Иккинчи катта модулнинг номи – Талабалар фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштириш



Download 487,36 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/17
Sana06.04.2022
Hajmi487,36 Kb.
#532203
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
Маъруза-Хурият

– Изоҳлаш фаоллиги
­ билим олувчининг ўзлаштирилаётган 
ахборотни тушунишга, бошқа маълумот ва ҳодисалар билан 
боғлиқликларини аниқлаш, ўзгартирилган шароитларда олган 
билимларни ишлатишга интилиши. 
– Ижодий фаоллик
­ билим олувчининг билимларни назарий 
англаш, муаммони ечимини мустақил излаш, билимга бўлган 
қизиқиши. 
Фаоллаштириш мақсади ва воситалари ўйинли технология, 
муаммоли талим технологияси, интерфаол технологияларнинг 
асосий 
ғоясини
ташкиллаб, 
уларнинг 
натижавийлигини 
таъминловчи омил сифатида қабул қилинади. 
ХХ асрнинг 70-80 йилларида педагогик адабиётларда 
“ўқитишнинг фаол усуллари”
тушунчаси кенг қўлланилган. Бу 
тушунча таълим олувчиларни фаол назарий ва амалий фаолиятга 
ундовчи 
усул ва шаклларга
нисбатан қўлланилар эди. Булар 
қаторига муаммоли, изланиш усуллари, ишбилармонлик ўйинлари, 
тренинглар, гуруҳли мунозаралар ва бошқа усуллар киритилган. 
 
 


Икинчи кичик модул:
Муаммоли таълим технологияси
 
 
Муаммоли таълим усули америкалик файласуф, психолог ва 
педагог Жон Дьюи ғояларига асослангандир. Ж. Дьюи ва Ж. Брунер 
ўқитишнинг 
асосий 
мақсади 
мантиқий 
фикрлашни 
ривожлантиришдир 
деб билганлар.
ХХ аср бошларида америкалик файласуф, психолог ва педагог 
Жон Дьюи, Гербарт дидактик тизимига қарама-қарши бўлган 
ўзининг дидактик тизимини таклиф қилди ва уни Чикаго 
мактабларидан бирида синаб кўрди. Дьюи дарсда ўқитувчи эмас 
ўқувчи фаол бўлмоғи лозим деб чиқди. Дарсда бериладиган 
билимлар талабалар эҳтиёжига мос ва уларнинг ҳоҳишидан келиб 
чиққан бўлиши керак дейди Дьюи. Китобдаги билимларни қуруқ 
ёд олиш ҳеч нарсага олиб бормайди, аксинча ўқувчиларни 
ўқишдан совутиб, тафаккурини занглатади деб ҳисоблайди Дьюи. 
Таълим-тарбияга Дьюининг қўшган асосий ҳиссаси бу “ақл 
юритишнинг тўлиқ жараёни”дир. Ақл юритиш тўлиқ жараёнининг 
етакчи ҳалқаси муаммонинг пайдо бўлиши дейди Дьюи. Муаммо 
пайдо бўлганидан кейин, ўқувчи қийин ҳолатга тушиб, унинг 
ечимини излайди ва фаол фикр юритиб, бир қатор мулоҳазалардан 
кейин бу муаммонинг ечимини топади ва синаб кўради, нотўғри 
бўлган тақдирда, яна ақл юритади ва бу жараён бир неча маротаба
қайтарилганидан кейин, оҳир оқибатда унинг тўғри ечимини 
топади. Натижада фикр юритишнинг тўлиқ жараёни амалга ошади. 
Кейинчалик бундай дидактик тизимни муаммоли дарс ўтиш, деб 
номланиб кетилди. 
Кейинчалик ижод, ижодий тафаккур, муаммоли таълим бўйича 
олиб борилган психологик-педагогик изланишлар натижасида 
муаммолли таълимнинг умумий технологияси ишлаб чиқилди.

Download 487,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish