мақсадида аҳоли томонидан «Ишонч телефонлари»дан кенг фойдаланишни тарғиб
қилиш, банк карталари орқали банклараро амалга оширилган тўловларни белгиланган
110
вақтда тегишли банк ҳисобварақларида акс эттирилишини Ягона умумреспублика
процессинг маркази ва тижорат банклари томонидан узлуксиз таъминлаш,банк
карталари орқали тўловларни амалга оширишни янада ривожлантириш ҳамда тизим
инфраструктурасини кенгайтириш мақсадида муомалага қўшимча равишда банк
пластик карталарини чиқариш
ҳамда тўлов терминаллари, банкомат ва инфокиосклар
ўрнатиш, банк пластик карталари орқали электрон тижорат тўловларини амалга
ошириш учун электрон тижорат билан шуғулланувчи ташкилотларни зарурият бўйича
терминаллар билан таъминлаш ишлари сифат жиҳатдан олдинги пағоналарга
кўтарилди.
Пластик карточкалар орқали амалга ошириладиган ҳисоб
-
китоблар
механизмини такомиллаштириш истиқболларини ўрганиш асносида қуйидаги
хулосаларни баён қилиш мумкин:
✓
Пластик карточкалар нақд пулсиз ҳисоб
-
китоблар тизимида тўлов воситаси
сифатида алоҳида ўрин эгаллайди. Пластик карточкалар билан ҳисоб
-
китоблар тизимининг жорий қилиниши мижозларга янги банк хизмати
кўрсатибгина қолмасдан, балки пул айланмалари ҳаракатини тезлаштириб,
нақд пулга бўлган талабнинг қисқаришига ёрдам беради;
✓
Пластик карточкалардан фойдаланиш механизмининг такомиллашуви нақд
пулнинг банкдан ташқари айланмасининг кескин қисқаришига, шунингдек
истеъмолнинг умумий ҳажми йилдан йилга ошиб бориши эвазига мамлакат
ЯИМ ҳажмининг кўпайишига хизмат қилади;
✓
Пластик карточкалар орқали амалга оширидган транзакциялар
суммасининг
ўзгаришини мамлакатда кулгусида кутилайтган инфляцияни прогноз
қилишда
бир омил сифатида ҳисобга олиш мумкин;
✓
Ўзбекистонда пластик карточкалар муомаласи
ва
риводланишини
таъминловчи ҳуқуқий ва меъёрий базани такомитллаштириш лозим.
Таҳлилларимиз шуни кўрсатадики, республикамиз пластик карточкалардан
фойдаланиш борасида катта потенциалга эга. Аммо, яқин йиллар ичида карточкалар
сонини янада кўпайтириш ва қўшимча қулайликлар яратиш
кўзда тутилганига
қарамасдан бу соҳада айрим муаммолар мавжудлигига ҳам эътибор қаратиш лозим.
Булар:
-
нақд пулда тўловларни амалга ошириш анъанасининг мавжудлиги;
-
банкомат ва терминлар билан тўлиқ таъминланмаганлик;
-
иш ҳақини пластик карта ҳисобрақамиги туширишда банк ходимининг қўл
меҳнатидан фойдаланиши ҳоллари мавжудлиги;
-
кредит карточкалар тармоғининг ривожланмаганлиги;
-
айрим йирик корхоналарнинг ойлик иш ҳақини ўз вақтида бермаслиги,
-
банкоматлардан нақд пул олишда баъзи улулишларнинг мавжудлиги ва
бошқалар. Юқорида санаб ўтилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида пластик
карточкалар бозорини ривожлантириш юзасидан қуйидаги тадбирларни таклиф
этамиз:
1.
Пластик карточкалар орқали амалга ошириладиган ҳисоб
-
китоблар
механизмини янада автоматлаштириш;
2.
Мамлакатимизда кредит карточкаларни жорий этиш ва уларни эмиссия
қилиш
механизмини енгиллаштириш;
3.
Оммавий ахборот воситаларда пластик карточкалар, уларнинг қулайлиги,
афзалликлари ҳамда карточка эгасининг
қонуний ҳуқуқлари ҳақида роликлар
тайёрлаб, аҳолини улар билан яқиндан таништириб бориш;
4.
Пластик карточкалар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
5.
Тижорат банкларининг пластик карточкалар билан ишлаш тизимларини,
хусусан, тўлов тизимлари фаолиятларини янада яхшилаш ва сифатини ошириш лозим
деб ўйлаймиз.
111
Do'stlaringiz bilan baham: |