Икки ракатли суннат намозлари укиш тартиби: Каъба томонга юзланиб «Бомдод (ёки пешин, шом, хуфтон) намозининг икки ракат суннатини холис Аллох учун укишга ният килдим»



Download 173 Kb.
bet5/5
Sana02.03.2022
Hajmi173 Kb.
#478032
1   2   3   4   5
Bog'liq
Намоз укиш тартиби аёллар учун

АЁЛЛАР НАМОЗИ
Намозда аёллар ва эркаклар орасида бироз фарқ мавжуд бўлиб, бу аёл кишининг яратилиши ва табиати жиҳатидан эътиборга олинган.
Аёл киши ўз намозида:

  1. Такбири таҳримада икки қўлини елка баробарида кўтаради.

  2. Такбир пайтида қўлларини енгидан чиқармайди. (Чунки аёллар намозда ва кундалик ҳаётда аврат чегаралари очилишидан сақланишлари лозим. эркакларга эса қўлларини енгидан чиқариш суннат амал ҳисобланади.)

  3. Икки қўлини кўксига қўйиб қўл боғлайди.

  4. Рукуъда панжаларини ёзмайди.

  5. Рукуъда ортиқча эгилмайди.

  6. Рукуъда икки чиғаноғини биқинига теккизиб туради.

  7. Саждада қорнини сонига теккизиб туради.

  8. Ўтирганда оёқларини ёнига чиқариб ерга ўтиради.

  9. Саждада икки чиғаноғини ерга қўяди.

10.Овозини чиқармайди. Яъни намозини доимо махфий ўқийди, жаҳрий ўқимайди.

  1. Аёл киши ўз уйида намоз ўқигани масжидда ўқиганидан савоблироқдир.

  1. Аёл кишининг аврати эркакларникидан фарқли ўлароқ икки кафт, икки қадам ва юзидан бошқа барча аъзоларидир. Енги калтароқ кийимда намоз ўқилса, қайтадан ўқилиши лозим. Оёқнинг қадами масаласида икки хил, оёқнинг энг пасти яъни қадамнинг юзи аврат, ости аврат эмас ёки қадамнинг ҳаммаси яъни тўпиқдан пасти аврат эмас деган қовл мавжуд. Эҳтиётан оёқнинг юзини ёпиш афзал.

  1. Аслида аёлларнинг ёлғиз ўзлари жамоат бўлиб намоз ўқишлари макруҳ саналади. Агар жамоат бўлиб ўқишга мажбур бўлинган вақтда уларнинг имомлари ўзлари билан бир сафда туради.

  1. Аёллар жамоат намозига эркаклар билан бирга қатнашадиган бўлсалар, энг орқа сафдан жой оладилар. Ҳатто кичик ёшдаги ўғил болалардан ҳам орқада турадилар.

  1. Имомга қироатдан адашиб кетадиган бўлса эркаклар тасбиҳ айтиб, эслатадилар. Аёллар эса қўлларини бир бирига уриб овоз чиқариб, (тасфиқ билан) эслатадилар.

  1. Аёллар ҳеч вақт азон ва иқомат айтмайдилар. Бу иш улар учун макруҳ саналади. Эркакларга эса азон ва иқома айтиш суннатдир.

  1. Аёл киши ҳайзли ёки нофосли ҳолатида намозларини ўқимайди ва поклангач бу қолдирилган намозларнинг қазосини ҳам ўқиб бермайди.

  1. Жума намози эркакларга фарз саналади, аёлларга эса фарз қилинмаган.

  1. Ҳайит намозлари эркаклар учун вожиб қилинган, аёллар учун вожиб эмас.

Аёллар ва эркаклар намозида бир неча фарқлар борлиги замонлар ўтиши билан пайдо бўлиб қолган эмас, аксинча аввалдан бор бўлган. Мазҳабларнинг фиқҳий китобларида ҳам бу масалалар келтирилган. Ҳеч бир мазҳабда бунинг тескариси, яъни, аёллар ва эркакларнинг намози бир ҳил дейилмаган. Шариатнинг тўртинчи манбаъси бўлмиш қиёсга биноан аёллар қимтиниб, фиқҳ китобларида айтилганидек намоз ўқишлари собитдир. Чунки, муслималар доимо эркакларга ўхшамай аёлликларига эътиборли бўлиб туриши лозим. Бир қанча ҳадисларда бу масала баён қилинган.
Язийд ибн Абу Ҳабибдан ривоят қилинади:
“Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган икки аёлнинг олдидан ўтдилар ва: “Қачон сажда қилсангиз, гўштнинг баъзисини ерга текказинг. Албатта, аёл киши бунда эркакка ўхшамас”, – дедилар”.
Абу Довуд ривоят қилган.
Нофеъдан, у Ибн Умардан ривоят қилинади:
“У кишидан Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг даврларида аёллар қандай намоз ўқишлари ҳақида сўралди. “Оёқларини чалиштириб ўтирар эдилар. Кейин текисланиб-қимтиниб ўтиришга амр қилиндилар”, деди.
Абу Ҳанифа ривоят қилган. (Жомеъул Масонийд, 1-жуз).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Қачон аёл киши намозда ўтирса, бир сонини иккинчи сони устига қўяди. Қачон сажда қилса, қорнини сонига имкони борича қимтиниб теккизади. Чунки, Аллоҳ таоло унга назар солиб туради ва “Ҳой, фаришталарим! Сизларни гувоҳ қиламанки, уни мағфират қилдим”, дейди”, – дедилар”.
Ибн Адий “Комил”да ва Байҳақий “Сунан”да ривоят қилган.
Ушбу ривоятлар бир-бирини қувватлаб келади. Уммат минг тўрт юз йилдан бери амал қилиб келади ва қиёс ҳам шуни тақазо қилади.
Аёл билан эркак намозининг орасида фарқ борлиги ҳақида саҳобалардан ҳам асарлар ривоят қилинган. Саҳобаларнинг асарлари жумҳур уламолар хусусан тўртта имом Абу Ҳанифа, Шофеъий, Молик Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳимлар наздида ҳужжат саналади. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа ўз мазҳабларини баён қилиб: “Мен биринчи ўринда Қуръонни сўнгра ҳадисни оламан. Агар уларда бирор далил бўлмаса, саҳобалар сўзларини оламан. Булардан ташқарига чиқмайман”, деганлар.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Аёл киши сажда қилганда қимтинсин ва икки сонини қорнига ёпиштирсин!”.
Сунани Байҳақий, Абдурраззоқ, Ибн Абу Шайба ривояти.
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний бу ривоятнинг ровийлари ҳақида баҳс юритиб:
“Бу ҳадис ҳасандир”, деганлар.
Абдуроббиҳ ибн Сулаймон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен Умму Дардони кўрганман. У (намозда) икки қўлини икки елкаси баробаригача кўтарар эди”. Имоми Бухорий, Ибн Абу Шайбалар ривояти.
Бундан маълум бўладики аёллар елкалари баробаригача қўл кўтарадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларини елкаларигача кўтаришларини кафтларини елкаларигача кўтарганлар, бармоқларининг учлари қулоқларининг баробарида бўлганликка ҳамл қилинган. Бунга ҳамл қилинганлигини Абу Довуднинг Воил ибн Ҳужрдан қилган ривояти ҳам қувватлайди:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни намозга турганларини кўрдим. У зот икки қўлларини елкаларигача кўтардилар ва бошмалдоқларини қулоқларининг баробарида қилдилар. Сўнг такбир айтдилар”. (Абу Довуд ривояти).
Воил ибн Ҳужрдан яна ушбу ривоят ҳам келган. Менга расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи ва саллам “Эй Воил ибн Ҳужр агар намоз ўқисанг қўллрингни қулоқларинг баробарида кўтар. аёл киши кўкси баробарида кўтаради” дедилар.(Табароний Мўъжамул кабийр)
Аллома Абдулҳай Лакнавий айтадилар: Аёлларнинг намозда қўлларини кўксиларининг устига қўйишлари суннат эканлигига иттифоқ қилинган.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Аёл киши имом бўлмайди”. Ибн Абу Шайба ривояти.
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний бу ривоятнинг барча ровийлари сиқа (ишончли) деган.
Нофеъ Ибн Умардан ривоят қилади:
“Аёлларга азон ҳамда такбир (иқома) айтишлик йўқдир”. Абдурроззақ ривояти.
Сулаймон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Биз Анас ибн Моликдан:
“Аёллар ҳам азон ва иқома айтишадими?” деб сўрадик. У:
“Йўқ! Мабодо улар азон ва иқома айтишса, у зикр бўлади”, деди”.
Эркакларга эса азон ва иқома айтиш суннатдир.
Ибн Абдулбар Моликий айтади:
“Аксар аёлларнинг овозлари мулойим бўлгани ва эркаклар билан бирга намоз ўқиётганларида уларни чалғитиб қўйишларини эътиборга олиниб, аёлларга тасбеҳни макруҳ қилиниб, тасфиққа (кафтини қўлининг орқасига уриши) рухсат берилди.
Юқорида аёлларнинг уйларида намоз ўқишлари афзаллиги айтиб ўтилди. Унинг сабабини машҳур муҳаддис Халил Аҳмад Саҳаранфурий Абу Довуднинг шарҳида баён қилиб:
“Аёлларнинг намози сатрга бино қилингандир. Уйларида намоз ўқишларида бу нарса мукаммал даражада бўлади”, деганлар.
Аёлларнинг сафларининг охиргиси улар учун афзалли ҳам шу сабабдандир. Шунда улар эркакларни кўриш ва улар тарафига мойилликдан йироқда бўладилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида аёллар қандай намоз ўқиганликлари ҳақида сўралди.
Ибн Умар:
“Аёллар чордона қуриб ўтиришар эдилар. Сўнгра қимтиниб намоз ўқишларига буюрилди”, деди.
Бу ҳадисдан аёл киши намозда эркак киши каби оёғини тўшаб устига ўтириши эмас, балки думбаларини ерга қўйиб ўтиришлари лозимлиги тушунилмоқда.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аёл кишининг намозини Аллоҳ таоло ёпинчиқ (рўмол)сиз қабул қилмайди”, дедилар”.
Ибн Ҳажар Асқалоний “Булуғул маром”да бу ҳадисни саҳиҳ, деганлар. Имоми Термизий бу ҳадисни ҳасандир, деганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
“Аёл кишининг уйининг ичида ўқиган намози уйининг айвонида ўқиган намозидан афзалроқдир. Ўзига махсус тўсиб қўйилган макон ичида ўқиган намози эса уйининг ичида ўқиган намозидан афзалроқдир”дедилар”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эркакларнинг сафларининг яхшиси аввалгисидир ва ёмони охиргисидир. Аёлларнинг сафларининг яхшиси охиргиси ва ёмони аввалгисидир”, дедилар”.
Абу Довуд ва Муслим ривояти.
Абу Ҳурайра ва Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Тасбиҳ эркаклар учун, тасфиқ (қўлини орқасини кафтига уриш) аёллар учундир”, дедилар”. Имоми Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Абдурроззақ ривояти.
Бу ҳадисдан агар имом хато қилса, ёки эсдан чиқариб эслатишга зарурат туғилса, ёки кимдир унинг намоз ўқиётганидан бехабар бўлиб, чақираверса, намозга машғул эканлигини билдириш учун эркаклар “субҳоналлоҳ” дейиши, аёллар эса, қарсак чалиши суннат эканлиги маълум бўлмоқда.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Масжид ёки жаноза (намози)дан ташқарида аёлларнинг жамоат бўлишларида яхшилик йўқдир”, дедилар”.
Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта
махсус ислом таълим муассасаси
ўқитувчиси С.Ибрагимова



Download 173 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish