Иккинчи бўлим тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар VIII боб. Тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар


Buyuk kelajagimizni mard va oliyjanob haqlimiz bilan qutamiz



Download 106,5 Kb.
bet6/6
Sana27.06.2022
Hajmi106,5 Kb.
#708604
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ТОЛИБГА

Buyuk kelajagimizni mard va oliyjanob haqlimiz bilan qutamiz

Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик устувор йўналиш


Замонавий Ўзбекистон ташқи сиёсатида жаҳоннинг барча давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини, узоқ муддатли ва кўп қиррали шерикликни янада кучайтириш бўйича сўнги йилларда аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Хусусан, давлатимиз томонидан азалий ва ягона тарихий илдизларга эга бўлган Марказий Осиё мамлакатлари билан бўлган муносабатлар ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги кунда Марказий Осиё аҳолиси 72,5 миллион кишини ташкил этади. Бунда Ўзбекистоннинг улуши 45% атрофида, Қозоғистон - 25%, Тожикистон - 13%, Қирғизистон ва Туркманистон - ҳар бири 8,5% ни ташкил этади.
Қайд этиш жоизки, сўнгги уч йил ичида Ўзбекистоннинг минтақавий саъй-ҳаракатлари туфайли Марказий Осиё давлатлари ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Бу вақт ичида минтақамизда дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳамкорлик муҳитини яратишга эришилди.
Ўзбекистонда кечаётган туб ислоҳотлар, жамиятимиз ҳаётидаги демократик ўзгаришлар, эришилган натижалар нафақат мамлакатимиз ҳудудида балки қўшни давлатлардаги халқларда ҳам катта қизиқиш уйғотиб, минтақавий жараёнларга катта ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзаро муносабатларда яқин-яқингача баъзи мавзуларда гапириш ноўрин ҳисобланган бўлса, ҳозирда бирор бир ёпиқ ва муҳокама қилинмаган муаммоли масала қолмади.
Хусусан, чегара постларининг очилиши ва улар сонининг кўпайтирилиши, визасиз режимнинг жорий этилиши кабилар халқларимизнинг ўзаро борди-келдисини енгиллаштирмоқда. Ўзбекистон олиб бораётган ташқи сиёсатдаги конструктив ёндашув туфайли йиллар давомида муаммо бўлиб келган кўпгина масалалар, хусусан сиёсий, савдо-иқтисодий, трансчегаравий, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш, фуқароларнинг чегара пунктларини кесиб ўтиши, ўзаро туризмни ривожлантириш каби долзарб масалалар минтақа давлатлари томонидан очиқ ва дўстона руҳда ҳал қилинмоқда.
Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан минтақавий ҳамкорликнинг янги механизмлари ташкил этилди. Бунга мисол қилиб, Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашувларини келтириш мумкин.
Ушбу институт минтақавий муаммоларни биргаликда муҳокама қилишнинг муҳим механизмига айланди, деб айтиш мумкин.
Ўзбекистоннинг мазкур йўналишдаги сиёсати ривожланган хорижий мамлакатларнинг (АҚШ, Хитой, Япония, Франция, Германия) етакчи эксперт ва олимлари (Ф.Старр, С.Чжанчжи, Т.Тонака, Э.Дюпюи, М.Дорнфельдт) томонидан алоҳида эътироф этилди.
Марказий Осиёнинг Ўзбекистон ташқи сиёсатида устувор йўналиш сифатида қаралишига туртки бераётган, минтақа давлатларига хос бўлган муштарак омиллардан қуйидагиларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
-минтақа давлатларининг жўғрофий жойлашуви ва хусусан, Ўзбекистоннинг минтақа марказидан ўрин олгани ва уларнинг барчаси билан чегарадошлиги;
-миллий, маданий, диний ва ижтимоий-иқтисодий қадриятларнинг ўхшаш ва яқинлиги;
-умумий транспорт ва энергетика коммуникацияларининг мавжудлиги;
-минтақадаги сув ресурсларининг ўзаро оқилона тақсимоти;
- минтақада экологик, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларининг умумийлиги.
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида кўпгина соҳалар қатори ташқи сиёсат соҳасида 2021 йилда амалга ошириш устувор бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан, миллий манфаатларимизга жавоб берадиган, очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсатни инобатга олиб ҳамда узоқ муддатли стратегик мақсадлардан келиб чиққан ҳолда 2012 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолият Концепцияси такомиллаштирилиши қайд этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари бўлган Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатлари билан кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик муносабатлари, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш масаласига 2021 йилда ҳам жиддий эътибор қаратилиши таъкидланди.
Шу маънода нутқда “Мураккаб пандемия шароити биз бир-биримизга қанчалик боғлиқ ва керак эканлигимизни яна бир бор яққол намоён этди”, дея таъкидланди.
Бу борадаги ижобий тажрибаларни чуқур ўрганиш ва янада ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё халқаро институти томонидан шу йил 15 январда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорликда “Марказий Осиё давлатлари билан амалий ҳамкорлик истиқболлари ва минтақавий тадқиқотларнинг долзарб масалалари” мавзусида анжуман ўтказилгани эътиборга моликдир.
Унда мамлакатимиз экспертлари, олимлари ва қўшни давлатлардаги элчилари иштирок этиб, минтақавий жараёнларнинг долзарб масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар ва бу борадаги илмий тадқиқотларнинг асосий йўналишларини белгилаб олишгани мурожаатномада белгиланган муҳим вазифаларни бажариш йўлида амалий қадам бўлди.
Статистик маълумотларга мурожаат қилсак, Марказий Осиё давлатларида ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 2019 йилда 2016 йилга нисбатан 56 фоизга ўсганини кузатиш мумкин. Гарчи мураккаб пандемия туфайли ўтган йили ушбу рақамлар бироз пасайган бўлса-да, ўсиш кўрсаткичларини таъминлаш учун жорий йилда барча асослар етарлидир.
Шу нуқтаи назардан қараганда, Мурожаатномада ташқи сиёсатимизнинг энг устувор йўналиши сифатида Марказий Осиё минтақасига алоҳида урғу қаратгани жорий йилда ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтириш борасида ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама ҳамкорлик борасида ғоятда самарали бўлишидан яққол далолат беради.
Download 106,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish