Илк ўспирин ва касб танлаш


Илк ўспиринларнинг турмуш ҳақидаги тасаввурлари



Download 79,46 Kb.
bet2/4
Sana05.04.2022
Hajmi79,46 Kb.
#530655
1   2   3   4
Bog'liq
Илк ўспирин

6.4. Илк ўспиринларнинг турмуш ҳақидаги тасаввурлари
Илк ўспиринлик ёшида инсон учун энг муҳим ҳиссиёт севги вужудга келади. У ўртоқлик, дўстлик туйғулари замирида пайдо бўлади. Севги мазкур ёшдаги ўқувчиларнинг ҳиссий дунёсида мутлақо янги ҳолат бўлиб, у ўсмирларнинг шундай ички кечинмаларидан тубдан фарқ қилади. Маълумки, ўсмирларда ҳам меҳр-муҳаббат туйғуси, ишқибозлик, кўнгил қўйиш, қумсаш кўринишларида акс этади. Лекин илк ўспириннинг севгиси чуқур, кучли, оташин, ҳақиқий бўлади. Мана шу ёшдаги ўғил-қизлар севгиси ўзининг софлиги, беғуборлиги, маъсумлиги, иболилиги, ширин кечинмаларга бойлиги билан ажралиб туради.
Илк ўспиринлик даврида вужудга келадиган ҳис-туйғуларни тўғри идора этиш, йигит ва қизларга севги муносабатларининг нақадар нозиклигини, бўлажак оиланинг бахти ҳақидаги тушунчаларни тўғри англатиш яхши натижа беради. Йигит ва қизларнинг маънавий оламида учрайдиган айрим зиддиятларни бартараф этишда, уларни келажакда оиланинг тақдирига юзаки муносабатда бўлмасликка ўргатишда ва оила қуришга тайёрлашда жинсий тарбия муҳим аҳамиятга моликдир.
Эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги бир-бирига содиқлиги ва ҳоказоларни ёшлар онгига сингдириш зарур. Бунинг учун ўқитувчи ўзбек миллий турмуш тарзидан аниқ мисоллар келтириши лозим. Чунончи, хотин-қизларга паст назар билан қараш ҳуқуқдаги нотенглик ҳолларини ёшларнинг кўз олдига келтириш, уларни ўзига ўзи ўт қўйган, сирка ичган, ўзини осган аёлларнинг аянчли аҳволидан хабардор қилиш керак.
Илк ўспирин йигит ва қизлар эркак ва аёлнинг муносабатларини ётиғи билан тушунтириш ота-она, шифокор, синф раҳбари ва ўқитувчиларнинг муҳим вазифаларидир.
Таълим тизимида илк ўспиринларга ўзларидаги жисмоний, физиологик ва психик ўзгаришлар; йигит ва қизларнинг ўзаро муносабатлари шаклланиши; севги, оилавий турмуш, унинг мақсади ва ижтимоий, гигиеник, масалалари тўғрисида махсус билимлар бериш лозим. Тарбиявий соатлар, шифокор билан суҳбат, оила аъзоларининг маслаҳатлари каби тадбирларга жиддий эътибор бериш керак.
Ота-оналар ва ўқитувчилар илк ўспирин йигит ва қизларга севгининг икки тури − шаҳвоний туйғу заминида вужудга келадиган беқарор севги ва чинакам дўстлик, инсоний муносабатлар асосида пайдо бўладиган ҳақиқий севги борлигини тушунтиришлари лозим. Қизларда ҳақиқий севги куртаклари ўғил болаларга нисбатан эрта уйғонади, улар бир умр ўзларига йўлдош ва доимо ғамхўрлик қиладиган кишининг муҳаббатига сазовор бўлишни орзулайдилар. Баъзан қизлар­да ҳам беқарор ҳислар юзага келиши мумкин.
Ота-онанинг ўзаро яхши муносабати, меҳрибонлиги, ғамхўрлиги оиладаги фарзандларнинг муносабатларини тўғри шакллантиришга ёрдам беради. Она қизида мулойимлик, ширинсуханлик, қизларга хос орият, уятчанлик, ибо, иффат каби фазилатларни тарбиялаш билан бирга, унга уй-рўзғор юмушларини ўргатиши ҳам лозим. Акс ҳолда нималар бўлишини маънавий қашшоқ, енгил-елпи ҳаётга кўникиб, тубанлик ботқоғига ботиб қолган айрим аёлларнинг аянчли қисматидан мисол келтириш орқали тушунтириши зарур.
Илк ўспиринларни турмуш қуришга тайёрлашда мактаб билан оиланинг ҳамкорлиги муваффақият гарови ҳисобланади. Рўй бериши мумкин бўлган руҳий, жисмоний изтиробларнинг олдини олиш жуда мураккаб иш. Ўқитувчилар жамоасининг ўзи бу ишни бажара олмайди. Шунинг учун уни ота-оналар ва жамоатчиликка таяниб амалга ошириш зарур.
Илк ўспирин йигит-қизларнинг ҳаётий режалари билан танишишда уларнинг майли, қизиқиши ва нафис туйғуларига, эзгу мақсад сари интилишларига алоҳида аҳамият бериш лозим. Йигит ёки қизнинг руҳияти ва маънавиятига тўғри йўл топиш орқали унинг феъл-атворида ўзгаришлар ҳосил қилиш мумкин.
Оиладаги соғлом муҳит, одамийлик, инсонпарварлик муносабатлари фарзанднинг руҳий дунёсига ижобий таъсир кўрсатади.
Оиладаги тарбиявий ишлар таълим тизимида мустаҳкамланиши ва ривожлантирилиши, илк ўспиринларни турмуш масаласига илмий нуқтаи назардан қарашга ўргатиш лозим. Йигит ва қиз ўртасидаги муносабатлар анча мураккаб бўлиб, улар аста-секин шаклланади, бу муносабатларнинг ривожланиши кўп жиҳатдан синф раҳбарининг фаолиятига боғлиқдир. У ўз ишини йигит ва қиз ўзаро дўстлик муносабатларини аъло ўқиш, намунали хулқ, жамоат ишларида фаол қатнашиш билан амалга оширадиган йўсинда ташкил этиши керак. Шунингдек, таълим тизимида илк ўспирин йигитлар қизларга ёрдам берадиган, қизлар эса бу ёрдамни қадрлаб уларга меҳрибонлик туйғусини намоён қиладиган вазиятларни яратиш керак.
Академик лицей ва коллежда ўқиш даврида ҳар иккала жинсдаги ўқувчилар ўзаро дўстона муносабатда бўлишлари, бир-бирига ёрдам беришлари, ўзаро ҳурматда бўлишлари шарт. Лекин улар ўртасида муқаддас, ҳеч бузилмайдиган парда, чегара бўлиши маъқул. Йигитнинг бурчи қизни авайлаш, унинг шарм-ҳаёсини паймол қилмаслик, тақдирга юзаки қарамаслик; қиз эса ўз навбатида уятчан, шарм-ҳаёли, андишали, камтар, қизларга хос ғурурли, назокатли бўлишлари даркор. Қизлик ор-номусини паймол қиладиган хатти-ҳаракат ва ҳирсга берилмаслик келажакдаги бахтиёрлик учун зарурлигини ҳар бир қиз билиб қўйгани яхши.
Илк ўспиринларга оила қуриш ҳақида тушунча беришда бахтли, тинч-тотув яшаш, бир-бирига ишонч, садоқат бўлиши кераклигини уқтириш билан бирга, уларни оилавий турмушда юз бериши мумкин бўлган қийинчиликлардан ҳам огоҳлантириш керак, албатта. Уларга оилада бўлиб турадиган жанжалларда охирини ўйлаб иш тутиш зарурлигини уқтириш лозим.
Никоҳга тайёргарликнинг муҳим жиҳатларидан бири куёв-қайлиқнинг ўзаро қайнота, қайнона, қариндош-уруғлар, хонадоннинг яқин кишилари олдидаги бурчларини англаб олишдир. Мустаҳкам ва барқарор оила қуришнинг асосий шартларидан бири − келиннинг бошқа шароитга кўникиши, бегона турмуш тарзига мослашувидир. Унинг синалмаган оилага, ундаги иқтисодий-молиявий тартибга, нотаниш қадриятларга, анъаналарга, маросимлар, расм-русмларга ўрганиши ҳам осон эмас. Буларнинг хаммаси ёш келиннинг жисмоний, ахлоқий, маънавий ва руҳий жиҳатдан тайёргарлигини талаб қилади.
Ўқитувчилар академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг ота-оналари билан олиб бориладиган ишларда асосий эътиборни болалар руҳий дунёсининг мураккаб томонларини ёритишга қаратишлари керак. Уларда танқид ва ўзини ўзи танқид, ўзини тута билиш, ўз хатти-ҳаракатини назорат қилиш ва тўғри баҳолаш, ўзини идора қилиш каби хусусиятларни ривожлантириш зарур.
Тарбиянинг муҳим қуроли нутқ ҳисобланади. Шу­нинг учун ота-она ўз нутқида ёқимсиз ибораларни ишлатмаслиги, мантиқсиз, ёқимсиз оҳанг билан болаларни ранжитмаслиги, уларда ишонч ҳиссини вужудга келтирмайдиган, носамимий фикрларни айтишдан сақланишлари керак. Ҳаётда мулойимликка, ширинсуханликка, самимийликка, соф виждонли бўлишга нима етсин! Мазах қилиш, баъзан ноўрин ҳазиллашиш орқали ҳам фарзандларнинг мурғак қалбини чўктириш мумкин.



Download 79,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish