Маънавий маърифий ислоҳотлар-жамият тараққиётининг устивор йўналишлари сифатида.
Ҳар қандай жамият тараққиёти, унинг у ёки бу вақт ва макондаги даражаси коп жиҳатдан фуқаролар манавияти, турмуш тарзи, кишиларнинг манавий-моддий, ижтимоий эҳтиёжлари ҳамда уларнинг қай даражада қонлирилишига боглиқдир. Мустақиллик давригача ва ундан кейинги отган тарихан қисқа муддат ичида рой берган ҳолатлар, жамият ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, манавий-марифий ва тарбиявий-мафкуравий соҳасидаги озгаришлар бизга шоролар мустабид тузуми ҳамда истиқлол йилларида Ўзбекистоннинг реал ҳаётида холисона жавоб излашга ва унга эришишга имкон беради.Хусусан, энг аввало, мамлакат хукумати, Президентнинг маънавий-маърифий омилларга нисбатан муносабати шаклланди. Жумладан, маънавий-марифий ислоҳотлар давлат сиёсатининг асосий устивор ёналиши, деб ҳисобланди. Жойларда манавият билан боглиқ шуларнинг амалга оширилиши учун бутун масулиятнинг ҳокимлар, вазирликлар, идоралар, ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари зиммаларига юклатилиши жуда катта ижтимоий аҳамият касб этди.
Иккинчидан, манавияти юксак миллат ва давлатнигина келажаги буюк юулиши мумкин эканлиги тогрисидаги ижтимоий фикр шакллана бошланди. Дарҳақиқат иқтисодий-сиёсат омилларнинг ҳар қандай давлат, миллат ҳаётидаги орни ва роли каттадир. Бироқ, манавий омилларгина жамиятда содир болган барча муаммоларни ҳал этишга қодир омил эканлиги энди ҳақиқатдир.
Учинчидан, манавият ва марифат жамиятни поклантирувчи куч эканлиги этироф этилмоқда, зеро шоролар мустабид тизими давридан қолган ярамас «манавий» меросдан покланмасдан туриб истиқлолга химазт қиладиган, фуқаролик қалби ва онгини янгилашга қодир манавиятни шакллантириш мумкин эмас.
Тўртинчидан, истиқлол даври Ўзбекистон жамияти маънавиятининг энг муқаддас мақсадларидан бири-ўтмиш тарихий-маданий, илмий, ахлоқий-мафкуравий, ижтимоий-сиёсий қадриятларига шўро даврида таркиб топган муносабат киб «иллат» сифатида эмас, аксинча, жамиятни поклантирувчи ва келажакни манавий жиҳатдан мустаҳкамловчи омил асносида қарашдан иборат жамоатчилик фикри шаклланди.
Бешинчидан, истиқлол даврида манавиятнинг ҳар қандай сиёсий ҳукмрон мафкуралардан ҳолилиги, муҳими, шаклланаётган миллий мафкуранинг манавият билан уйгунлиги таминланди. Мамлакат Перизденти Ислом Каримов қайд этганидек, мустақиллик даврида бажарилиши лозим болган энг устивор вазифа “халқимиз орасида катта марифий-амалий ишларни олиб бориш, миллий мафкурамизга куч-кувват берадиган, кенг оммага тасир отказишга, халқни озига тарафдор этишга хизмат қиладиган сиёсий, ижитмоий, иқтисодий, манавий манбаларни тогри белгилаб олишдир.
Мустақил Ўзбекистонда истиқлол манавият соҳасида мавжуд болган вазифалар ижтимоий-сиёсий, иқтисодий барқарорлик шароитида муттасил равишда бажарилиб келинмоқда. Чунончи, агар истиқлолнинг дастлабки йилларида жамият манавий ҳаётида турган энг бош вазифа фуқароларда шоролар даврига хос тафаккурни эскича фикрлаш сарқитларини бартараф этиш эди. Мазкур масалада қатор ютуқларга эришилди. Бироқ, бу борада ҳали талай ишларни бажариш лозим.Иккинчи, энг муҳим вазифалардан яна бири эркин фуқаролик жамиятининг манавиятини шакллантиришдир, зеро “озод, ўз ҳақ-ҳуқуқиларини яхши танийдиган. Боқимандаликнинг ҳар қандай коринишларини ўзи учун ор деб биладиган, ўз кучи ва ақлига ишониб яшайдиган, айни замонда шз шахсий манфаатарини халқ, Ватан манфаатлари билан уйгун ҳолда корадиган комил инсонларни тарбиялашдан иборатдир.
Ватан равнақи ва юрт тинчлиги халқ фаровонлиги ва комил инсон гояси
Ватан равнақи мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган асосий гоялардан биридир. Ватан ҳар бир кишининг тугилиб осган макони, боболари яшаган ва унинг фарзандларига мерос қоладиган заминдир.Ҳар бир инсон бирор-бир оилада, муайян мамлакат ва миллат багрида дунёга келади. У коз очиб, онасини, уйини, ози тугилган заминни танийди. Аввал онасининг оқ сутидан, кейин ози тугилган замин нематларидан баҳраманд болади. Шунинг учун она ва Ватан тушунчалари уйқаш тушунчалардир. Зеро, инсон Ватанни ҳам онадек азиз билади, унга болаликдан меҳр ва ихлос қояди.Онанинг илиқ багридан, қадрдон гошасидан, Ватанидан узоқда болган одам уни дарров согинади, унинг дийдорини қомсаб, интиқ ва интизор болади. Онасига, тугилган хонадонига, Ватанига тааллуқли нарсаларнинг ҳаммаси унга ниҳоятда ноёб ва табаррук болиб туюлаверади. Бу онага, қадрдон остонага, Ватанга болган сонмас меҳрнинг далолатидир.Ватан инсоннинг киндик қони токилган муқаддас замин, уни камолотга етакловчи, ҳаётига мано-мазмун багишловчи табаррук маскандир. Бунинг устига, Ватан ҳар биримиз учун ота-боболаримизнинг хоки поклари ётган азиз жойдир. У аждодлардан авлодларга қоладиган тенгсиз, бебаҳо мерос, ноёб ином. Уни биз ҳам кейинги авлодларга озод, обод ва фаровон ҳолда мерос қилиб қолдиришга масулмиз. Шундагина авлодлар биздан миннатдор болади, номимизни улуглайди, юртимизга коз олайтирганларга қарши муросасиз кураш олиб боради.
Хуллас, Ватани бор одамнинг қадри баланд, гурури юксак, мақсад-муддаолари аниқ болади. Ватани бор одамнинг орқасида тогдек таянчи болади. Ватан туйгуси инсонни фидойиликка, мардлик корсатишга дават этиб туради.
Ватан бахт-саодати, ободлиги учун фидойилик ватанпарварликнинг асосий белгисидир, унинг олий кориниши эса Ватан озодлиги ёлидаги жасоратдир.Юрт тинчлиги Ватан озодлиги ва истиқлоли билан чамбарчас боглиқ. Бировга қарам халқ ҳеч қачон эркин ва фаровон яшай олмайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз Конституциясида Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги учун курашиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи экани қайд этилган. Халқимизнинг тинч ва осойишта яшаши, ойдин келажаги Ватан, Юрт тақдири билан боглиқ. Модомики шундай экан, бугунги кунда «Юртим тинч мен тинч, озимни, ўз уйимни озим асрамогим даркор» деган ҳақиқатни чуқур англаш ниҳоятда муҳим.Шундай қилиб, юксак манавият, сиёсий маданият, доимий огоҳлик ва ҳушёрлик, миллатнинг гоявий ва мафкуравий етуклиги юрт тинчлигини сақлашнинг энг муҳим омилидир. Халқимиз учун муқаддас бу гоя жамиятдаги турлича фикр ва қарашга эга болган барча куч ва ҳаракатларни бирлаштиради, шу орқали миллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.Ҳамма замонларда одамлар тинч-тотув ва фаровон ҳаётга интилганлар. Ана шу сабабдан ҳам миллий истиқлол мафкурасининг асосий гояларидан бири халқ фаровонлигидир. У жамиятнинг тарихий тараққиётида доимий диққат марказида туриб келган масалалар қаторига киради.Халқ фаровонлиги Ватан ободлигини, унда Буни ёдда тутинг: яшайдиган кишилар ҳаёти учун моддий-манавий бойликларнинг мол-коллигини, одамларнинг муносиб турмуш шароитига эга болишини англатади.Ушбу гоя мустақилликка эришган Ўзбекистон халқининг олийжаноб мақсадларидан бирини ифодалайди. Унга эришиш учун мамлакат иқтисодиёти бугунги кунда тубдан ислоҳ қилинмоқда. Бинобарин, юртимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг мано-мазмуни ҳам ана шу мақсадга қаратилган.
Мустақил Ўзбекистонда ижтимоий ёналтирилган бозор иқтисодиёти асослари шаклланмоқда. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ижтимоий ҳаётни халқимизнинг мақсад-муддаоларига мос ҳолда ташкил этди. Биз турмушда озини оқлаган, дунёдаги ривожланган давлатлар ҳаётида синовдан отган иқтисодиёт қонунлари асосида яшай бошладик.Бугунги кунда Ер юзида 6 миллиарддан зиёд одам яшайди. Ўзбекистон ҳудудида эса 25 миллиондан ортиқ киши, 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилмоқда.Ҳар бир миллат оламнинг можизасидир. Давлатлар копмиллатли (полиетник) ва бир миллатли (моноэтник) таркибга эга. Ҳар бир мамлакатда турли миллат вакилларининг мавжудлиги азал-азалдан унга озига хос табиий ранг-баранглик бахш этиб келган. Чунки, миллатларнинг умумий манфаатлари билан бирга, ўзига хос қадриятлари, анана ва урф-одатлари ҳам бор. Умумий ва хусусий манфаатлар бир-бирига зид келиб қолиши ёки уйгун болиши мумкин. Бунда муайян мамлакатдаги миллий сиёсат муҳим аҳамиятга эга болади. Бир мамлакат доирасида миллий манфаатларни тенг юзага чиқариш, улар ривожини таминлаш жуда масулиятли масала. Миллатлараро тотувлик гояси ана шу масалани тогри ҳал қилишга ёрдам беради. Мамлакатимизда ушбу гояни амалга оширишга катта этибор берилмоқда.
Биринчи президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистоннинг бу борадаги ўзига хос сиёсатини баён этиб, қуйидагича такидлаган: «Республика аҳолиси ўртасида кўпчиликни ташкил қиладиган ўзбек миллатининг муқаддас бурчи она тилини, ўз миллий маданияти ва тарихини тиклашдангина иборат эмас, балки биргаликда ҳаёт кечирувчи камсонли халқларнинг тақдири учун, уларнинг ўзига хос маданийманавий хусусиятларини сақлаб қолиш учун, камол топиши ва ўзлигини намоён этиши учун уларга тенг шароит ва имкониятлар яратиб бериш борасида масул болишдан ҳам иборатдир».
Неча минг йиллик тарихимиз шундан гувоҳлик бермоқдаки, олийжаноблик ва инсонпарварлик, миллатлараро тотувликка интилиш халқимизнинг энг юксак фазилатларидан ҳисобланади. Бу борадаги ананалар авлоддан авлодга авайлаб отказиб келинмоқда.
Мустақиллик йилларида миллатлараро тотувлик гояси илгари сурилгани ва амалда унга эришилгани Ўзбекистон ривожида қолга киритилган энг катта ютуқлардан биридир. Мамлакатимиз раҳбарияти миллий масалани оқилона, халқаро тамойилларга мос ҳолда ечиш, миллатлараро муносабатларни уйгунлаштириш чора-тадбирларини кориб чиқди. Юртимизнинг копмиллатли халқи онгида «Ўзбекистон ягона Ватан!» деган гоя асосида ҳақиқий ватандошлик туйгуси шаклланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 8-моддасида: «ўзбекистон халқини, миллатидан қати назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади», деб аниқ белгилаб қойилган. «Ўзбекистон халқи» тушунчаси мамлакатимизда яшаб, ягона мақсад ёлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ортасидаги озаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик учун манавий асос болиб хизмат қилади. Бундан ташқари, Конституциямизда «Ўзбекистон Республикаси оз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва ананалари ҳурмат қилинишини таминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади» деб такидланган.
Хулоса
Биринчи президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистоннинг бу борадаги ўзига хос сиёсатини баён этиб, қуйидагича такидлаган: «Республика аҳолиси ўртасида кўпчиликни ташкил қиладиган ўзбек миллатининг муқаддас бурчи она тилини, ўз миллий маданияти ва тарихини тиклашдангина иборат эмас, балки биргаликда ҳаёт кечирувчи камсонли халқларнинг тақдири учун, уларнинг ўзига хос маданийманавий хусусиятларини сақлаб қолиш учун, камол топиши ва ўзлигини намоён этиши учун уларга тенг шароит ва имкониятлар яратиб бериш борасида масул болишдан ҳам иборатдир».
Юрт тинчлиги — Ватан озодлиги ва истиқлоли билан чамбарчас боғлиқ. Бировга қарам халқ ҳеч қачон эркин ва фаровон яшай олмайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз Конституцияда Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги учун курашиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи экани қайд этиб қўйилган. Халқимизнинг тинч ва осойишта яшаши, ойдин келажаги Ватан, юрт тақдири билан боғлиқ. Шунинг учун бугунги кунда ҳар бир фуқаро юртим тинч — мен тинч, элим тук бўлса, мен ҳам тукман. Элимнинг бошига кулфат келса, менинг бошимга ҳам тегирмон тоши тушади, демак, юртим мен учун, мен эса юртим учун жавобгарман, ўзимни, ўз уйимни ўзим асрамоғим даркор, деган ҳақиқатни шиор қилиб олиши лозим.Юксак маънавият, сиёсий маданият, миллатнинг ғоявий ва мафкуравий етуклиги — юрт тинчлигини сақлашнинг муҳим омилидир. Халқимиз учун муқаддас бу ғоя жамиятдаги турлича фикр ва қарашга эга бўлган барча куч ва ҳаракатларни бирлаштиришга ва шу орқали миллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришган дастлабки кундан бошлаб тинчлик-тотувликни, ўз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини жумлаи жаҳонга эълон қилди. У ўз ҳудудида тинчлик ва барқарорликни сақлабгина қолмай, минтақамиздаги беқарор вазиятларни ҳал этишга ҳам ўз улушини кўша бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |