9-мавзу: Ўзбекистон Республикасида маъмурий-буйруқбозлик
тизимидан бозор муносабатларига ўтиш даври таълимотлари
466.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш зарурияти қандай омиллар
туфайли келиб чиқади?
а) жаҳон хўжалигига интеграциялашув омиллари
б) аҳоли фаровонлигини ошириш омиллари
в) ташқи ва ички омиллар
г) мамлакат рақобатбардошлигини ошириш омиллари
467.
«Тарихан бозор иқтисодиётининг ёввойи ва маданийлашган турлари
мавжуд» деган фикрни қайси ўзбек олими айтган?
а) А.Ўлмасов
б) М.Шарифхўжаев
в) С.Ғуломов
г) А.Раззоқов
468. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароити қайси минтақада энг қулай бўлган?
а) собиқ СССРнинг Европа қисмидаги республикаларида.
б) Кавказорти республикаларида.
в) Шарқий Европа мамлакатларида.
г) Марказий Осиё мамлакаталарида.
469. Марказий банкнинг асосий вазифаси нимадан иборат бўлади?
а) монетар сиёсатни ва валютани тартибга солиш сиёсатини
85
шакллантирувчи, қабул қилувчи ва ўтказувчи муассаса.
б) банклар фаолиятини тартибга солувчи ва банклар устидан назоратни
амалга оширувчи муассаса.
в) республиканинг олтин-валюта заҳираларини сақловчи муассаса.
г) давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этувчи муассаса.
470. Кўп укладли иқтисодиёт асослари яратилиши деганда нимани тушунасиз?
а) иқтисодиётда мулкчиликнинг ва хўжалик юритишнинг янги шаклларини
шакллантириш.
б) давлат мулкини хусусийлаштириш.
в) кўп томонлама ривожланган иқтисодиётни яратиш.
г) иқтисодиётни кўп тармоқлар асосида ривожлантириш.
471. Жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашув деганда нимани тушунасиз?
а) ташқи иқтисодий алоқаларда қатнашувчи субъектларнинг эркинлиги ва
иқтисодий мустақиллигига эришиш.
б) жаҳон мамлакатлари ва халқаро иқтисодий ташкилотлар билан иқтисодий,
молиявий, савдо, илмий-техник, технологик, транспорт, ахборот алмашув
соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш.
в) ташқи иқтисодий алоқалар субъектларининг тенглигини таъминлаш.
г) савдо иқтисодий муносабатларни олиб боришда дискриминацияга
(камситилишга) йўл қўймасликка эришиш.
472. Қуйидагилардан қайси бири иқтисодиётни давлат томонидан тартиблаш
воситаларига кирмайди?
а) давлатнинг солиқ сиёсати билан иқтисодиётга таъсир кўрсатиши
б) кредит тизими орқали иқтисодиётга таъсир кўрсатиш
в) нархларнинг ошиб кетишини давлат томонидан чеклаб туриш.
г) давлатнинг ўз чора-тадбирлари, ўзининг иқтисодий сиёсати орқали такрор
ишлаб чиқаришга таъсир этиши.
473. Янги ижтимоий сиёсат нималарни ўз ичига олади?
а) аҳолининг ҳамма қисмини ижтимоий ҳимоялаш.
б) жамиятнинг энг муҳтож қисмларини химоя қилиш.
в) янги ижтимоий қонунлар қабул қилиш.
г) таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш.
474. Умумжамият миқёсида марказлашган ва давлат иштирокида ҳосил бўлувчи
ҳамда сарфланувчи молия ресурслари қандай номланади?
86
а) марказлашган фондлар
б) давлат жамғармалари
в) давлат кредити
г) давлат инвестицияси
475. Ўзбекистонга энг кўп хорижий сармоя киритган мамлакатларни кўрсатинг?
а) Германия, Франция, Туркия.
б) Хитой, Россия, Украина.
в) Россия, Жанубий Корея, Япония.
г) Испания, Италия, Буюк Британия.
476. Қуйидагилардан қайси бири давлатнинг антиинфляцион тадбирлари
мажмуига киради?
а) кредит ставкаларини ошириш ва пул эмиссиясини камайтириш.
б) кредит ставкаларини пасайтириш ва пул эмиссиясини камайтириш.
в) кредит ставкаларини пасайтириш ва пул эмиссиясини кучайтириш.
г) кредит ставкаларини ошириш ва пул эмиссиясини кучайтириш.
477. Ташқи иқтисодий фаолият инфратузилмасини тўғри кўрсатинг.
а) ялпи маҳсулотида экспорт ҳиссаси юқори бўлган корхоналар
б) ташқи иқтисодий фаолият учун зарур бўлган маҳсулотларни етиштирувчи
корхоналар тизими.
в) ташқи иқтисодий алоқалар билан шуғулланувчи корхоналарга солиқ ва
бошқа имтиёзлар яратиш тизими.
г) «Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти», Ташқи иқтисодий алоқалар
миллий банки, божхона хизмати каби ташкилотлар.
87
“ ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМОТЛАР ТАРИХИ” БЎЙИЧА ТЕСТ
Do'stlaringiz bilan baham: |