3
Сўз боши
Кишилик жамияти ва унинг таррақиёти босиб ўтган даврлар иқтисодиётнинг шаклллантириш ҳамда уни
баркарорлигини таминлаб бориш йулидаги тинимсиз меҳнат жароёнларидан иборат бўлган. Маълумки, ишчи кучи
меҳнати ишлаб чиқаришни ташкил этувчи, иқтисодиётни яратувчи бош омилдир.
Инсон меҳнати туфайли ишлаб чиқариш воситалари ёрдамида моддий неъматлар яратилади ва у кишиларни
ҳамда жамиятни истеъмолини узлуксиз таъминлаб боради.
Моддий ва номоддий неъматларни ишлаб чиқаришни кўпайтириб бориш инсонларни билими, малакаси,
тажрибаси ва иқтисодий тафаккурини етуклик даражасига бевосита боғлиқдир.
Хусусан, мулкчиликни турли шаклларига асосланган бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий билим ва
иқтисодий тафаккурни ривожлантириш объектив заруриятга айланади.
Мустақил Ўзбекистон Республикаси хужалик юритишнинг янги шакли булган ижтимоий йуналтирилган
бозор иқтисодиёти барпо этаётган Ҳозирги кунда замонавий бозор иқтисодиёти талабларига мос келадиган кадрларни
тайёрлаш долзарб вазифалардан бири сифатида диккат эътиборга турмокда.
Президент И.Каримов курсатиб утганларидек “Бугунки кунда олдимизга куйган буюк максадларимизга, эзгу
ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, хаётимизнинг тараккиёти ва истикболи амалга
оширилаётган ислохатларимиз, режаларимизнинг самараси такдири буларнинг барчаси авваламбор, замон
талабларига жавоб берадиган юкори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас
боғлиқлигини барчамиз англаб етмокдамиз”.
Ҳозирги вақтда ўсиб келаётган ёш авлод ўқувчи ва талабаларга хаётнинг асоси булган иқтисодиёт илми
асосларини ва назарий томонларини ургатишда иқтисодиёт назарияси муҳим аҳамиятга эгадир. “Иқтисодиёт
назарияси” фани фундаментал фан булиб, иқтисодиётнинг сир асрорларини, иқтисодий жароёнларни, иқтисодиётдаги
узгаришларни билиб олишга, иқтисодиётни мохиятини англаб етишга хизмат килади.
Иқтисодий билимлар иқтисодиётнинг ўзи каби доимо ривожланиб, янги таълимотлар, гоялар, карашлар билан
тулдириб, кенгайтириб борилмокда. Бу билимлар канчалик чукурлашиб борса ва у ўқувчи-талабалар томонидан
урганиб, узлаштириб борилса, бозор иқтисодиёти шароитида фаолият курсатиш осонлашади ва самарали натижалар
беради.
“Иқтисодиёт назарияси” фанидан дарсликлар, ўқув кулланмалари билан етарли даражада ўқувчи, талабалар
таъминланмаганлигини эътиборга олган холда, маърузалар матни кулланмасини тайёрлаш ва талабаларни мумкин
даражада таъминлаш иқтисодиёт назариясидаги мавзуларни урганишга ёрдам бериши мумкин.
Мазкур маърузалар матни ўқув кулланмаси профессор А.Улмасов, академик М.Шарифходжаев, профессор
Ш.Шодмонов, профессор Д.Тожибоева, доцент П.Хошимов каби муаллифларнинг дарсликлари, ўқув кулланмалари
асосида тайёрланди ва профессор Ш.Шодмонов томонидан 2004 йилда ишлаб чикилган дастурда киритилган
булимлардаги мавзуларни мазмунини умумлаштириб беришга харакат килинди.
Do'stlaringiz bilan baham: