Foydalanilgan adabiyotlar
1.
Olimboyev, Erkin. "Toʻqimachilik sanoati"
OʻzME
. T-harfi Birinchi jild.
Toshkent, 2000-yil
2. Olimboyev E., Davirov Sh., Oʻzbekiston toʻqimachilik sanoati mahsulotlari va
ularni ishlab chiqarish texnologiyasi, T., 2002.
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
154
ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ
ФАОЛИЯТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ХАЛҚИМИЗ ФАРОВОНЛИГИГА
ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Самиева Гулноза Тохировна
Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий
авиация билим юрти
Аннотация:
Ушбу мақолада томорқа ер эгасининг ерга бўлган муносабати
ҳамда давлат томонидан уларнинг рағбатлантирилиши орқали камбағалликни
қисқартириш чора-тадбирлари акс эттирилган. Озиқ-овқат барқарорлигини
таъминлаш учун томорқа хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини
рағбатлантириш зарурияти мақолада ўз аксини топган.
Калит сўзлар:
озиқ-овқат барқарорлиги, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер
эгалари, давлат томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар, озиқ-овқат
маҳсулотларини етиштириш.
Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан чиқарилган бир қанча
ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар эса уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга,
эркин ва мустақил фаолият юритишларига асос бўлмоқда. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3318-сонли ҳамда 2018
йил27 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги
2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат
дастури тўғрисидаги ПФ-5953-сонли ҳамда 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-
сонли “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга
оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармонлари бевосита қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ҳамда аҳоли
турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.
Мамлакатимизда озиқ-овқат таъминоти барқарорлигини сақлашда томорқа
ер эгалари ва деҳқон хўжаликларининг ўрни юқори бўлганлиги ушбу хўжалик
юритувчи субъектларни ривожлантириш бўйича кенг миқёсда ислоҳотлар олиб
боришга замин яратади. Ўзбекистон Республикаси аграр сектори
иқтисодиётини модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида қишлоқ
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
155
хўжалигини барқарор ривожлантириш, аҳолининг озиқ-овқатга келгуси ошиб
бораётган эҳтиёжлари кўп томонлама деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари
фаолияти билан боғлиқлиги боис, деҳқон хўжаликлари фаолиятини янада
ривожлантириш асосида уларнинг даромадини ошириш бўйича илмий-амалий
тавсиялар ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади. Зеро, муҳтарам Президентимиз
айтганидек,
“истеъмол
бозорида
озиқ-овқат
маҳсулотлари
нархи
барқарорлигини таъминлашнинг ягона йўли – мева-сабзавот, чорвачилик ва
бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтиришдир.
Шунингдек, аҳоли даромадларини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш,
маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида бозор механизмларини кенг
жорий қилиб, фермер ва деҳқонлар манфаатдорлигини оширмас эканмиз, биз
кутган сезиларли ўзгариш бўлмайди” [1].
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган тиббий меъёрга мос равишда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳар бир мамлакат
иқтисодиёти олдида турган муҳим вазифадир. Аммо имкониятлар чекланган
бўлсада, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи йилдан-йилга
кескинлашмоқда. Глобал иқлимнинг кескин ўзгариши, аҳоли сони ва қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши соҳада ислоҳотларни изчил
давом эттириш заруратини келтириб чиқармоқда. Иқлимнинг исиб кетиши,
ифлосланиши оқибатида Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларидан биргина мева ва сабзавотлар истеъмолини кунлик 400-500
граммга чиқариш лозимлигини, лекин афсуски, ушбу меъёр дунё бўйича ўртача
150-200 граммни ташкил этаётганини эътироф этмоқда. Халқаро диетологлар
тавсиясига кўра, инсон истеъмолига кирадиган озиқ-овқатнинг камида 50
фоизини мева ва сабзавотлар ташкил этиши лозим [2].
Чет мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб ҳамда ўзбек менталитети ва
азалий деҳқончилик қадриятлари сақланган ҳолда мамлакатимиз раҳбари ўз
қарор ва фармонларини халққа етказиш орқали бугунги куннинг фермер,
деҳқон ва томорқа хўжалиги эгалари учун катта шарт-шароитлар яратиб берди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан фундаментал, амалий ҳамда
инновацион тадқиқотлар давлат илмий-техник дастурларини шакллантириши,
фермер, деҳқон хўжаликларининг ер участкалари ва томорқа ерларидан
самарали фойдаланиш бўйича инновацион ишланмалар ва замонавий
технологиялар ишлаб чиқишни назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилиши,
кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ҳамда деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ерларида мини-агротехнологияларни ривожлантириш бўйича илмий-
тадқиқот марказининг тузилиши; республика минтақаларида деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги экинларини
"Prospects of Development of Science and Education" Conference Proceedings
27 July 2020
www.openscience.uz
156
касалликлардан ҳимоя қилиш, зарур тавсия ва маслаҳатлар беришга
кўмаклашувчи ва хизмат кўрсатувчи “Ўсимликлар клиникаси” МЧЖларнинг
ташкил этилиши, деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида
банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёҳуд 50 бошдан кам бўлмаган
парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия
жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида
суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига
киритилиши, “Томорқа хизмати” МЧЖ нинг фаолият юритиши фаолият
юритаётган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг юқори
даромад олишлари кафолатидир [3].
Бугунги оғир вазиятда ҳам деҳқонлар ва чорвадорларнинг машаққатли
меҳнати натижаси захира омборларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан
тўлдириш бўлади. Бу эса, бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан
саналади. Уйда ўтириб ҳам томорқа хўжалиги юритаётган деҳқонларга уруғлар,
кўчатлар етказиб бериш хизмати “давлатимиз томонидан ташкил этилгани
халқимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдек бош масалани ҳал
этишга ҳамда камбағаллик дастурини бажаришга хизмат қилади” [4].
Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари шахсий ёрдамчи хўжаликлар
негизида пайдо бўлган, қишлоқда хусусий мулкчиликни шакллантиришга
хизмат қилади. Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб
чиқаришга ихтисослашган оила хўжалиги бўлиб, бунда оила аъзоларининг
биргаликдаги меҳнати таъминланади ҳамда аҳолининг қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларига бўлган талаби қондирилади.
Қашқадарё вилояти деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан
фаолиятни диверсификациялаш имкониятларидан фойдаланишда ноаънанавий
чорвачилик ва деҳқончилик ишлаб чиқариш йўналишларини ривожлантириш
қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва янги иш
ўринларини яратилишини кафолатлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |