Ил мавзуси Талаба (Ф. И. Ш.)



Download 22,81 Kb.
Sana20.10.2022
Hajmi22,81 Kb.
#854746
Bog'liq
Individual loyiha


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ТТКТ факультети «5330300-Ахборот хавфсизлиги (ахборот, коммуникация технологиялари ва сервис)» таълим йўналиши 307-19 гуруҳи талабаларига «Индивидуал лойиҳа»да танлаган мавзулари жадвали:



ИЛ мавзуси

Талаба (Ф.И.Ш.)

Аннотацияси

1

Матннинг пиксел рангларида маълумотларни яшириш усуллари ва дастурий илова яратиш




Мавжуд матн процессорларида яратилган матнларда ахборотларни яширишда қўлланиладиган усуллар тахлили келтирилади. Контентлар ҳар хил бўлишига қарамай матнли контейнерларда рангларни комбинациясини қўллаш мумкинлиги тахлил қилинади ва дастурий илова ишлаб чиқилади. Ушбу жараён бевосита маълумотлар алмашувида қўлланилиб келиши унинг жуда муҳим эканлигидан далолат беради. Шу боис бу ерда ишлаб чиқилиши режалаштирилган дастур бевосита миллий иловаларни яратиш ва уларни келгусида қўллаш учун имконият мавжудлиги кўрсатиб берилади.




2

Корхона ахборот тизимини химоялашда аудит ўтказиш дастурий иловасини ишлаб чикиш




Корхонада мавжуд ахборот тизимларини тахлил қилиш ва ундаги мавжуд технологиялар учун ҳимоялаш воситаларини жорий этиш бевосита иқтисодиёт тармоқлари учун муҳим хисобланади. Хозирги кунда ушбу сохада мавжуд муаммолар асосан маълумотлар базаси доирасида кўриб чиқилади, вахоланки, ахборот тизими бевосита Интернет технологиялари билан тўлиқ боғланган. Ушбу жараённи ўрганиш хозирги кунда муҳим ҳисобланади.




3

Савдо дўконлари учун ҳимояланган маълумотлар омборини яратиш ҳамда ундан фойдаланиш усуллари




Сўнги йилларда мамлакатимизга барча соҳаларига рақамли технологиялар кириб келмоқда. Жумладан кичик савдо дўконларигача. Савдо дўкон эгалари ўз хисоб китоб тизимлаини яратишлари ҳамда ҳимояланган маълумотлар омборини яратиш учун амалий ишлар қилишга мажбур бўлишмоқда. Шулардан келиб чиққан холда савдо тизимида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ўз фаолиятлари тўғрисидаги маълумотларини узатиш, уларнинг фаолиятига тегишли бўлган маълумотлар сақлашнинг хавфсизлигини таъминлашга имкон берувчи усуллар таҳлил қилинади ва дастурий илова ишлаб чиқилади.




4

Raqamli iqtisodiyotda ma’lumotlar xavfsizligini ta’minlash usullari va dasturiy ilovasini yaratish




Iqtisodiyotning barcha sohalarini raqamli texnologiyalar asosida yangilanishini ko’zda tutadigan “Raqamli iqtisodiyot milliy kontseptsiyasi”ni ishlab chiqilishi va shu asosda “Raqamli O’zbekiston-2030” dasturini hayotga tatbiq etishilishi bevosita axborot xavfsizligini ta’minlash chora-tadbirlarini ishlab chiqilishi muhim hisoblanadi. Shunga binoan ma’lumotlar xavfsizligini ta’minlash usullarini qo’llagan holda dasturiy ilova yaratish nazarda tutilgan.




5

Кузатув назорат камералари тасвирларида ҳотира муаммосини ечиш усуллари




Рақамли технологиялар ривожлангани сари маълумотлар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Хавфсиз шаҳар тизимини такомиллаштириш мақсадида мамлакатимиз худудидаги йириқ шаҳарлардаги марказий кўчалар видео кузатув камералари билан таъминланмоқда. Кузатув камераларининг узлуксиз ишлаши натижасида хотира тақчиллиги муаммоси келиб чиқади. Ушбу иш орқали тасвирларни реал вақт давомида ишлаш жараёнида ҳотира муаммоларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш усуллари ўрганилади ва амалий дастурий илова ишлаб чикилади.




6

Паролларни стеганографик ҳимояловчи дастурий илова яратиш




Одатда хавфсизлик сиёсати бизга топиш ва мос равишда эслаб қолиш қийин бўладиган мураккаб пароллардан фойдаланиш мажбуриятини қўяди. Пароллар максимал даражада узун ва тасодифий бўлиши керак. Битта,иккита паролни бошқараолармиз, бироқ бундай пароллар сони ўнларга қараб кетганда, вазият бошқарилмайдиган кўриниш олади. Вазият шуниси билан ҳам мураккаблашадики, бизга ўзимизнинг аввалги паролимиздан, у ҳаттоки энг юқори хавфсизлик талабларига жавоб берса ҳам, фойдаланиш ҳуқуқи қолдирилмайди. Ушбу муаммоларни ечимини аниклаш ва паролларни стеганографик ҳимояловчи дастурий воситасини тайёрлаш бунда асосий мақсад қилиб олинган.




7

Умумий ўрта таълим мактаблари педагогларининг ҳимояланган маълумотлар базасини яратиш.(Пайариқ тумани мисолида)




Ушбу мавзу доирасида бугунги кунда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани миқёсида фаолият юритаётган педагогларнинг ягона ҳимояланган маълумотлар базасини ташкил этиш ҳисобланади. Бунда туман миқёсида педагоглар маълумотларини сақлаш ва улардан керакли вақтда фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. Бундан ташқари ушбу ҳимояланган маълумотлар омбори орқали мактаблар кесимида фан ўқитувчиларига бўлган талаб автоматик тарзда шакллантирилади. Ушбу жараёнлар яратилиши режалаштирилган амалий дастурда жамланган бўлади.




8

Жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги видеокузатув воситалари ахборотларига рақамли ишлов бериш усуллари




Ушбу битирув ишида жамоат хавфсизлигини таъминлашда видео кузатув воситалари ахборотларига рақамли ишлов бериш усуллари ўрганиб чикилади. Ушбу жараён бевосита бугунги кунда кенг қўлланиладиган амалий ёндашув хисобланади. Шу боис интернет манбаларидан фойдаланиб катта хажмдаги видео кузатув воситалари ахборотлари ўрганиб чикилади ва амалий дастурий илова ишлаб чикилади. Олинган натижалар амалий ахамиятга эгалигини инобатга олиб миллий журналларда макола тайёрлаш хам режалаштирилади.




9

Ахборотларни видео форматидаги файлларда яшириш дастурий иловасини яратиш




Компьютер стеганографияси ривожланиши тенденциясининг таҳлили шуни кўрсатадики, кейинги йилларда компьютер стеганографияси усулларини ривожлантиришга қизиқиш ку-чайиб бормоқда. Жумладан, маълумки, ахборот хавфсизлиги муаммосининг долзарб-лиги доим кучайиб бормоқда ва ахборотни ҳимоялашнинг янги усулларини қидиришга ундаяпти.Ушбу ишда маълумотларни видео форматидаги файлларда яшириш дастурий иловаси ишлаб чиқилади.




10

Axborot xavfsizligi muammolarini hal qilish uchun tarmoq steganografiyasini qo'llashni tahliliy ko'rib chiqish va dasturiy vositasini ishlab chiqish




Kompyuter tarmog'larida axborotni himoyalash dolzarb masala hisoblanadi. Bunda axborot xavfsizligi muammolarini hal qilish uchun tarmoq steganografiyasidan foydalanish ko’rib chiqiladi. Bunda tahliliy ko'rib chiqishda, turli xil steganografiya usullari va kompyuter tarmog'idagi steganografik faollikni aniqlash tamoyillari qiyosiy ko'rib chiqiladi. Shu asosida dasturiy ilova ishlab chiqiladi.




11

Хабарларни тасвир форматидаги файлларда яшириш дастурини ишлаб чиқиш






Ахборотнинг криптографик ҳимоялаш усуллари ҳозирда жуда ишончли воситалардан бири саналиб, хусусан маълумотларни яшириш усуллари, стеганография усулларига бўлган талаб сўнги йилларда ортиб бормокда. Бунинг асосий сабаби, стеганографик усулларини амалга ошириш учун кам ресурс талаб этишидир. Ушбу ишда тасвирли файлларда ма’лумотларни яшириш усуллари ўрганилади ва дастурий илова ишлаб чикилади.




12

Steganografik usullar yordamidarasmli ma’lumotlarni himoya qilishning dasturiy vositasini ishlab chiqish




Rasmli fayllarni ruxsatsiz nusxalashda qo’llaniladigan usullardan biri bu steganografiya hisoblanadi. Ushbu ishda fayldagi ma’lumotlarni himoyalash variantlari ko’rib chiqiladi va dasturiy ilova ishlab chiqiladi.




13

Xavf-xatarlarni oldini olish va analiz qilish uchun dasturiy vositasini ishlab chiqish




Bugungi kunda iqtisodiy, ijtimoiy ko‘rinishdagi axborotlarda xavfsizlikka tahdid bor ekan muhofazaga ham ehtiyoj paydo bo‘ladi. Shu bois, iqtisodiyotning turli soha va tarmoqlarida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qo‘llash jarayonida axborot xavfsizligini ta’minlash tizimini takomillashtirish hamda foydalanuvchilarga kompyuter tahdidlarini o‘z vaqtida aniqlash, ularning oldini olish hamda neytrallashtirishda amaliy yordam ko‘rsatish muhim hisoblanadi. Ushbu maqsadda ishlab chiqiladigan dasturiy vosita tahdidlarni tahlil qilishga qaratilgan bo‘ladi.




14

Матнли маълумотларда матнли хабарларни яширувчи дастурий илова ишлаб чиқиш




Компютер технологияларининг жадал ривожланиши ва Интернетдан кенг фойдаланиш, одамлар учун аудио, видео ва тасвир каби маълумотлардан фойдаланиш ва алмашиш учун тобора эҳтиёж ортиб бормоқда. Ушбу турдаги маълумотларнинг умумий тармоқ (яъни Интернет) орқали алмашиш уларни ҳужумга қарши ҳимоясиз қилади. Шунинг учун бу маълумотларни ҳимоя қилиш лозим бўлади. Бундай усуллардан бири бу – стеганография ҳисобланади. Ушбу ишда стеганографиянинг матнли маълумотларда хабарларни яшириш дастурини ишлаб чиқиш режалаштирилган.




15

Алоқа линиялари хавфсизлигини мониторинг қилиб бориш учун мобил илова яратиш




Телекоммуникация соҳасида алоқа ва телекоммуникация линияларини ҳолатини ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мухим хисобланади. Бунда камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, ижрочи ва назоратчини тўғридан-тўғри боғлаш ҳамда маълумотлар базасини шакллантириш талаб этилади. Шулар негизида мобил илова яратиш режалаштирилган.




16

GIFформатдаги тасвирларда маълумотларни яшириш дастурий таъминотини ишлаб чиқиш




Ахборот-коммуникация технология-ларининг жадал ривожланиши бевосита маэлумотлар ва ахборотларга нисбатан тахдидларни кучайишига олиб келмокда. Ушбу ахборотларни химоялашнинг янги усулларини жорий қилиш муҳим аҳамият касб этади. Албатта бу масалада компьютер стеганографияси усуллари муҳим аҳамият касб этади ва унинг имкониятларини билиш талаб этилади. Шу жумладан стеганографияда янги йўналишлардан бири – бу махфий маълумотларни GIF форматдаги файлларда яшириш хисобланади. Ушбу ишда кўйилган масала доирасида дастурий илова яратилади.




17

Криптоанализда ўзбек алифбоси харфлари частоталарини аниқлаш дастурини ишлаб чиқиш






Ушбу битирув ишида ўзбек тилидаги кирилл алифбоси частоталари ўрганиб чикилади. Ушбу жараён бевосита криптоанализда кенг қўлланиладиган амалий ёндашув хисобланади. Шу боис интернет манбаларидан фойдаланиб катта хажмдаги матн маълумотлари ўрганиб чикилади. Натижа сифатида харфлар частоталари аниқланади. Олинган натижалар амалий ахамиятга эгалигини инобатга олиб миллий журналларда макола тайёрлаш хам режалаштирилади. Яратиладиган дастурий илова учун Интеллектуал мулк агентлигига дастурий махсулот гувохномасини олиш учун хужжатлар такдим этилади.




18

Хабарларни *.mp3 форматидаги файлларда яшириш дастурий иловасини ишлаб чиқиш




Хозирги кунда маълумотларни стеганографик яширишда бевосита яширинган маълумот контентга ҳеч қандай алоқаси бўлмайди. Бунда контент фақатгина маълумотни яшириш учун фойдаланилади. Ушбу жиҳатдан фойдаланилган ҳолда аудио файлларда ма’лумотларни яшириш йўллари ўрганилади ва таҳлил қилинади. Олинган натижаларга асосланиб ма’лумотларни яшириш тизими ишлаб чиқилади ва жорий қилинади.




19

Bemorlarni monitoringini o'tkazish bo'yicha xavfsiz platforma yaratish




Kasalxona va davolanish maskanlarida ro'yxatga olingan fuqarolarni ma’lumotlarini tahlil qilish va monitoringi bo'yicha, ma’lumotlar bazasida ananimlashtirilgan bemorlar analizini tashkil qilish bo'yicha xavfsiz platformani yaratish murakkab masala hisoblanadi. Ushbu ishda ma’lumotlar xavfsizligini ta’minlashga e’tibor berilgan bo‘ladi va shu asosida dasturiy ilova ishlab chiqiladi.




20

Ахборот хавфсизлиги калитларини генерацияловчи дастурий илова яратиш




Ахборотни компьютер тармоғида маъноси бузилмасдан келганлигини билиш билан бирга унинг аник муаллифдан келганлигига ишонч ҳосил килиш жуда муҳим ҳисобланади. Ушбу ишда маълумотларни шифрлаш ва уни маҳфий канал орқали узатишда калитларни сақлаш ва уларни яратиш учун амалий дастур ишлаб чиқилиши режалаштирилган.




21

O‘rin almashtirish usullari asosida o‘quv kriptomatn dasturiy ilovasini yaratish




Ўрин алмаштириш энг оддий усуллардан хисоблансада ўқув машғулотларида қўллашга каратилган дастурий таъминотни яратиш мухимдир. Дастурий илованинг функционал имкониятлари бевосита Цезарь усулининг ҳар хил вариантлари, сехрли квадрат ва шифрланган жадвал усулларни қўллаш билан белгиланади. Режалаштирилган дастурий иловада бевосита шифрлаш усули танлаш ва унга мос равишда маълумотларни киритиш бандлари киритилади. Дастурни яратишда оддийлик ва таълим муассасаларида қўлланиши назарда тутилади.




22













23











24











25













26













Қабул қилувчи: __________ асс. Д. Қиличев
Download 22,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish