Тестлаштириш мақсадини аниқланмаганлиги ва ноаниқлиги. Бунда синалувчига кўрсатма бериладики, натижада у экспериментаторнинг мақсадини англаб етмаслиги зарур бўладики, унинг ижтимоий талабларга мувофиқ келувчи реакцияларида ўзгариш юз беради. Натижада текширилувчига ижро этиш сифатини белгиловчи мезонлар берилмаган ҳолда қандай бажариш эмас, балки нимани бажарилиши айтилади.
Диққатни чалғитиш. Бу топшириқ бериш усули экспериментатор учун аҳамиятли бўлиб, у етарлича аҳамият касб этмайдиган топшириқларни ўйлаб топишига ёрдам беради. Чалғитувчи топшириқлар ташқи кўринишдан асосий топшириқларга ўхшаш тарзда бўлиши маъқул. Натижада ташкил этилган тестда синалувчи ўз хатти-ҳаракатларини кам назорат қилади ва ўз шахсини очилмаган қирраларини ўрганишларига шубҳа ҳосил қилмайди.
Тестлаштириш вақтида эмоционал вазиятни ҳосил қилиш. Бу усул психологик амалиётда кенг кўламда фойдаланилади. Эмоционал зўриқишлар ҳар хил йўллар билан ҳосил қилинади, масалан, берилган топшириқни нотўғри бажарганлигини огоҳлантириш орқали текширилувчининг ташқи қиёфаси ва унинг лаёқатини баҳолаш орқали эришилади.
Тестларнинг эмоционал мазмун касб этиши. Бу усул олдингисига ўхшаб кетади. Бунинг фарқли томони эмоционал вазиятлар қўшимча тарзда тузилмасдан айнан тестнинг ўзида берилади. Тест мазмунан этикавий бўлмаслиги, аралаш, ёқимсиз, шоирона бўлиши мумкин. Масалан, текширилувчини психолокка ўзининг шахсий ишлари ва таасссуротлари ҳақтда жуда қизиқиш билан сўзлаб беришлари сўралиши мумкин, сўнгра тестга муносабати ва уларни ким ўтказиши ҳақида айтиб ўтилади.
Тест материаллари сифатида анекдотлар, карикатуралар, мусиқий парчалар , умумий шарҳлаш учун фойдаланилмайдиган тиббий ёки юридик ҳужжатлардан иборат бўлган автомобил ҳалокати акс этган фотографиялар бўлиши мумкин. Азарт ўйинлар объектив шахс тестларни эмоционал мазмунини алмаштириш учун кўпинча фойдаланиш мумкин.
Реакцияларнинг автоматлашуви. Дасхат, устомонлик билан қилинган ҳаракат (манёвр), экспрессив ҳаракатларни назорат қилиш ва катта хоҳишларни ўзгартириш шахслилик тестларида фойдалданилади.
“Беихтиёр” индикаторлар киритиш. Шахснинг “беихтиёр индикаторлар” тушунчасини Б.М. Теплов ва В.Д.Небилицин мактабида ишлаб чиқилган. Ушбу тушунча замирида “текширилувчининг иродаси ва мақсадларига боғлиқ бўлмаган параметр ва функцияларни қайд этишга асосланган методикаларгагина хосдир”.Буни Б.М.Теплов шартли равишда “ихтиёрсиз” реакцияларнинг методикаси деб ифодалади. Бунда шахснинг “беихтиёр” индикаторлар сифатида кузатилаётган психик жараёнларга электрофизиологик, биохимик ва вегетатив ўзгартиришлар киритиш орқали фойдаланилади.
“Фонли” индикатор. “Фонли” индикаторлар сифатида шахснинг хусусиятлари билан боғланишда бўлган организмнинг физиологик ва физик статусларидан фойдаланилади. “Фонли” индикаторлар сифатида антропометрик ўлчовлардан фойдаланилади: бўй, оғирлик, суяк-мускул оғирлиги, танадаги бошқа кўрсаткичлар ва пропорционалликлар киритиш мумкин.
Барча санаб ўтилганлар текширилувчи томонидан субъектив янглишишларга йўл қўйишни камайтириш учун мўлжалланган объектив тест тузиш усулларидир.
Тестлаштириш натижаларини объективлаштиришнинг иккинчи талаби субъектив янглишишларни пасайтириш ундаш экспериментаторнинг ўзини киритиш орқалидир. Бу тест баҳоларининг олиш жараёнини қатъий ўтказиш жараёнини шакллантиришга эришганда, барча психологларда уларнинг симпатияси ва маҳорат даражасига боғлиқ бўлмаган ҳолда бир хил натижалар олишга олиб келади.
Ушбу нуқтаи назарга кўра традицион проектив методикаларни (ТАТ, Роршах, расмли-фрустрация тести) объектив деб бўлмайди, улар -текширилувчининг имкониятларини чекланишини тест натижаларини нотўғри талқин қилишни киритиб қўйиш ҳақидаги фақат биринчи талабни қондирадилар. Улар иккинчи талабни қондира олмайдилар.
Энг тўлиқ объектив тестларнинг тўпламини Р.Б.Кэттелл ва Ф.В.Варибуртонлар тузган “шахс ва мотивациянинг объектив тестлари компендиуми”да топиш мумкин [2, 3].
Муаллифлар ушбу маълумотномада 400 дан ортиқ ҳар хил тестларни киритган бўлиб, В.М.Мельников ва Л.Т.Ямпольскийлар қуйидаги 12 гуруҳга кирувчи тестлар классификацияси келтириб ўтди [6]:
Қобилият тестлари. Бир қатор тестлар дастлаб интеллект функциялари, билим ва қобилиятларни тадқиқ этиш учун тузилган бўлиб, шахс факторлари, масалан, нутқнинг равонлиги ва мотор ригидлик билан юқори корреляцияга эга.
Кўникма ва малака тестлари. Ушбу гуруҳга кўриш-ҳаракат координация, қўл ҳаракати координацияси, лабиринтдан аниқ ўтиш ва бошқа тестлар тегишлидир.
Идрок тестлари. Бу гуруҳ кенг кўламдаги кўриш идрокидан (тугалланмаган тасвирларни якунлаш) тортиб, ҳид билиш идрокигача бўлган (ҳидни афзал билиш) тестларни ўзида қамраб олади.
Сўровномалар. Бу гуруҳ тестлар хулқ-атвор, там, одатлар ва бошқалар ҳақидаги сўров анкетаси кўринишида тузилган, масалан, саломатлик, гигиеник талабларни бажариш ҳақидаги анкета.
Мулоҳаза. Ушбу гуруҳга текширилувчининг бошқа инсонларга, хулқ-атвор ва ахлоқ нормаларига, сиёсий қарашларига муносабатини ёритишга тегишли.
Эстетик. Бу гуруҳ мусиқий асарлар, картина, суратлар, шоирлар ва ёзувчиларни афзал билиши тестларидир.
Проектив тестлар. Ушбу тестлар идрок хатоларини ўрганишга мўлжалланган бўлиб, уларга барча формаллаштирилган шахс проектив тестларини киритиш мумкин.
Вазиятли тестлар.Улар маълум социал вазиятларни яратишни
илгари суради. Масалан, бир ёки шу тоифа топшириқлар ягоналикда ва бутун синф олдида, мусобоқа ёки кооперация вазиятида шахсий ҳисоби учун ва команда учун бажарилади.
Ўйинлар. Ўйин вазиятларида текширилувчи шахснинг индивидуал хусусиятлари яхши намоён бўлади. Шу боис кўпгтина ўйинлар объектив тестларнинг таркибига киритилган.
Физиологик тестлар.Уларга физиологик кўрсаткичлар регистрация қилинадиган тестлар мансубдир:КГР, ЭКГ,ЭЭГ, тремор.
Физик тестлар. Уларни физиологик тестлардан доимо ҳам ажрати осон эмас. Кўкрак қафасининнг ўлчами, тананинг солиштирма оғирлиги, ёғ тўпламининг ўлчами ва бошқа кўрсаткичлар физик тестларга дахлдорлиги кузатилади.
Тасодифий кузатиш. Бу масалан, ноаниқ жавоблар сони, тест бланкида қўйилган белгилар, ёзувнинг батартиблилиги, ўймакорлик, текширувдаги қунтсизлик ва бошқа хусусиятлар тарзида намоён бўлиши мумкин.
Объектив тестлар ўзида ҳақиқатдан субъектив баҳолардан холи бўлган экспериментал ёндашувни тақоза этади.Кўпчилик мутахассислар бу соҳани анчагина истиқболли деб ҳисоблайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |