Keywords:
children, health, health quantity, healthy lifestyle
.
Маълумки, тиббий хизмат – инсон сало-
матлиги, давлат ривожи ва манфаатларини
мустаҳкамловчи асосий муҳим омилдир. Тиб-
биётда касалликларни олдини олиш ва ноин-
фекцион касалликларни келтириб чиқарувчи
омилларни бартараф этиш бугунги куннинг
энг долзарб мақсадидир. Бугунги кунда ре-
спубликамизнинг 40 ёшдан катта аҳолисининг
асосий қисми ноинфекцион касалликлардан
азият чекиб келмоқда. Афсуски кўп ҳолатлар-
да аҳоли тиббий хизматга мурожат этганида
саломатлик даражаси паст даражада эканли-
гини кўришимиз мумкин. Албатта бу ачинарли
ҳолат. Муаммонинг негизи ўрганилганда эрта
89
ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ ЖУРНАЛИ, 2/2022
ХУҚУҚ ВА ИҚТИСОДИЁТ
касалланишнинг асосий сабаби бу нотўғри
ёки носоғлом турмуш тарзи билан чамбарчас
боғлиқ эканлигини кўрамиз. Йўқотилган сало-
матлик ўз навбатида ижтимоий муаммо, яъни
эрта ногиронлик ва эрта ўлим ҳолатларига
сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг қатор қарор ва фармонлари-
ни ҳаётга тадбиқ қилинмоқда. Жумладан, 2018
йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси
соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомил-
лаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПФ-5590-сон Фармони, 2018 йил
18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар
профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўл-
лаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаол-
лиги даражасини ошириш чора тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-4063-сон Қарори, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 30 ок-
тябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ
этиш ва оммавий спортни янада ривожланти-
риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-
сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Тиб-
бий профилактика ишлари самарадорлигини
янада ошириш орқали жамоат саломатлиги-
ни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбир-
лар тўғрисида”ги ПҚ-4891-сонли қарорини ва
тиббиёт ҳуқуқи бўйича амалдаги қонунчилиги,
ҳамда замонавий илм-фан ютуқларига муво-
фиқлиги, тиббиёт фани ва амалиётидаги мав-
жуд вазият ўзгаришини ҳисобга олган Тиббий
ходимларнинг касбий малакасини ривожлан-
тириш маркази Валеология кафедраси ўз мақ-
сад ва вазифаларини белгилаб олди.
Ушбу йўналишдаги жадал изланишлар оқи-
батида, 2021 йил, профессор Ш.Б.Иргашев то-
монидан “Валеология-превентив тиббиётнинг
асоси валеология” китоби чоп этилди. Дарс-
лик, бугунги куннинг саломатлик билан боғлиқ
бўлган долзарб масалаларига қаратилган,
унинг асосий мазмуни Валеологик амалиётни
шакллантиришга йўналтирилган. Мазкур ўқув
дарслик республиканинг барча тиббиёт олий-
гоҳларига етказилди ва амалиётда талабалар
учун валеологик таълимнинг асосий дарслик
сифатида ишлатиб келинмоқда. Бугунги кун
тиббиёт ходими кенг дунёқарашга эга, ўз соҳа-
сининг билимдони ва соғлом ҳаёт кўникмалари
бўйича аҳолига ўрнак бўлувчи шахс сифатида
шаклланиб келмоқдалар. Кафедра ходимлари
томонидан амалий тиббиётга сезиларли дара-
жада илмий-услубий ёрдам кўрсатилди. Шу
жумладан, Валеология кафедраси ходимлари
сўнги 5 йил ичида 100 дан ортиқ илмий ишлар
(дарслик, монография, ўқув қўлланма, ўқув-ус-
лубий қўлланмалар, мақола ва тезислар) чоп
этди, халқаро ва республика миқёсида ташкил
этилган илмий-амалий анжуманларда соғлом-
лаштириш тиббиётига оид маърузалар билан
фаол иштирок этиб келмоқда. Кафедра ушбу
давр мобайнида амалиётдаги бир неча минг
шифокор, клиник ординаторлар ва ҳамшира-
ларни валеологик билим ва кўникмалар билан
таништиришга муваффақ бўлди. Албатта бун-
да тиббиёт ходими кўмагида аҳоли орасида
тиббий маданият, соғлом турмуш тарзи, касал-
лик ривожланишининг олдини олиш борасида
превентив (профилактик) чора тадбирлар-
ни шакллантириш ва олиб бориш, рационал
овқатланиш тамойиллари, жисмоний фаоллик,
антистресс дастур, зарарли одатларга қарши
курашиш, ёш, ўсиб келаётган авлодни соғлом-
лаштириш, оналар ва болалар саломатлигини
мухофаза қилиш, репродуктив ва сексуал са-
ломатлик, мақcадли гуруҳлар билан ишлаш,
донозологик ташхис тушунчаси ва уни ама-
лиётда қӯллаш, саломатликка таъсир этувчи
ҳавф омилларини аниқлаш учун профилактик
ишларни амалга ошириш, инсон резервлари-
ни ва саломатлик даражасини аниқлаш каби
йўналишлар билан тўлиқ қамраб олди. Аҳо-
лининг саломатлигини муҳофаза қилиш, бо-
шқариш ва кўпайтириш масалалари айнан
болалик давридан бошлаб тўлиқ шаклланти-
рилиши лозим. Бунинг учун мактабгача таъ-
лим муассасалари, мактаб, ўрта ва олий ўқув
юртлари, оила билан узвий боғлиқликда, янги
замонавий соғлом анъаналарга асосланган
ҳаёт тарзини яратиш лозим. Касалликни даво-
лаш ва профилактик тадбирларни тарғиб этиш
орқали соғлиқни сақлаш тизими самарадор-
лигини ошириш мушкул. Биз албатта, соғлом
келажакни - соғлом авлодни шакллантириш,
болалик давридан ўз саломатлигига маъсули-
ят, гигиена, жисмоний тарбия, соғлом овқат-
ланиш, шахсий менталитетни шакллантириш
каби масаллар ечимига бағишлашимиз лозим.
Юқоридагиларни эътиборга олган холда,
республика миқёсида Ўзбекистон Валеологлар
Ассоциацияси ҳудудий филиаллари ходимла-
рини кенг жалб этган холда, аҳоли орасида ва
айниқса балалар гуруҳи орасида соғлом тур-
муш тарзини шакллантиришга йўналтирилган
билим ва кўникмаларни шакллантириш лой-
иҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳа ўз ичига
қуйидаги вазифаларни қамраб олади: мактаб-
гача таълим вазирлиги қошидаги малака оши-
риш маркази рахбарлари учун “Саломатлик
асослари” номли замонавий, интерфаол 6 со-
атлик ўқув дастури ишлаб чиқилади ва амалий
жараёни ташкил этилади; мактабгача таълим
вазирлиги қошидаги малака ошириш маркази-
да соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўй-
ича 18 соатлик маъруза ва семинар дарслар
90
Do'stlaringiz bilan baham: |