“Ilm-zakovatimiz – senga, ona-Vatan!” mavzusidagi Respublika onlayn
ilmiy-amaliy anjumani materillari
99
the procedure for the restoration of intensive garden vineyards, the construction of
greenhouses and their issuance to the population on the basis of leasing and lending
conditions, the regulation on the procedure for finding garden vineyards, as well as on the
procedure for leasing them.
Instead of concluding, it should be noted that the implementation of the above measures
provided for by the state program for the development of value chains in agricultural
production ensures the delivery of fruit and vegetable products abroad in high quality. In
addition, it is urgently necessary to develop the activities of rural infrastructure and its
constituent institutions, as well as to further intensify its functions related to agro-industrial
complexes. Agricultural products of market entities and production infrastructure should
formulate their interaction with producers.
Б.Холматов – ФарДУ доценти
ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМ МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Глобал инқирозларни келтириб чиқараётган замонавий молия тизими янги
тамойиллар ва воситаларни жорий этиш орқали миллий молия бозорларини
диверсификация қилиш зарурлигини тақозо этмоқда. Нафақат ҳаётийлигини
исботлаган, балки инқироз ҳодисаларига энг кам мойил бўлган ислом молия
институтлари бугунги кунда шундай самарали муқобил ҳисобланади. Ислом
иқтисодий моделининг мақсади замонавий шароитда молия сектори муаммоларини
ҳал қилишда муқобил ёндашувни топишдан иборат.
Ислом иқтисодиёти институтлари Яқин Шарқда таҳминан ярим аср олдин пайдо
бўлган бўлиб, уларнинг Форс кўрфази мамлакатлари молиявий тизимларидаги улуши
бугунги кунда 20 дан 50% гача. Жаҳон молиявий активларидаги исломий молиянинг
қиймати 2 фоиздан ошмаса-да, бу институтлар бир қатор мусулмон бўлмаган
давлатларнинг ҳам молиявий бозорларида мустаҳкам ўрнашиб олган.
Ғарбдаги биринчи Ислом банк тизими 1978 йилда Люксембургда пайдо бўлган.
Буюк Британияда аллақачон 20 дан ортиқ банклар, жумладан, 5 та ислом банки ва 16
та ислом “дарчалари” анъанавий банкларда фаолият юритиб, ислом банки
хизматларини кўрсатмоқда,
Қўшма Штатларда 20 дан ортиқ исломий молия институтлари фаолият
юритаётганини ҳам таъкидлаймиз. Шу билан бирга, исломий молия бўйича курслар
ва семинарлар ўтказадиган таълим муассасалари мавжуд. Масалан, Гарвард
университетида ҳар йили исломий молия форумлари ўтказилади. 1987 йилда ташкил
этилган Америка молия уйи "ЛАРИБА" АҚШдаги энг фаол ислом молия институтига
айланди ва ҳозирда 35 штатда фаолият юритмоқда.
Дунёнинг HSBC, Deutsche Bank, Calyon, Citibank, Standard Chartered, BNP
Paiibas, ING Bank, Goldman Sachs, The Nomura Securities, JP Morgan Chase каби йирик
банклари ўз тузилмаларида исломий бўлимлар очмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |