ИККИНЧИ БОСҚИЧ ТАЛАБАСИ МУЗАФФАР
ШОМУРОДОВ ҲИКОЯСИ
Аммам Кимсан акамни таниди
Мунавварни текстилгача кузатиб қўяман-да,
троллейбусда қайтаман. Ҳар куни шу йўлдан юра-
ман. Кўча четидаги эски мозор ўрнида қурилаёт-
ган хиёбонни ҳар куни кўраман. Аввал майдон те-
кисланди. Кейин қатор-қатор кумушранг арчалар
экилди. Зиналарга мармар кошинлар ёпиштирилди.
Ундан кейин тепаликни тахта девор билан ўраб қў-
йишди. Шу жойда «Номаълум аскар билан ўамгузор
она»га ҳайкал очилиши қулоғимга чалинди.
Авваллари бу ерда троллейбус тўхтамас эди. Бу-
гун негадир тўхтади. Ойнабанд эшиклар тарақлаб
очилди.
– «Ғамгузор она» бекати! – деди ҳайдовчи хотин
микрофонда эълон қилиб. – Эртага эрталаб, ғала-
615
банинг йигирма йиллиги муносабати билан ҳайкал
очилади.
Троллейбусдагилар беихтиёр ўнг томонга ўгрил-
ди... Яхлит ойнадан қарасам, тахта девор олиб
ташланибди. Лекин тепаликдаги рўпарама-рўпара
иккита ҳайкал устига мато ёпиб қўйилибди. Хиё-
бон яшнаб кетган эди. Кумушранг арчалар текис
саф тортиб турибди. «Президент» гуллари, лолалар,
гулсафсарлар кечки шафақда ловуллайди. Ерга са-
риқ қум сепилган. Хиёбоннинг икки томонига те-
рилган мармар плиталарда олтин юлдуз тасвири,
тагига қатор шаҳарларнинг номи ёзиб қўйилган.
«Москва», «Ленинград», «Одесса...» У ёғини ўқий ол-
мадим. Ойнабанд эшиклар тарақлаб ёпилди. Трол-
лейбус ғизиллаб кетди.
«Эрталаб албатта келаман! Ҳайкал очилишини
томоша қиламан!»
Шу хаёлни кўнглимга тугиб уйга келсам, ай-
вонда «Қора аммам» ўтирган экан. Аммам келган
куни уйимиз тўлиб кетгандай бўлади. Ҳаммамиз-
нинг кўнглимизга аллақандай нурли осойишталик
чўкканга ўхшайди. Ҳозир ҳам шунақа бўлди: се-
виниб кетдим. Ойим айвондаги хонтахта қирра-
сига қистирилган қиймалагичдан гўшт чиқарар,
кўрпачада ўтирган аммам қиймани гуручга ара-
лаштириб, лагандаги ток баргига ўрар эди. Чопиб
ёнига бориб, чўккаладим. Аммам қийма юқи қўли
билан кўйлагимни ифлос қилмаслик учун авайлаб
елкамга қоқаркан, гина қилди.
– Сенам амма – эшигингга тамба дейдиган бола
чиқдинг, – деди нафаси қисилиб. – Ўзим келмасам,
бувимнинг ҳоли нима кечди, деб бормайсанам.
Рост айтади. Бултур қишда – Қўқонга бориб
келганимдан кейин икки-уч марта бордиму кейин
616
вақт бўлмади. Қишда ўқиш, ёзда талабалар отряди
билан Қозоғистонга – қўриққа ҳашарга борганмиз.
Аммамнинг ўзи биздан хабар олиб туради.
– Вақти йўқ-да, аммажониси! – Ойим менинг
ёнимни олишдан ҳам кўра аммамни юпатиш учун
тушунтирди. – Ўқиши оғир.
– Майли... – аммам хўрсинди. – Қаерда бўлсан-
гам тинч бўл, болам. Ўз қўлим билан ток оши қилиб
берай деб барг обкелдим. Ток ошини яхши кўра-
сан-ку!..
Ичкаридан Омон бир коса қулупнай кўтариб
чиқди.
– Аммам олиб келдилар, ака! – деди илжайиб.
Аммам зўр-да! Мункиллаб қолгану ҳовлисидаги
беш-олти ариқ қулупнайни ҳалиям ўзи парвариш-
лайди. Томорқасидаги токларга ўзи қарайди.
– Егин, сениям оғзинг тегсин! – деди ҳарсиллаб.
Қулупнай еб ўтириб, аммамга разм солдим. Ёш
боланикидек кичкина, хол-хол доғ босган қўллари
титрайди, ичидаги «одамчалар» муттасил ҳуштак
чалади... Шу ҳолига бир зум тиним билмайди.
Мана, ҳозир ҳам ойимга қарашяпти. Одатини би-
ламан, қўлидан ишини олсангиз жаҳли чиқади.
«Тирик эканман, қимирлайман, ишламасам касал
бўлиб қоламан», дейди.
– Эртага оддихингми? – Ойим қиймалагич бан-
дини айлантирар экан, менга қарамай сўради. –
Эрталаб Омон билан паст бозорга тушиб келсанг.
Сабзи ўлгур қолмабди.
Гапга аммам аралашди.
– Кўп олмагин, болам. Қурбақа қурилладими, саб-
зи пўнг бўлди, деявер. Эрта-индин янгиси чиқади.
– Пешиндан кейин тушаман, – дедим. – Эрталаб
бир жойга бормоқчийдим. Ҳайкал очиларкан.
617
– А? – Аммамнинг қулоғи оғир бўлгани учун га-
пимни яхши эшитмадими, сувга тушган тошдек
хира кўзларини пирпиратиб кўзимга тикилди. –
Қанақа ҳайкал?
– Янги хиёбон, – дедим овозимни кўтариброқ.
– Ҳайкал очиларкан, амма. «Номаълум аскар» ҳай-
кали.
– Қатта? – Аммамнинг хира кўзлари ярақлаб
кетгандек бўлди.
– Шаҳарда, – дедим оғриниброқ.
– Менам бораман! – Тўсатдан аммамнинг қай-
сарлиги тутди. – Оборасан!
Иккиланиб қолдим. Нимагаям айтдим-а? Ми-
тинг бўлади. Юзлаб одам йиғилади. Кампир одам-
ни қийнаб нима қиламан, ўзи зўрға юрибди. Ам-
мам хоҳламай турганимни сезди.
– Бораман! – деди нафаси қиттиқ ғижирлаб. –
Айт, Робия, оборсин!
Ойим менга қараб лабини тишлади. «Нима қи-
лардинг, шу гапни очиб» дегандек қовоғини солди.
Аммам сезгир-да! Ярқ этиб ойимга юзланди.
– Ҳа! Хоҳламаяпсанми? Қатталигини айт: ўзим
топиб бораман. – Қўлидаги тугилган токни лаган-
га ташлаб, кўзимга термилди. Ичидаги «одамча-
лар» баралла ҳуштак чала бошлади. Қарасам, хафа
бўляпти.
– Обораман, амма, обораман! – дедим юпатиб.
– Шояд Кимсанимнинг камандирини топсам...
– аммам бу гапни шунчалик содда умид билан айт-
дики, ойимнинг қиймалагич бандидан тутган қўли
титраб кетганини сездим.
– Ҳаммамиз борамиз, ойи! – деди ерга қараб. –
Укангизам борадилар.
618
* * *
Етиб келганимизда тумонат одам тўпланган
эди. Ҳарбий кийимдаги кишилар, орден таққан
эркак-аёллар, гулдаста кўтарган ўқувчилар арча-
лар соясида туришарди. Мусиқа тантанали марш
чалади. Офтоб нурида яшнаб ётган гулзорда атир-
гулларнинг ўткир ҳиди анқийди. Гулсафсарлар би-
нафшаранг оловдек товланади. Дадам ҳам кост-
юмининг кўкрагига нишонларини тақиб олганига
хурсанд бўлдим. Аммамнинг бир қўлтиғидан ойим,
биттасидан мен олиб, кумушранг арча соясига
ўтиб турдик.
– Қани? – аммам ҳансираб, атрофга аланглади.
– Қани ҳайкал!
– Ҳозир очишади, – устига оқ мато ёпилган ҳай-
калга имо қилиб тушунтирдим, – катталар келсин,
очишади!
Чорак соатчадан кейин мусиқа тўсатдан тин-
ди. Қўлида автомат тутган элликтача аскар ҳай-
калнинг икки томонида саф тортди. Кўча томон-
да машина гувиллагани эшитилди. Иккита қора
«Чайка» ғизиллаб келиб таққа тўхтади. Шимининг
почасига энли қизил лента тақилган генерал, ке-
тидан офицерлар тушди. Одамлар четлаб йўл бе-
ришди. Алп қоматли, қорақош генерал шаҳдам қа-
дамлар билан устига мато ёпилган ҳайкал томон
юрди. Офицерлар унга эргашишди.
Генерал ҳайкал олдидаги тахта супачага чиқ-
ди-да, микрофонга яқин келди.
– Ўртоқлар! – деди босиқ овозда. Хиёбон атро-
фидаги симёғочларга карнайлар илинганини энди
билдим. Беш-олти карнайдан баравар «ўртоқлар»
деган садо кетма-кет жаранглади.
– Бугун биз Улуғ ғалабанинг йигирма йиллигини
нишонлаяпмиз, – деди генерал босиқ, аммо ҳаяжон
619
сезилиб турган оҳангда. – Жаҳон урушида йигир-
ма миллиондан ортиқ кишидан жудо бўлдик.
Кимдир хўрсинди. Назаримда аммам йиғлаёт-
гандай бўлди. Юрагим сиқилиб секин қарасам,
йўқ, аммам йиғламаяпти. Фақат нафаси қисиб,
чуқур-чуқур энтикяпти. Дадам қаддини ғоз тутиб,
генералнинг гапини эшитяпти. Ойим аммамни
қўлтиқлаганча ранги ўчиброқ турибди.
– Камандири ўшами, Шомурод? – Аммам дадам-
нинг енгидан тортди. – Шуми?
– Нимайди? – деди дадам генералнинг гапини
эшитмай қолишдан чўчигандек шивирлаб.
– Сўрайман! – Аммам томоғи ғижирлаб, қатъият
билан минбар томонга имо қилди. – Катта каман-
дир бўлса айтсин, Кимсаним қаёқда?
– Секин... – Дадам бармоғини лабига босиб, яна-
ям пастроқ овозда шивирлади. – Кейин... опа...
Ҳозир олдига бориб бўлмайди. Кўриб турибсиз,
маъруза бўляпти.
Аммамни ҳеч нарса қизиқтирмас, томоғи ғижир-
лар, хира кўзлари умидли мўлтиллар эди. Лекин да-
дамнинг гапи таъсир қилди шекилли, жим бўлди.
Генерал ҳамон вазмин, йўғон овозда гапирар,
боғдаги карнайлар унинг овозини гулдиратиб,
атрофга таратар эди. У бугун Номаълум аскарга
ҳайкал очилаётганини, халқ дунёни фашизм зул-
мидан сақлаб қолган жангчиларимизни ҳеч қачон
унутмаслигини айтиб, сўзини тугатди. Жимлик
чўкди. Дадам бирдан ҳайратли хитоб қилди.
– Ие, Оқсоқол-ку!
Қарасам Комил бува Ориф оқсоқолни ёнбошига ки-
риб, тахта супачага олиб чиқяпти. Оқсоқол бува бош-
дан-оёқ оппоқ кийинган. Эгнида оқ яктак, оқ шим.
Делвагай очилган ёқасини тўлдирган оппоқ соқоли
шабадада ҳилпираб турган оқ байроққа ўхшайди.
620
– Болаларим!
Мункиллаб қолгандек кўринаётган чолнинг ово-
зи карнайлардан шундай ўктам жаранглаб эши-
тилдики, шивир-шивир қилаётган одамлар тақа-
тақ жимиб қолишди.
– Дунёда ҳамма нарса унутилади, – деди у янг-
роқ овозда. – Аммо-локин фарзанд доғини унутиб
бўлмайди. Бу ҳайкаллар очилаётгани бежиз эмас.
Мен биламан, болаларим: бу ёғи Нўғайқўрғон, у
ёғи Кўтарма томонларда белида белбоғи бор не-не
йигитлар шаҳид кетди. Қанча фарзандлар отасиз
қолди. Қанчадан-қанча оналар ҳалиям боласининг
йўлига кўз тикиб ўтирибди.
Бир маҳал ёнбошимда кимдир энтикаётгани
қулоғимга кирди. Қарасам, «Қора аммам» йиғла-
япти. Йўқ, кўзидан ёш чиқмаяпти-ю титраб-тит-
раб йиғлаяпти. Елкасидан қучоқлаб олдим.
– Болаларим! – деди Оқсоқол яна гулдираб. – Эс-ҳу-
ши жойида одам ўзи ётган бешикни ўзи тепиб син-
дирмайди. Эс-ҳуши жойида одам ўз уйига ўт қўй-
майди. Эс-ҳуши жойида одам ўз онасига қўл кўтар-
майди. Аммо ер юзида ҳалиям янги уруш очишни
хаёл қилаётган номардлар бор. Энди уруш бўлмасин
десаларинг мана шу қўшалоқ ҳайкални тавоф қи-
линглар. Бу... – Шу ерга келганда Оқсоқолнинг овози
титраб кетди. – Бу... табаррук ҳайкал.
Мусиқа янгради. Қарсаклар гувиллади. Оқсоқол
қўлтиғига кирмоқчи бўлган табиб бувани беозор
нари сурди-да, қаддини ғоз тутиб тахта супачадан
тушди.
Генерал ҳайкаллардан бирининг боғичидан
тортган эди, бошига рўмол ташлаганча узоқ-у-
зоқларга маъюс термилиб ўтирган Она пайдо бўл-
ди. У катта-катта, сертомир қўлларини тиззасига
қўйиб, бошини қуйи солиб ўтирар, кўзларида чек-
621
сиз мунг... умид бор эди. Негадир вужудим сеска-
ниб кетди. Ахир бу... аммам-ку. «Қора аммам»нинг
ўзи-ку! Нўғайқўрғонга, уйига борганимда худди шу
алпозда ўтирганини кўрганман, кўп кўрганман.
Ажаб, қулоғим остида «Қора аммам»нинг ғиж-
ғиж нафас олганча айтган ашуласи яна эшитилиб
кетгандек бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |