Таснифланган ахборотларни тизимлаш. Тарқоқ ҳолдаги, аралаш далилларни таҳлил қилишдан кўра, муаммонинг умумлашган кўриниши билан ишлаш техника ва технологияларни ишлаб чиқиш ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини беради.
Тизимланган ахборотларни кўргазмалилигини ошириш, яъни матн ҳолидаги ахборотлардан турли кўринишдаги график тасвирларга ўтиш. Бунда янги, самарали техника ва технологиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланаётган барча талабалар учун ахборотлар мажмуасидан фойдаланиш имконияти ортади.
7. Ахборотлардан компьютерлар ёрдамида фойдаланиш.
Ихтирочилик фаолиятида таҳлил қилиниши лозим бўлган ахборотлар ҳажми
ортиб бораётганлиги - тадқиқотчилар ақлий меҳнатини енгиллаштиришда
замонавий ахборот техникаларидан фойдаланишни тақозо этмоқда.
Ижодкорлик масалаларига инсонлар ҳар қадамда дуч келадилар, бироқ уларни ҳар доим ҳам ижодий йўл билан қилишга интилмайдилар. Жумладан, таълимни ташкил қилишнинг асосий шакллари бўлган дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчилар ижодкорлик фаолиятини ташкил қилиш муаммоси ўзининг тўлақонли ечимини топмай келмоқда. Мазкур муаммони дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ҳал этиш муаяйн ечимлари таклиф этилган бўлса-да, дарс машғулотларида ўқувчилар ижодкорлик фаолиятини ташкил қилиш муаммоси етарлича тадқиқ қилинган эмас.
Қисқа қилиб айтилганда, ижодкорликни мураккаб кўринган масалани ҳал этишнинг содда ечимини топиш деб таърифлаш мумкин. Одатда, уни оқилона ечим ёки ихтиро деб аташади. Ушбу фикрни кўпроқ моддий шаклга эга бўлган техник ижодкорлик мисолида изоҳлаш мумкин.
Умумий ўрта таълимда физика ва меҳнат таълими ДТСлари ва ўқув дастурига асосан ўқувчилар деформация тушунчасини, материалларнинг қаттиқлиги, мўртлиги, устуворлиги касби тушунчаларни назарий ўрганишлари ҳамда лаборатория-амалий машғулотларида тажрибадан ўтказишлари керак бўлади. Бироқ, ушбу лаборатория ишларини бажариш учун мўлжалланган Р-20, СМ-4 каби саноат типидаги синов қурилмалари жуда катта ўлчамга эгалиги, барча ўқув юртларида ўрнатиш имкониятининг мавжуд эмаслиги, мавжуд бўлганларида ҳам барча ўқувчилар шуғулланишига имкон бермаслиги сабабли ишни ижодий ташкил қилишга тўсқинлик қилади. Ихтирочи бу масалани оддий йўл билан, металл кесувчи қайчига намунани кесиш учун сарф бўладиган кучни ўлчаш мосламасини ўрнатиб ҳал қилиб беради. Бу ечимнинг соддалиги унда муаммо ечими сифатида оддий қайчидан фойдаланилганлиги, ихтирони қилинган
қурилмани ўқувчилар ўз кучлари билан тайёрлаш имконининг мавжудлиги, бу усулда тайёрланган қурилмадан барча ўқувчилар бирваракайига фойдаланиши мумкинлиги каби кўплаб далиллар билан асосланади. Энг муҳими, ўқувчилар улкан ва мураккаб қурилмалар бажараётган «тушунарсиз операцияларни» содда қурилмаларда тушунарли қилиб бажариш мумкинлигини билиб оладилар.
Демак, ихтиро – бу талабчанлик, нозиктаъблик ёки «ақл ўйини» эмас, балки инсон фаолиятини янги, унинг учун қулайроқ бўлган вазиятга олиб чиқувчи тараққиёт йўлидир. Инсондаги ана шу ижодкорлик, ихтирочилик сифатлари уни табиат кучлари билан рақобатни енгиб, янги – тафаккур қобилиятининг шаклланишига замин яратди.
Инсон эҳтиёжларининг ўсиб бориши жараёнида унинг томонидан қўлланиладиган меҳнат қуроллари ҳам мураккаблашиб, такомиллашиб борган. Инсоният тараққиёти ўз йўлида ютуқлар билан бирга кўплаб муаммоларни ҳам келтириб чиқарган. Яқин ўтмишга қадар эса бу муаммолар фақат битта усул – амал ва хато методи орқали ҳал қилиб келинган. Бу усул минглаб хато ечимлар ичида битта тўғрисини топишга қаратилган бўлса-да, унинг воситасида электр двигателлари ва генераторлар, ички ёнув двигатели, мартен печлари, телефон ва самолётлар ихтиро қилинди. Бироқ техник-технологик жараёнларнинг ниҳоятда мураккаблашиб бориши амал ва хато методининг икки йўналишда такомиллаштирилишига асос бўлди: биринчиси, муаммо ечими сифатида таклиф этиладиган ғоялар сонини ошириб бориш, иккинчиси таклиф этилаётган ғояларни саралашга бўлган талабларни орттириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |