31
ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ ЖУРНАЛИ, 2/2022
ХУҚУҚ ВА ИҚТИСОДИЁТ
мунтазам физикал кўриклар ўтказилмайдиган
минтақаларда фойдаланиш мақсадга муво-
фиқдир [1, 9, 10]. Сут безини мустақил текши-
ришнинг татбиқ этилиши аёлларни мунтазам
ўзини ўзи текширишга рағбатлантиришга ва
уларни ўқитишга асосланган. Афсуски, мунта-
зам ҳар ойлик мустақил текширувларни фақат
8 фоиз аёллар ўтказади, 36 фоиз аёллар эса
буни мунтазам қилмайди [9, 10]. Саратон-
га қарши тарғиботни кенгайтириш, онкологик
огоҳликни ошириш ва умумий даволаш тар-
моғи шифокорларининг малакасини оширишга
асосланган СБСни аниқлашнинг ташкилий ти-
зимида аёлларни ўзини ўзи текшириш усулла-
рига ўргатиш ва бунда поликлиникалар, кўрик
хоналари ва гинекология хоналарига, шунин-
гдек бошқа касалликлар юзасидан профилак-
тика бўлимларига юборилган ҳамма аёлларда
сут безларини мажбурий тарзда кўрикдан ўт-
казиш, пайпаслаш кўникмаларини шакллан-
тириш мақсадга мувофиқ. Сифатли мунтазам
ўзини ўзи текширишларни бажариш аёллар-
нинг скрининг дастурларида оммавий иштирок
этиши учун муҳим рағбатлантирувчи омилга
айланиши мумкин, шунингдек йиллик маммо-
график скринингда аниқланмаган скрининглар
орасидаги «интервалли» СБС муаммосини
бартараф этишга ёрдам беради [9, 10]. Сут
безлари саратонини барвақт аниқлаш мақса-
дида уларни мустақил текшириш частотасини
етарлича юқори даражада сақлаб туриш учун
оммавий ахборот воситаларидан фойдалан-
ган ҳолда кенг кўламли фаол мотивациялаш
тадбирлари талаб этилади. Тиббий ходимлар
билан ора-чорада маслаҳатлашиб туришлар
ва амбулатория муассасаларидаги кўзгазмали
тарғибот ушбу мақсадга эришиш учун етарли
эмас [5, 10]. Шу пайтгача ўзини ўзи текшириш
ёрдамида СБСдан ўлимни камайиши ҳақи-
да ишончли далиллар бўлса хам, ушбу усул-
га қизиқиш ортиб бормоқда, бу эса шу билан
изоҳланадики:
аксарият аёллар (90 %) ўсмаларни ўзлари
аниқлайди;
ўзини ўзи текшириш скрининглар (физикал
ёки маммографик) ўртасида «интервалли» са-
ратонларни аниқлашга ёрдам бериши мумкин;
баъзи бир минтақаларда ўзини ўзи текши-
риш СБСни скрининг қилишнинг ягона усули
бўлиши мумкин (географик ва иқтисодий саба-
бларга кўра) [5, 9, 10, 11].
Қисқа муддатли йиллик йўл-йўриқ берувчи
машғулотларнинг ўзи ҳам ўзини текшириш да-
стурларида иштирок этишни етарлича юқори
даражада сақлаб туриш учун етарли бўлиши
мумкин, аёлларнинг ўзини ўзи текшириш усул-
ларидан фойдаланиш, асосан ижтимоий-де-
мографик параметрлар билан эмас, балки
хулқ-атвор хусусиятлари билан белгиланади
[10, 11]. Шундай қилиб, СБСни барвақт ташҳис-
лаш учун аёлларни бирламчи соғлиқни сақлаш
бўғинида босқичма босқич текшириш ва ўзи-
ни ўзи текшириш, ультратовушли текширув
усулларини қўллаш СБСни эрта босқичларда
аниқлаш имкониятларини анча оширади, на-
фақат аҳолининг, балки шифокорларнинг ҳам
онкологик огоҳлигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: