276 - САВОЛ:
АХБОРОТЛАРНИ МАТЕМАТИК АПА-
РАТЛАР ЁРДАМИДА ЎЗЛАШТИРИШ –
БУ ҚАНДАЙ ЖАРАЁН?
ЖАВОБ: Ахборотларни математик аппаратлар ёрдамида ўзлаш-
тириш – бу кўп ўзгарувчиларга эга бўлган тадқиқот манбаи ва улар-
нинг хоссаларини илмий тадқиқот иши жараёнида ўрганишни мате-
матик модель ёки алгоритмлар ёрдамида олиб бориш жараёнидир.
КЎРСАТМА: Ҳар қандай илмий тадқиқот ишида турли
маълумотлар билан иш кўришга ва уларни ахборот кўринишига кел-
тиришга тўғри келади. Улар: Эмпирик, аналитик, физиологик,
функционал – тажрибавий ва шу кабилар кўринишда бўлади. Бунда
тадқиқот соҳаси ва йўналишига эътибор берилсагина унда қайси
ахборотларга мурожаат қилиш кераклигини билиб оласиз.
277 - САВОЛ:
БОШ МАСАЛАНИ АЖРАТИШ МЕТОДИ-
ГА ҚАНДАЙ КОМПОНЕНТЛАР КИРАДИ?
ЖАВОБ: Бош масалани ажратиш методига қуйидаги аниқ
компонентлар киради: фикр предметини ажратиш; ахборотни
210
мантиқий қисмларга ажратиш ва уларни қиёслаш; материални
саралаш ва тизимларга ажратиш (бош масалани иккинчи даражали
масалалардан ажратиб олиш); таянч сўз ва тушунчаларни топиш;
маъно англатувчи таянч пункитларни аниқлаш; асосий фикр ҳамда
хулоса; белгили расмийлаштириш (сарлавҳа, режа, чизма, асосий
матн, модель, алгоритмни тузиш).
КЎРСАТМА: Бирор бир муаммо (хусусий муаммо, бош
муаммо ёки бошқа бир йўналишдаги муаммога) ўсиб, ўрганилиб,
такомиллаштирилиб, тадқиқот мақсадига озгина ўзгартириш
киритилиб бошқасига айлантирилишига ҳам эътибор бериш лозим
бўлади. Булар орқали сиз шуғулланаётган ижодий фаолиятингизда
бош масалани қийналмай ажратиб олишга эришишингиз мумкин
бўлади.
278 - САВОЛ:
БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИ – БУ ҚАНДАЙ
ҚАРОРЛАР?
ЖАВОБ: Бошқарув қарорлари – бу таълим муаммоларини
бошқарув жараёнларида турли хил муаммоларни ҳал этиш,
таълим-тарбия муаммоларини илмий асосда ташкил этиш ва
таълим самарадорлигини оширишда турли масалалар юзасидан
моҳияти ва мазмуни жиҳатидан бир - биридан фарқ қилувчи,
шунингдек, муассасанинг ҳамда жамоа аъзоларининг фаолиятида
муҳим аҳамият касб этувчи қарорлардир.
Бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида муайян
вазиятдан келиб чиқиб баҳсли масалалар, турли - туман фикрлар
ва топшириқлар вужудга келади. Бундай пайтларда бошқарув
қарорларини қабул қилиш ахборотларга асосланади. Ахборот-
ларнинг аниқлиги, уни ташкил этувчи маълумот, хабар ва янги-
ликларнинг ишончлилиги, яъни исботланганлиги қабул қили-
надиган қарорларнинг хусусиятларини белгилаб беради.
КЎРСАТМА: Бошқарув қарорларини қабул қилишда ахборот
технологияларидан радионал (самарали, оқилона) фойдаланиш
тадқиқотчи ижодий фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим
асос бўлади. Шу сабабли ҳам тадқиқотчи ахборот тех-
нолгияларнинг имкониятларини пухта ўзлаштириб олиш керак.
211
Do'stlaringiz bilan baham: |