980 - САВОЛ:
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ РАСМИЙ ҲИМОЯСИ
ҚАЧОН БЎЛАДИ?
ЖАВОБ: Диссертациянинг расмий ҳимояси санаси олий таълим
муассасаси ректори буйруғи билан тасдиқланган жадвалга мувофиқ
белгиланади.
КЎРСАТМА: Диссертация расмий ҳимояга тақдим этил-
ганликдан сўнг унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат
берилмайди.
981 - САВОЛ:
ДИССЕРТАЦИЯНИ БАҲОЛАШ ҚАНДАЙ
АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?
ЖАВОБ: Расмий ҳимояга Давлат аттестацияси комиссия-
сининг ҳар бир аъзоси магистрантни қуйидаги мезонлар асосида
баҳолайди:
диссертация мавзусининг долзарблиги, ундаги масалалар-
нинг аниқлиги ҳамда уларнинг мавзуга алоқадорлиги;
диссертация мавзусини очиб беришда ҳамда улардаги
масалаларни ҳал қилишда магистрантнинг мустақил ёндашуви;
611
диссертацияни ёритишда фойдаланилган илмий адабиётлар,
илмий нашрлар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандарт маълу-
мотлар, шунингдек, чет тилдаги манбаларни танқидий таҳлилининг
тўлиқлиги ва чуқурлиги;
диссертациянинг мақсади, ундаги масалалар ва фаразларни
шакллантиришда назарий ёндашувларнинг ишлатилиш даражаси;
диссертациядаги масалаларни ҳал қилишда сифат ва миқдорий
тадқиқот усулларидан фойдаланишнинг асосланганлиги ҳамда
фойдаланилган тадқиқот усуллари имкониятлари ва чегараларининг
танқидий таҳлили;
магистр томонидан йиғилган ва шакллантирилган бирламчи
ҳамда иккиламчи маълумотларнинг ҳажми ва янгилик даражаси,
уларнинг диссертациядаги масалаларга мослигининг танқидий
таҳлил;
магистр томонидан тўпланган ва шакллантирилган маъ-
лумотлар асосида олинган натижаларнинг диссертацияга мослиги,
ишончлилиги ва қўлланиши соҳаларининг мавжудлиги ва шу
кабилар.
КЎРСАТМА: Диссертацияни баҳолашда юқоридаги кўрсаткич-
ларга қўшимча равишда қуйидаги кўрсаткичлар бўйича ҳам
баҳоланади ва уларнинг йиғинди натижалари асосида (100 баллик
тизимда) умумий баҳо қўйилади:
олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган тавсияларни
диссертациянинг назарий қисмига алоқадорлиги ҳамда мақсад ва
вазифаларига мослиги;
диссертациянинг илмий янгилиги даражаси ва унинг
натижаларининг маҳаллий ҳамда халқаро амалиётдаги аҳамияти;
тадқиқот натижаларини ривожлантириш истиқболларини
магистрнинг моҳиятан тушуниб етганлиги;
диссертация ёзилишида назарий ва амалий қисмларнинг ўзаро
мантиқий боғлиқлиги ва тизимлилиги.
Расмий ҳимояда Комиссия аъзолари томонидан магистрнинг
илмий мунозара олиб бориши ҳамда аудитория билан ишлаш
маданияти даражаси ҳам ҳисобга олинади.
612
Do'stlaringiz bilan baham: |