3
КИРИШ
Инсоният ўзининг кўп минг йиллик тарихи давомида катта ижтимоий ва
иқтисодий тараққиёт йўлини босиб ўтган. Ҳар бир даврда у ёки бу мамлакатда
айрим шахслар томонидан шундай иқтисодий ахамиятга молик фикр, ғоя,
назария, концепциялар илгари сурилган ва амалга оширилганки, бир холда
шулар туфайли давлатлар ва халқлар равнақ топган, баъзида тушкунлика
учраган. Ана шундай иқтисодий ғояларни хар томонлама чуқур ўрганиш таҳлил
этиш, улар орасидан умумбашарий аҳамиятлиларини ажратиб олиб, ҳозирги
даврга, яъни хаётга татбиқ этиш нихоятда ҳам амалий, ҳам назарий
фойдалидир, чунки уларда кўп йиллик тажриба мужассамлашган бўлади.
Маълум даврлардаги у ёки бу ижтимоий қатламлар, инсонлар
манфаатини ифода этувчи иқтисодий ғоялар ва ижтимоий концепциялар
вужудга келиши ва ривожланиши тарихий жараён ҳисобланади.
«Иқтисодий таълимотлар тарихи» фанида айрим олимлар, давлат
арбоблари томонидан илгари сурилган ғоя, қараш, назария, қонун, таълимот,
концепциялар инсоният тараққиётининг турли босқичларидаги ижтимоий
қатламлар, синфлар ва бошқа гуруҳларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан
тарихий ривожланишни тадқиқ этади.
Иқтисодий таълимотлар тарихи анча кенг даврни қамраб олган ва
мустақил хусусиятга эга. Бу фанни ўрганиш орқали иқтисодиёт назарияси,
иқтисодий тарих ва иқтисодий концепциялар, ҳамда аниқ иқтисодий фанларни
ўзлаштириш осонлашади, у ёки бу иқтисодий ўзгаришнинг шарт шароитлари ва
оқибатларини таҳлил этишга кўмак беради.
Бу фанни чуқурроқ ўрганиш туфайли бир қанча ечимини кутаётган
назарий масалаларга ойдинлик киритиш имкони туғилади. Қадимдан то
хозирги давргача минглаб турли-туман иқтисодий ғоя, қараш, концепция,
назария, таълимотлар вужудга келганлиги аниқ. Уларнинг барчасини тўла
ўрганиш алоҳида мавзу, махсус муаммо. Шу мақсадда янги-янги тадқиқотлар
олиб бориш, таҳлил этиш зарур. Ҳозирги давргача жамланган барча иқтисодий
4
ғояларни маълум тизимга солиш ва шу асосда ўрганиш мақбулдир.
Иқтисодий таълимотлар тарихи иқтисодий йўналишдаги умумтаълим
фанлари ичида муҳим бўғим ҳисобланади. Бугунги кунда, ҳудди қадимги
даврлардагидек, иқтисодчилар томонидан тавсия қилинадиган назарий
таълимотлар муайян мамлакатда амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий
стратегияларнинг пировард натижалари даражасини белгилаб беради.
«Иқтисодий таълимотлар тарихи» фанини ўрганиш асосида талабалар
асосий категориялар ва тушунчалар моҳиятини аниқ билишлари, иқтисодий
таълимотларнинг турли мактаб, оқимлар ва йўналишларининг илғор
намояндаларининг методологик ёндашувлари ва назарий қарашларининг фарқ
қилувчи белгиларини таққослаб билишлари, меркантилизм, классиклар,
неоклассиклар ва институционализм, ҳамда кейнсчилик ва неолиберализмнинг
ютуқларини таҳлил қила олишлари, иқтисодий назарияларнинг турли
вариантдаги тавсифларини тузишни ва уларнинг ривожланишини даврларга
ажратишни билишлари зарур.
Ушбу ўқув-услубий қўлланма «Иқтисодий таълимотлар тарихи» фанини
тест топшириқлари асосида ўрганишга асосланган бўлиб, талабалар тест
топшириқларини ечиш орқали фаннинг моҳияти ва мазмунини тўлиқ
ўзлаштириб олишларига имконият яратилади. Айниқса, қўлланманинг
«Макроиқтисод», «Туризм» ва «Касбий таълим» йўналишлари ўқув дастурлари
асосида ҳар бир мавзуга бўлиб ишлаб чиқилганлиги, фаннинг мавзуларини
чуқур ўзлаштириб олишга ёрдам беради.
Талаба тест топшириқларини ишлаш асосида маъруза матнларидаги хар
бир давр, назария, олимларни яна бир марта эсга тушириб хотирасини
мустаҳкамлаб олади. У ҳар бир саволга ўхшаш жавоблар ичидан энг тўғрисини
топишга ҳаракат қилади, бунда эса иқтисодий таълимотлар тарихидаги хар бир
даврни, назарияларнинг ўзига хос хусусиятларини, хар бир олимнинг
таълимотидаги асосий ғояларни эсга олиши зарур бўлади. Демак, мана шундай
тарзда тест топшириқларини ечиш талабанинг маъруза матнларидаги
материални чуқурроқ ўзлаштириб олишига ёрдам беради.
5
Do'stlaringiz bilan baham: |