Илғор педагогик технологиялар ва уларнинг турлари


Педагогик технологиянинг назарий асослари



Download 37,96 Kb.
bet3/5
Sana22.02.2022
Hajmi37,96 Kb.
#104329
1   2   3   4   5
Bog'liq
Педагогик технологияларнинг тузилиши

2. Педагогик технологиянинг назарий асослари


Республикамизда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таъкидлаганидек, замонавий таълим-тарбия ишларини давлат стандарти даражасига кўтариш учун педагогик жараёнга илғор ахборот ва педагогик технологияларни жорий этиш зарур.
1999 йил апрел ойида Тошкент шахрида ҳамда май ойида Андижонда ўтказилган Республика илмий-назарий семинар қарорларига мувофиқ барча илмий ва олий ўқув муассасаларига кадрларни тайёрлаш миллий моделига мос илғор педагогик технологияларнинг назарий асосларини ишлаб-чиқиш вазифаси юклатилди.
Бу вазифани тўлиқ бажариш мақсадида, энг аввало, олимлар мактабларда ва олийгохларда ишлаётган ўқитувчилар ҳамкорлигида бир неча муаммоларни ечиш керак, шу жумлада:

  • янги педагогик технологиянинг моҳиятини аниқлаш ва унинг наза - рий асосларини яратиш;

  • унинг принципларини ишлаб чикиш;

  • педогогик технологияни амалда қўллаш учун самарали йўлларини танлаш ва ҳоказо.

Педагогик технология нима? Нега энди шунча йиллардан бери яраб келган таълим жараёнини эскича ташкил этишдан воз кечишимиз керак ва ўқув жараёнини лойихалаштиришга янгича ёндашиш зарур?
Бу йўналишлар:

  • Таълим-тарбия мақсад, вазифа мазмуни, тизимини ислох қилиш;

  • Таълим-тарбия бошқарувини ислох қилиш;

  • Таълимнинг бозор иқтисодиётига асосланган механизмини яратиш;

  • Ота-она, ўқитувчи-талабанинг таълим жараёнига бўлган янгича қарашларини шакллантириш;

  • ва нихоят, бу туб ислохотларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучиянги педагогик технологияни амалиётга тадбиқ этишдан иборат.

Ташхисланувчан ўқув мақсадларини қўллашга ўтилиши, ўқитиш технологиясида баҳолашнинг ўзига хос янги мазмунга эга бўлишига олиб келади. Мақсад ташхисланувчан усулда аниқланар экан, ўқув жараёнининг боришида унинг белгиларига ҳам эталон сифатида қараш мумкин бўлади. Ўқитиш жараёнида жорий баҳо қайтувчан алоқа ролини ўйнайди ва эталон мақсадга (ёки унинг қисмларига) эришишига қаратилган бўлади. Агар мақсадга эришилмаган бўлса, унда жорий назорат натижалари асосида ўқув жараёнига тузатишлар киритилиши лозим. Шунинг учун ҳам, жорий баҳолар билимларни шакллантирувчи функцияни бажаради. Демак, жорий назоратлар баҳоланмайди. Жорий мулохазалар мазмуний ҳарактерга эга бўлиб, улар талабага ва унинг фаолиятига тегишли тузатишлар киритишига ёрдам бериши лозим. Якуний баҳо балларда ифодаланади. Жорий баҳо каби якуний баҳо ҳам ташхис усулида қўйилган мақсадларнинг эталон мезоний белгилари асосида аниқланади ва шунинг учун ҳам мезоний ҳарактерга эга бўлади. Ўқув жараёни ҳам шунга мувофиқ йўналишга эга бўлади. Мезоний баҳолаш бу усулда ўқитишнинг асосини ташкил қилади.
Талаба билимларини шакллантирувчи жорий баҳолар, уларга фан (курс) нинг ҳар бир бўлими бўйича тавсия этилган назорат топшириқлари билан аниқланади. Бундан мақсад, талабаларда содир бўладиган қийинчи ликларни тезкорлик билан бартараф қилишдир. Бундай тест вариантларининг бири бўлим материалини тўла қамраб олган бир неча саволлардан иборат бў лиши мумкин. Ҳар бир савол рўпарасида 4-5 та жавоблар (танлаб белгилаш учун) ёзилади. Ҳар бир жавоб варианти бир қарашда тўғрига ўхшаган бўлиши, лекин фақат биттаси аниқ тўғри бўлиши зарур. Жавоблар А, В, С, Д, Е каби ҳарфлар билан белгиланади. Жавоблар ўз-ўзини текшириш бланка - сига ўтказилади. Уни тўлдириб бўлгандан сўнг, талаба ўз жавобларини тест калити билан таққослайди ва қайси саволларга тўғри (нотўғри) жавоб берган лигини ўзи аниқлайди. Жавоб бераолмаган саволларни ўзи мустақил равиш да (зарур бўлса ўқитувчи ёрдамида) ўзлаштиради. Бунда у алтернатив ўқув материаллари (ўқув қўлланмалари, видеоматериал, лаборатория ишларини бажариш учун кўрсатмалар) дан фойдаланиши ҳам мумкин.
Педагогик технологиянинг энг муҳим ютуқларидан бири - тестлар фон - дини, ўқув жараёнининг боришини тўла қамраб олган назорат - текширув топшириқлар тўпламини яратилишидир. Олдиндан тайёрланган, стандартлашган тестлар ишда анчагина қулайлик туғдиради. Ҳар бир ўқув циклида тест ёрдамида баҳолаш тезкор қайтувчан алоқа ўрнатишга имкон беради ва ўқув жараёнини белгиланган мақсад томон кетма-кет равишда йўналтириб туради.
Янги педагогик технологиянинг моҳияти ва аҳамиятини чуқурроқ тушуниш учун, бизнинг фикримизча, педагогик жараёнга комплексли нуқ таи назардан қараш керак, чунки педагогик жараён, таълим ва тарбия жараёндан иборат бўлиб, жуда мураккаб, кўпқиррали жараёндир. "Комплексли" деганимизда биз бу тушунчасига "тарихий", "тизимли", "психологик" тушунчаларни ҳам киритяпмиз. Энди ҳар бирини алоҳида кўриб чиқамиз.
А. Таълим-тарбияга тарихий ёндашув. "Педагогика тарихи" фани дарсларида сизга таълим-тарбия саноатининг тарихий жабхаларида тутган ўрни ва тараққиётидаги аҳамияти маълум бўлди. Лекин буни аниқлаш керакки, тарбия ва ўқув жараённинг моҳияти қадим замондан то бугунги кунгача ўзгармади.
Тарбиянинг моҳияти - ўсиб келаётган ёш авлодни мазкур муҳит, жа мият талаблари асосида ҳаётга тайёрлашдан иборат бўлиб жамиятда ўз муҳим ўрнини тутади.
XX асрнинг бошларида Абдулла Авлоний "Тарбия бизлар учун ё ҳаёт- ё мамот, ё нажот - ё халокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир" бекорга демас эди, чунки тарбиянинг жамиятдаги роли, унинг ўтмиш ва хозирги замонда аҳамияти муҳим.
Таълим эса, тарбия жараёнининг муҳим элементи бўлиб, бу талабаларда маълумот шакллантирадиган жараёндир.
Мактабдаги, асосан, бошланғич мактабдаги ўқитиш жараёнида таълим, тарбия ва маълумот ўзаро мустахкам боғлиқ равишда амалга оширилади.
Ҳаммамизга маълумки, жамиятимиз доимо тараққиёт этади. Бунинг учун эса янгича билим бериш, ўзгариб борувчи меҳнат ва ҳаёт шароитларига мувофиқ, танқидий ижодий фаолият билан шуғуллана олиш кўникмалари таркиб топган бўлиши лозим. Демак, тарбия ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тай ёрлашда, у мавжуд жамият имкониятларини шакллантириш, янада ривож лантириш мақсадида кекса авлод томонидан орттирилган тарихий тажрибани тўлдирилган, янада мукаммаллаштирилган ҳолда ёш авлодга сингдиради.
Таълим-тарбия моҳияти сақланаётган ҳолда ўқитувчи ўз иш фаолитида усуллар, воситалар ва шаклларни ўзгарган шароитларда янгилашга мажбур дир, чунки янги давр унга доимо янги талаб қўяди.
Б. Педагогик жараёнига тизимли ёндашув. Профессор Н.В.Кузмина ёзганидек, "Педагогик тизим - бу ўзаро боғланган ва талабаларни таълим тарбия мақсадига йўналтирилган компонентларнинг йиғиндиси".
Бу жараён бутун жараён бўлиб, ўқитувчи - тарбиячининг талабагатарбияланувчига педагогик таъсирларни ўз ичига қамраб олади.
Биринчи - назарий, методологик блок - замонавий таълим-тарбия жараёнига жамиятимиз томонидан қўйиладиган талабларни ижтимоий буюртма сифатида ёритилади, вазифаларни аниқланади, фаолиятини ташкил этиш принципларни (қоидаларни) кўрсатади ҳамда таълим-тарбия натижаларига таъсир этувчи омиллар ва зарурий шарт-шароитлар тавсифланади.
Иккинчи - амалий, технологик блок эса таълим-тарбиянинг мақсад вазифаларни муваффақиятли амалга қўллаш учун зарур бўладиган шахс фазилатларини ва билим-кўникмаларини шакллантирувчи усул ва восита, ўқув-тарбия ишларини ташкил этиш шакл ва уюшмаларини ўз ичига қамраб олади. Бу блокдаги элементларнинг йиғиндисини биз "педагогик технология" деб аташимиз мумкин.
Содда қилиб, биринчи блокда - ижтимоий буюртма, иккинчида эса - уни амалга ошириш йўллари кўрсатилган.
Хар иккала блокларнинг ўзаро боғлиқлигини бузиш мумкин эмас, чунки педагогик тизим бузилиб қолса, унинг натижаси самарали бўлмайди.
В. Таълим-тарбия жараёнига психолгогик ёндашув. Инсоннинг фаолияти психолог нуқтаи назаридан учта турларидан иборат бўлиб (ўйин, ўқиш ва меҳнат), мулоқотда асосланади. Педагог ўз фаолияти ҳамда ўқитув - чилар фаолиятини фақат мулоқот оркали ташкил қилиши мумкин.

Download 37,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish