Содир этилган қилмишни квалификация қилинг.
Баданга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст етказиш
Бу баданга шикаст етказишнинг энг кўп тарқалган турларидан биридир. Бундай шикастлар одатда ўлим билан тугайди ёки жабрланувчининг ҳаётига бевосита хавф туғдиради.
Бирор-бир оқибат юз беришидан қатъи назар, ҳаёт учун хавфли шикаст етказилган пайтдан жиноят тугалланган ҳисобланади ва жавобгарлик вужудга келади. Етказилган шикастнинг нима билан тугаши жиноятнинг квалификациясига таъсир кўрсатмайди.
«Баданга етказилган шикастларнинг оғирлик даражасини аниқлаш қоидалари»да баданга етказиладиган ҳаёт учун хавфли шикастларнинг тўла-тўкис рўйхати берилган.
Баданга етказиладиган ҳаёт учун хавфли шикастларни квалификация қилиш учун бундай жиноятлар субъектив томонининг энг муҳим белгиларини эътиборга олиш лозим. Бундай шикастлар етказилишининг ўзи (айниқса кўкрак қафаси, қорин, бош суягига ҳаёт учун хавфли жароҳат етказиш) шундан далолат берадики, жиноятчининг жабрланувчига нафақат оғир жароҳат етказилиши, балки унинг ўлиши мумкинлигига кўзи етади. Баданга ҳаёт учун хавфли бўлган шикаст етказишни одам ўлдиришга суиқасд қилишдан фарқлаш зарур.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорида: «Судлар қасддан одам ўлдиришни қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳоллардан фарқлашлари шарт. Қасддан одам ўлдиришда, айбдор ўлдириш нияти билан ҳаракат қилади, қасддан баданга оғир шикаст етказиш ўлимга сабаб бўлган ҳолларда эса юзага келган ўлимга нисбатан унинг айби эҳтиётсизлик шаклида бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорида: «Судлар қасддан одам ўлдиришни қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳоллардан фарқлашлари шарт. Қасддан одам ўлдиришда, айбдор ўлдириш нияти билан ҳаракат қилади, қасддан баданга оғир шикаст етказиш ўлимга сабаб бўлган ҳолларда эса юзага келган ўлимга нисбатан унинг айби эҳтиётсизлик формасида бўлади.
Айбдорнинг қасди тўғрисидаги масалани ҳал қилишда судлар содир этилган жиноят ҳолатларини барча томонлари йиғиндисини инобатга олишлари ва жумладан, жиноят усули ва қуролини, жароҳатларнинг сонини, характерини, жойлашишини ва бошқа етказилган шикастларни, жиноий ҳаракатларнинг тўхташ сабабларини ва ҳоказо, шунингдек, айбдор ва жабрланувчининг воқеагача бўлган феъл-атворини, уларнинг ўзаро муносабатини, айбдорнинг жиноят содир этилгандан кейинги ҳаракатлари характерини эътиборга олишлари лозим».1
Айбдор баданга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст етказаётганида жабрланувчини ўлдириб қўйиши мумкинлигини нафақат англаган ва шундай бўлиши эҳтимоли борлигини фараз қилгандагина эмас, балки шундай оқибатлар юз беришини хоҳлаган, яъни бошқа одамни ўлдиришга қаратилган тўғри қасд билан ҳаракат қилгандагина унинг қилмиши ўлдиришга қасд қилиш деб квалификация қилиниши лозим.
Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳати етказиш (ЖК 104-моддаси 3-қисми “д” банди)да авваламбор жабрланувчига оғир тан жароҳати етказилиши, яъни ЖК 104-моддаси аломатларидан бири бўлиши лозим. Жабрланувчини уриш, дўппослаш, унга енгил тан жароҳатлари етказиш, эҳтиётсизлик оқибатида унинг ўлимига олиб келган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари 102-модда (эҳтиётсизликдан одам ўлдириш) билан квалификация қилиниши лозим.
Агар жабрланувчига унинг ўлимига сабаб бўлган ўртача оғир тан жароҳатлари етказилган бўлса, айбдор ҳаракатдарини жиноятлар жами бўйича 105-модда (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 102-модда (эҳтиётсизликдан одам ўлдириш) билан квалификация қилиниши лозим.
Қилмишни бундай квалификация қилиш учун айбдор мазкур ҳолат бўйича сабабий боғланишнинг бундай ривожланишига кўзи етиши мумкинлиги ва лозимлиги аниқланиши зарур. Акс ҳолда унинг ҳаракатлари фақат 105-модда билан квалификация қилиниши лозим.
Кўриб чиқилаётган жиноят билан қасддан одам ўлдиришни бир-биридан ажратишдаги қийинчилик шу билан боғлиқки, уларнинг объектив томони ўз моҳиятига кўра бир хил. Ҳар иккала ҳолатда ҳам жабрланувчига оғир тан жароҳатдари етказилиб, бир хил оқибат – жабрланувчининг ўлими келиб чиқади. Мазкур жиноятлар қоида тариқасида бир хил усулда ва бир хил қуролдан фойдаланган ҳолда содир этилади. Айрим ҳолларда қилмиш субъектив томонининг мотиви (рашк, безорилик ниятлари, ўч олиш ва б.) ҳам бир хил бўлиши мумкин.
Шунингдек, худди қасддан одам ўлдириш каби айбдор ҳаракатдарини ЖК 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан квалификация қилиш учун етказилган оғир тан жароҳати ҳамда келиб чиққан ўлим ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш лозим.
Мазкур жиноятларни бир-биридан ажратувчи асосий омил бу жабрланувчиннинг ўлими юзага келган вақт эмас, балки айбдорнинг келиб чиққан оқибатга бўлган руҳий муносабати ҳисобланади.
ЖК 104-моддаси 3-қисми “д” бандидаги жиноятларнинг субъектив томони ўзига хослиги билан ажралиб туради ва етказилган оғир тан жароҳати билан юзага келган оқибатда айбдорнинг айбини алоҳида аниқлашни талаб этади, яъни бундай ҳолатда айбнинг мураккаб шакли вужудга келади. ЖК 104-моддаси 3-қисми “д” бандидаги жиноят мураккаб таркибли ҳисобланади. Унда бир жиноят таркибида 2 та қилмиш намоён бўлади – қасддан оғир тан жароҳати етказиш ва қасддан одам ўлдириш. Шу муносабат билан агар айбдор ҳаракатларида оғир тан жароҳати етказилишига тўғри ёки эгри қасд ва жабрланувчининг ўлимига шнисбатан эса айбнинг эҳтиётсизлик шакли мавжуд бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 104-моддаси 3-қисми “д” банди бўйича жабрланувчининг ўлимига олиб келган оғир тан жароҳати етказиш сифатида баҳоланиши лозим.
Шуни яна бир маротаба таъкидлаш лозимки, жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган оғир тан жароҳати етказиш билан қасддан одама ўлдириш жиноятларининг таркибидаги фарқ айбдор қасдининг мазмуни ва унинг нимага қаратилганлигида намоён бўлади.
Агар айбдорнинг қасди жабрланувчини ҳаётдан маҳрум қилишга қаратилган ёки бундай оқибат келиб чиқиши унинг қасди билан қамраб олинган бўлса, унинг ҳаракатлари ЖКнинг одам ўлдириш учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан квалификация қилинади.
Айбдорнинг қасди таркиби масаласини ҳал қилишда судлар барча ҳолатлар бирикмасидан келиб чиқиб, хусусан жиноятнинг усуллари ва қуроллари, тан жароҳатларининг даражаси, характери ва уларни бартараф этиш мумкинлиги, масалан, ҳаётий муҳим аъзоларга етказилганлиги, жиноий ҳаракатларнинг тўхтатилиш сабаблари, шунингдек, айбдор ва жабрланувчининг олдинги ҳаракатлари, жиноят содир этилиши олдидан улар ўртасидаги муносабатларни инобатга олиши лозим.
Судлар баданга қасддан етказилган ва жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган оғир шикастни эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдиришдан фарқлашлари лозим. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдиришда айбдорда жабрланувчи баданига оғир шикаст етказишга нисбатан ҳам, уни ўлдириб қўйишга нисбатан ҳам қасд бўлмаслиги тақозо этилса, жабрланувчи баданига унинг ўлишига сабаб бўлган оғир шикаст етказилганда эса, шахснинг қасди жабрланувчига шундай шикаст етказишга қаратилган бўлади.”2
104-модда 3 қисм билан жазо тайинланади.(тўлдирасиз)
Do'stlaringiz bilan baham: |