46
нархлар деб аталади. Истеъмолчиларга бевосита товарларни сотилиши чакана нархлар дейилади. Бу нарх таркиби
улгуржи нарх, чакана савдо ташкилотлари, тижоратчиларни харакатлари ва улар оладиган фойдаси киради.
Давлат нархларини тартибга солишда кулланадиган фаолияти чегараланган (лимитоанаган) ва дотацияли
нархларни ташкил этади. чегараланган нархларда давлат нархларининг юкори ва куйи чегарасини белгилайди, улар
шук доирада узгариши мумкин.
Дотацияланган нарх – бу давлат бюджети хисобидан махсус арзонлаштирилган нархлардир.
Бозорда сотувчилар уз мавкеини мустахкамлаш ва ракибларини сикиб чиқариш учун фирмалар махсус
нархдан фойдаланадиларки, бу нархни бозорга кириб олиш нархи ѐки демпинг нарх деб аталади. Бу нарх ракибни
синдиришга каратилади ва уни фирмалар яширин куллайдилар, давлат учун таъкиклайди. Бу нарх амалдаги жорий
нархни бир кисмини кечиб юбориш шаклида кулланилади. Ахолининг даромадлари юкори булса, улар нафли
товарларни нархидан ҳам юкори нархларда сотиб оладилар ва у нуфузли нархларни ташкил килади. Масалан, янги
моделдаги машиналар, охирги нусхадаги кийимлар, ноѐб озик-овкатлар нархлари нуфузли булади. Талаб ва таклиф
асосида карор топадиган бозор нархлари эркин бозор нархларидир. Бозор ҳамжи, кулами хисобга олинганда худудий
(минтакавий), миллий ва халкаро нархлар амал килади.
Худудий нарх факат малъум худудий бозорга хос булиб у шу худуд доирасидаги омиллар таъсиридан хосил
булади. Миллий бозор нархи бир мамлакат доирасида амал килувчи ва уларнинг хусусиятини акс эттирувчи
нархлардир. Миллий нарх мамлакат доирасидаги ижтимоий сарф харажатларини миллий бозордаги талаб ва
таклифни товар нафлилигини , унинг канчалик кадрланишни хисобга олади.
Товар ишлаб чиқаришдаги байналминал харажатлар, товарни жахон андозасига мос келиши ҳамда халкаро
бозордаги талаб ва таклифни хисобга оладиган нархлар жахон нархини ташкил этади. сотувчи учун мулжал, харидор
учун билдиргич ѐки маълумотнома нархлар прейсткурант нархлар дейилади.
Нархлар фаркининг микдорий ифодаси нарх диапазони дейилади. Нарх диапозони куйи уртача ва юкори
нархлардан ташкил топади. Нархлар даражаси уларнинг улчамидир. Нарх даражаси икки турга булинади-бу
нархнинг умумий микдори булиб, товарнинг канча туришини курсатади ва у пулнинг кадрига ҳам боғлиқ булади.
Нисбий даража-бу нархнинг харид кобилиятига нисбати ѐки ундаги хиссасидир. У нарх харид пулнинг неча
фоизщини харид килишини билдиради. иқтисодиѐт назариясида нарх нисбати тушунчаси булиб, у нарх паритети деб
ҳам юритилади. Демак нархлар турларини куп булиши бозорга хос хусусият булиб, улар узгариб туради.
Нархларнинг юкори булиши сотувчи учун кулай булса, нархларни пасайиши харидор учун маъкул булади.
Бозор муносабатлари ракобат булишини талаб килади, уни учун шарт-шароит бьулиши керак. Бу шароит
аста-сѐкинлик билан шаклланади. Кецин эркин ракобат мухити келиб чикади. Бунга давлат ҳам аралашади.
Ўзбекистонда 1992 йил август ойида ―Монопол фаолиятни чеклаш тугрисида‖ги қонун кабул килинди ва у кучга
кирди.
Республикада монополиялар руйхатига кирган корхона ―тармоклар‖нинг бозордаги мавкеини тартибга
солишда давлат бир катор усулларни куллайди яъни:
1. Монопол мавкеидаги корхоналар махсулотларига нархларининг энг юкори даражасини ѐки рентабелликнинг
чегарасини белгилаб куйиш.
2. Уз монопол мавкеини суистеъмол килган монополистик бирлашмаларни булиб ташлаш ѐки майдалаштириш. Бу
усул вазимрлар Махкамасининг
1994 йил 18 июлдаги 366-сонли карори билан тасдикланган. Объектларнинг хужалик юритувчи жамиятлар
ва ширкатлар таркибидан чиқариш тугрисидаги низом асосида амалга оширилади. 1994-0996 йиллар давомида
монопол мавкеидаги акциядорлар жамиятлари, ижара ва бошка жамоа корхоналар таркибидан 14972 объект
чикарилиб мустақил корхоналарга алмаштирилди. Мамлакатда монопол мавкеига эга булган корхоналарни давлат
реестрига киритиш учун мезонлар белгиланди. Ҳозирги вақтда агар корхона ишлаб чикарган муаян махсулотлар
бозордаги шу турдаги махсулотларнинг 35 фоизидан ортик булса, бу корхона монополистик корхона сифатида давлат
реестрига киритилади. Озик-овкаттоварлари гурухи учун бундай мезон даража 20 фоиз килиб белгиланган.
Нарх сиѐсати ракобатчилик меҳнатини вужудга келтиради, давлат нархларини эркинлаштириш сиѐсатини
куллайди. Миллий нархлар жахон бозор нархларига якинлаштирилади.
Нархларнинг эркинлаштиришнинг навбатдаги боскичида (1994 йил октябрь-ноябрь) халк истеъмоли моллари
асосий турларининг нархлари эркин куйиб юборлди, транспорт коммунал хизматларнинг таърифлари оширилди.
Хулоса килиб айтадиган булсак, республика иқтисодиѐтида ислохатлар утказишнинг биринчи боскичида нархларнинг
боскичма-боскич (3боскичда) тулик эркимнлаштириш амалга оширилди.
Нархларни эркинлаштириш ахолини ижтимоий химоя килиш билан бирга олиб борилди. Яъни шу давларда
турли компенсациялар учун жамгармалар тузилди, иш хаки, пенсия, стипендиялар, нафакаларни кам микдорлари
оширилб борди. Болалар учун нафакалар белгиланди, мухтож кишиларга ѐрдам жорий килинди.
Do'stlaringiz bilan baham: