6.3. Бозор иқтисодида нарх-навони бошқариш.
Бозор иқтисоди шароитида ишлаб чикарилаѐтган маҳсулотларнинг хилма-
хиллиги ва таркиби тез-тез янгиланиб туради. Шунинг учун янги маҳсулотлар
баҳосини белгилашнинг илмий изоҳлаганлиги муҳим аҳамиятга эга. Баҳонинг
шаклланиши ишлаб чиқаришда жорий килинаѐтган ускуналарнинг янгилик даражаси
ва алмашувчанлик ҳарактеридан боғлик. Шу омиллар таъсирида янги маҳсулотлар 3
гуруҳга бўлинади.
1 - гуруҳга намунавий мавжуд бўлган, аввалдан ўзлаштирилган маҳсулотни
алмаштиришга мўлжалланган маҳсулотлар киради. Янги ва аввал ўзлаштирилган
маҳсулотлар бир хил эҳтиѐжни кондирса, улар алмашувчан ҳисобланади.
2 - гуруҳга қайта жихозлашга параметрик қаторларни ривожлантирадиган, аввалги
ускунадан алоҳида техник - иқтисодий параметрлари билан фаркланадиган
маҳсулотлар киради.
3 - гуруҳга эса биринчи марта ўзлаштирилаѐтган тамомила янги маҳсулотлар киради.
Корхонада янги маҳсулотнинг шартнома баҳоси ва иқтисодий самараси уни техник-
иқтисодий изоҳлашдан токи серияли ишлаб чиқаришни ташкил қилишгача барча
боскичларда аниқланади. Техник лойиҳани техник топширикни ва техник иқтисодий
изоҳлашни бажариш боскичларида лимит баҳо ва у асосда эса янги маҳсулотнинг бир-
бирлик охирги фойдали самарага нисбатан арзонлашуви ҳамда янги маҳсулотни ишлаб
чиқаришни ва фойдаланишдан олинадиган иқтисодий - самара аниқланади. Синовлар
ўтказиш тажриба нусхани (партияни) кабул қилиш бўйича ишчи ҳужжатларни
тайѐрлаш пайтида шартномавий баҳонинг лойиҳаси тайѐрланади. Янги маҳсулот
лимит баҳоси қуйидагича ҳисобланади.
Ба = Тп + Фи
Бу ерда Тп - лойиҳалаштириш боскичларидаги таннарх,
Фи - норматив фойда.
Янги маҳсулот иқтисодий самарадорлиги 1993 йилдан бошлаб мустакил
Ўзбекистоннинг бир қанча масъул идоралари томонидан тасдикланган усуллар асосида
ҳисобланади. Лимит баҳонинг иқтисодий-изоҳланганлик даражаси базис маҳсулотнинг
55
ҳаракатдаги баҳоси билан техник - иқтисодий ва ижтимоий параметрларининг
ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда киѐслаб текширилади. Масалан, аввалдан
Узлаштирилган техникани унумдорлик кўрсаткичлари (куввати,юк кўтариши,
чидамлилиги) яхшиланган техника билан алмаштирилганда қуйидаги баҳо
кўлланилади.
Бл / Бб * (В2/В1)* ((1/ Т1+Ен) / ( 1/Т2 +Ен )) < Rн
Бунда , Бл - лимит баҳо,
Бе - базис маҳсулот баҳоси
В2 / В1 - базис маҳсулотга нисбатан янги маҳсулот унумдорлигининг
ўсишини ҳисобга олувчи коэффициент.
(1/Т1+Ен) / (1/Т2 +Ен) - базис маҳсулотга нисбатан янги маҳсулот хизмат
муддатининг ўзгаришини ҳисобга олувчи коэффициент,
Т1,Т2 - базис ва янги маҳсулот хизмат муддатлари .
Нисбий арзонлашув коэффициентларидан (Rн) катта натижа олиниши
харажатларнинг бир-бирлик охирги фойдали самарага нисбатан етарлича
камаймаслигини билдиради, яъни бундай маҳсулотни лойиҳалаштириш мақсадга
мувофиқ эмас Лимит баҳо аниқ бўлиши учун, базис маҳсулотни сотиладиган
шартномавий баҳо билан аралаштирмаслик керак.
Лимит баҳо нафақат харажатлар билан балки лойиҳалаштирилаѐтган маҳсулотнинг
фойдали самараси билан аниқланадиган энг юқори мумкин бўлган макбул баҳодир.
Самарасиз техникани ишлаб чиқаришда тўсик бўлиши учун лимит баҳо янги
маҳсулотни лойиҳалаштириш боскичларида белгиланади. Янги маҳсулотларни нисбий
арзонлаштиришнинг асосий имкониятлари лойиҳалаштириш бюроларига боғлик. Янги
маҳсулотнинг шартнома баҳоси уни ишлаб чиқаришда зарур бўлган ижтимоий зарур
меҳнат харажатлари асосида шаклланади, шартнома баҳонинг таянч базаси ўртача
таннарх ва норматив фойда билан ҳисобланади. Бунда формула қуйидаги кўринишга
эга бўлади.
Бя = Тя + Фн
Бунда: Тя - мукобил маҳсулотларнинг уртача таннархи;
Фн - норматив фойда.
Шартномавий баҳонинг базиси бўлган таннарх, маҳсулотнинг серияли ишлаб
чиқаришнинг биринчи йили харажатларни ифодалайди. Янги маҳсулотни тайѐрлаш
ва ўзлаштириш билан боғлик харажатлар фан ва техникани ривожлантириш ягона
жамғармаси ҳисобидан копланади. Шартномавий баҳода кўйиладиган норматив фойда
таннархга нисбатан (материал харажатларидан ташқари) рентабеллик нормативи
асосида ҳисобланади. Баҳо белгилашда кўрсаткичлар улуши регрессион таҳлил,
агрегат ва бал усуллари кенгрок кўлланилади. Кўрсаткичлар улуши усулида баҳо
аниқлашда асосий параметр кўрсаткичи янги маҳсулот параметрининг қийматига
56
кўпайтирилади. Бу усул баҳоларни такрибий аниқлашда фойдали самара битта асосий
параметр билан ҳарактерланадиган маҳсулотлар баҳосининг изоҳида кенг кўлланилади.
Регрессион таҳлил баҳонинг қийматини қатор параметрлар функцияси сифатида
аниқлаш имконини беради.
Б = f ( Х1 + Х2 ,Х3 ...Хп )
бунда : Б- баҳонинг қиймати
Х1,Х2,Х3 -маҳсулотнинг техник иқтисодий параметрлари.
Агрегат усулда, баҳо маҳсулот параметрик карорининг алоҳида лойихавий
кисмлари таннархига оригинал узеллар (деталлар) қийматини кўшиш билан
аниқланади. Балл усулида, истеъмолчи учун мўлжалланган маҳсулотнинг ҳар бир
параметрига алоҳида балл кўйилади, барча параметрлар бўйича баллар кўшилиб
маҳсулот техник-иқтисодий даражасининг умумий баҳоси чикарилади. Янги маҳсулот
балларининг йиғиндиси бир баллнинг қийматига кўпайтирилиб, маҳсулотнинг
такрибий баҳоси чикарилади. Шартномавий баҳолар маҳсулотни ишлаб чиқаришга
кўйгач, унинг норматив техник ҳужжатларини руйхатга олгандан кейин тасдикланади.
Шартномавий баҳолар, стандартлар, техник шартлар бир вактда кучга киритилади.
Янги маҳсулот яратилишини кўллаш мақсадида шартномавий баҳога
рағбатлантирувчи устамалар ҳам белгиланади. Бу устамалар иқтисодий самарадорликка
боғлик ҳолда тавакаланади. Маҳсулотнинг барча параметрлари керакли талабларга
жавоб беришни кабул ҳайъати тасдиклагандан кейингина рағбатлантирувчи устамалар
бериш ҳакида карор кабул қилиш мумкин. (4.1-жадвал)
Ишлаб чиқаришдан олиниши керак бўлган эскирган маҳсулотларнинг улгуржи
баҳосидан чегирмалар тасдикланади. Бундай эскирган маҳсулотлар истеъмолчиларга
чегирмасиз улгуржи баҳоларда сотилади ва чегирма микдори ишлаб чиқарувчи
корхона томонидан давлат бюджетига берилади.
2.1.жадвал
Рағбатлантирувчи устамалар шкаласи. Рағбатлантирувчи устамалар ўлчами,
норматив фойдага нисбатан, % да.
Иқтисодий самара ва
улгуржи баҳо нисбати Э/Бя,
%
Интервалнинг минимал
чегарасига етгани учун
Интервалдаги ҳар
бирлик учун
15-35
50
0,20
34-55
54
0,25
55-75
59
0,30
95-115
65
0,35
115-135
72
0,45
57
135-155
81
0,60
155-175
93
0,75
175 дан юқори
108 - 125
0,85
Шундай килиб, режали иқтисодиѐт даврида баҳоларнинг асосини қиймат қонуни
ташкил килганидан фаркли, ўтиш даврида бозор қонунларининг учаласи ҳам амал
қилади. Бўлар: қиймат қонуни, талаб ва таклиф қонуни, пул муомаласи қонуни
ҳисобланади. Бу қонунлар таъсирида корхонанинг улгуржи баҳоси, саноатининг
улгуржи баҳоси ва давлат чакана баҳосидан ташқари шартномавий баҳолар, бозор
баҳолари кучга киради, талаб ва таклифни мувофиқлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |