Иктисодиёт назарияси фани



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/72
Sana22.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#111955
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi maruzalar matni okuv qollanma

 
Асосий таянч тушунчалар.
 
1. Иқтисодий мувозанат – иқтисодий жараёнлар, ходисаларнинг икки ёки бир неча томоннинг бир-бирига тенг 
келиши холати.
2. Хусусий мувозанатлик (жамият эхтиёжлари билан мавжуд иқтисодий)- иккита узаро боғлиқ булган 
иқтисодий микдорлар ёки иқтисодиёт томонларининг микдоран тенг келиши.
3. Умум иқтисодий мувозанатлик жамият эхтиёжлари билан мавжуд иқтисодий ресурслар ва ишлаб чиқариш 
хажмининг узаро мос келиши.
4. Рецессион фарк ялпи сарфларнинг соф миллий махсулот хажмидан кам булган микдори.
5. Инфляцион фарк ялпи сарфларнинг соф миллий махсулот хажмидан ортикча булган микдори.
6. Мултипликатор самараси бу соф миллий махсулотдаги (смм) узгаришнинг инвестицион сарфлардаги 
узгаришга нисбати.
7. Иқтисодий мутаносиблик иқтисодиётнинг турли томонлари ва сохалари уртасида микдор ҳамда сифат 
улчамларининг мос келишлик даражаси.
Асосий адабиёдлар: 
1. Каримов И. А. Ўзбекистон иқтисодий ислохатларни чукурлаштириш йулида. Т. «Ўзбекистон»-1995 
йил.
2. Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт – пировард максадимиз. Т. , «Ўзбекистон», 
2000 йил. 15-бет.
3. Каримов И. А. Иқтисодиётни эркинлаштириш, ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш бош 
йулимиз. «Халк сузи» газетаси 15. 02. 2002 йил.
4. Улмасов А. Шарифхужаев М. иқтисодиёт назарияси дарслик. Т. «меҳнат» 1995 йил.
5. Шодмонов Ш, Р. Алимов, Т. Жураев иқтисодиёт назарияси. ўқув кулланма . Т. «молия» 2002 й.
6. Хошимов П. ва бошкалар иқтисодиёт назарияси ўқув кулланма. Т. , «Университет» 2003 й.
 
19-мавзу: ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЦИКЛЛИГИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРКАРОРЛИК.  
Режа: 


106 
 
1. Макроиқтисодий бекарорлик ва иқтисодиётнинг цикллиги. Иқтисодий инкирозлар.
2. Таркибий инкирозлар. Аграр инкирозлар ва унинг хусусиятлари.
3. Иқтисодий цикл назариялари. Циклнинг иқтисодиётни алохида сохаларига таъсири.
Ушбу мавзуда иқтисодий цикл, ишдаб чиқариш, бандлик ва нарх даражасининг узгариб туришига тушунча 
берамиз. Ундан кейин иқтисодий цикл фазалари, уларни даврий тебраниш сабабларини тушунтирамиз. Шундай 
кейин аграр инкирозлар ва унинг узига хос хусусиятларини тахлил киламиз.
Маълумки, мамлакатларни ривожланиши хар хил булади, унинг объектив ва субъектив сабаблари таъсирида хар 
хил иқтисодий жараёнлар содир булиб туради. Лёкин давлатлар доимо иқтисодий усишга, ахолини иш билан тулик 
банд килишга, нархларни баркарор булишга харакат килади.
Аммо иқтисодий усиш бир тёкисда ва узлуксиз бормайди, иқтисодий узилишлар ва бекарорлик холатлари билан 
узилиб туради, яъни тармокларда номутаносиблик содир булиб туради. Бундай Холатлар иқтисодий цикл билан 
характерланади.
Иқтисодиёт ривожланишининг бир холатдан кейинги бир неча фазаларини босиб утиб, узининг дастлабки 
холатига кайтиб келишигача булган даврни иқтисодий цикл деб аталади.
Цикл инкироз, тургунлик, жонланиш, юксалиш фазаларидан такил топади.
Инкироз (кризис-танназул) иқтисодий усиш ва ишлаб чиқаришни пасайиб кетишида намоён булади. Инкироз 
даврида асосий капитални ортикча жамгарилиши ва унинг функционал шаклларида намоён булади.
Инкироздан кейин тургунлик келади. Маълум даврдан кейин иқтисодиётда жонланиш учун шарт-шароитлар ва 
имкониятлар яратилади.
Ишга ярокли булган кишиларни иш билан таъминланиш ва уни даражасини ортиши, олинадиган фойда 
микдорини купайиб бориши натижасида жонланиш фазаси-юксалиш фазасига утади.
юкори юкори 
Иқтисодий юкори 
Фаоллик 
даражаси
таноззул куйи нуктаси 
таназзул куйи нутаси 
вакт
Ушбу чизмада циклнинг юкори нуктасида иқтисодиётда тулик бандлилик кузатилади ва ишлаб чиқариш тулик 
кувват билан ишлайди. Нарх даражаси усиш тамойилига эга булади. Иқтисодий фаолиятни усиши тухтайди.
Ишлаб чиқариш хажмининг кескин тушиб кетиши иқтисодий инкироз деб аталади.
Инкирознинг сабаби, жамиятда ишлаб чикарилган товарлар массаси туловга кобил талабга мос келмай (ундан 
ошиб кетади ёки кам булади) колади. Натижада ишлаб чиқаришни бир кисми тухтайди.
Товарлар ишлаб чиқариш камаяди, ишлаб чиқаришни усиш даври уни тушкунлиги билан алмашинади.
Инфляция кучайса ва нарх даражаси узгариши билан иқтисодий усиши оркага кета бошлайди.
Инкирозларнинг асосий сабаби-такрор ишлаб чиқаришдаги бекарорлик ва номутаносибликдир.
Купчилик иктисодчилар иқтисодий циклларни объектив эканлигини тан олади, бу ходисани унга таъсир 
курсатувчи ички ва ташки омилларни урганиш ва тахлил килиш оркали асослаб бермокдалар. Ташки омилларга: -
урушлар, инкилобий узгаришлар ва бошка сиёсий ларзалар; -олтин, уран, нефт каби кимматли ресурслар, йирик 
конларининг очилиши; 
- Янги худудларни очилиши, ахоли миграцияси, ер шари ахолисини узгариб туриши; 
- Ижтимоий ишлаб чиқариш таркибини тубдан узгартиришга кодир булган технология, таткикотлар ва 
инновациялардаги кудратли узгаришлар.
Иқтисодий циклларни ташки омилларнинг мавжудлиги билан тушунтирувчи назарияни, экстернал назария деб 
кабул килинган.
Иқтисодий циклларни ички омиллар таъсирида содир булиши- интернал назария деб юртилади.
Улар куйидагилардан иборат: 
- Шахсий истеъмолчининг узгариши (кискариши ёки кенгайиши); 
- Инвестициялар-ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни янгилаш ва янги иш жойларини вужудга келтиришга 
йуналтириладиган маблаглар хажми;
- Ишлаб чиқариш, талаб ва таклиф хажмига таъсир курсатишга каратилган давлатнинг иқтисодий сиёсатининг 
узгариши.
Иқтисодиётдаги инкирозлардан бир куринишини ёки унинг бир тури таркибий инкинкирозлардир.
Бу инкироз ишлаб чиқаришниннг айрим сохалари билан тармоклар ривожланиши уртасидаги чукур 
номутаносибликлар келтириб чикаради. Иқтисодий фаоллик иқтисодиётдаги узок муддатли тамойилларга, узок 
муддатли давр, масалан, 25, 50 ёки 100 йил давомида иқтисодий фаолликни ортиши ёки пасайишига боғлиқ.
Кишлок хужалигидаги иқтисодий инкирозлар аграр инкирозлар деб аталади ва куйидаги шаклларда намоён 
булади: 


107 
1. Кишлок хужалик махсулотларининг нисбий ортикча ишлаб чиқариши, унинг сотилмай колган жуда катта 
захираларини тупланиши; 
2. Нархларнинг пасайиши, даромадлар фойданинг камайиши; 
3. Фермерларнинг оммавий равишда хонавайрон булиши ва улар карзларини ортиши; 
4. Кишлок ахолиси уртасида ишсизларни купайиб кетиши.
Биринчи аграр инкироз утган асрнинг 70- йилларидан бошланиб, хар хил шаларда 90- йиллар уртасигача давом 
этган эди.
Биринчи жахон урушидан кейин ахолининг харид кобилияти жуда пасайиб кетганлиги натижасида 1920 йилда 
кескин аграр инкироз бошланиб, иккинчи жахон уруши бошланишига кадар давом этди.
Учинчи аграр инкироз 1948 йилда бошланиб 80 йилларгача давом зтди. Аграр инкрозлар жуда узок муддатга 
чузилади, унинг сабаблари куйидагиларидан иборат: 
1. Ерга хусусий мулк монополияси шаройитида, у кишлок хужалик ишлаб чиқаришнинг ривожланишида 
саноатга нисбатан оркада колишини такоза этади.
2. Ер режасининг мавжуд булиши ва унинг узлуксиз суръатда усиб бориши; 
3. Куплаб майда дехкон хужаликларининг мавжуд булиши.
Аграр инкирозлар циклли хусусиятга эга эмас. Кишлок хужалик махсулотларини ортикча ишлаб чиқариш 
абсалют хусусиятга эмас, балки нисбий хусусиятга эгадир, чунки инкироз руй берган мамлакатларда миллион-
миллион кишилар доимий суръатда очликда яшайди.
Иқтисодиёт фанида иқтисодий цикл ва циклли ривожланишга мингдан ортик карашлар мавжудлиги курсатиб 
утилган.
Китчин цикли - захиралар цикли деб аталади. Бунда китчин (1926 йил) молиявий хисоблар ва товар захиралари 
харакатида сотиш нархларини тахлил килиш асосида 2 йилдан 4 йилгача давр давомида киска тулкинларни тадкик
килишга узининг эътиборини каратган эди.

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish