Ўзбекистон
Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021 — 2025 йилларга
мўлжалланган миллий стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган Миллий
маслаҳдтлашув йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республтаси Олий Мажлиси Сенати Раиси. Коррупцияга
қарши курашиш миллий кенгаши раиси Танзила Норбоева кириш сўзи билан қатнашди.
Шунингдек. тадбирда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили М.
Димовска. Олий Мажлис палаталари. вазирлик ва идоралар. нодавлат ношжорат
ташкилотлари. оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Кейинги йилларда юртимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсаги
даражасига кўгарилди. Жумладан. мамлакат ва жамият курилишининг барча соҳасида
коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар кабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилмокда. Шу билан бирга.
Коррупциясиз соҳа лойиҳалари. “Йўл харитаси” ва дастурлар тасдиқланди ҳамда
нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бу борада эса
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
фаолияти. айниқса. самарали бўлабтир.
Шу саьй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида коррупциянинг олдини олиш
ҳамда унга қарши курашиш бўйича давлатимизнинг яқин ва ўрта истиқболдаги асосий
устувор вазифаларини йўналтиришга қаратилган яна бир муҳим ҳужжат — Коррупцияга
қарши курашиш бўйича 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегия лойихaси
ишлаб чиқилди. У истиқболдаги беш йилликда коррупциянинг олдини олиш ҳамда унга
қарши курашиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берувчи. бу борадаги
ҳаракатларни бирлаштирувчи ва мувофиқлаштирувчи ҳужжат эканпиги билан ҳдм
алоҳида аҳамиятга эга.
Миллий стратегия лойиҳасида юртимизнинг коррупцияга карши курашиш
борасидаги ҳозирги ҳолати. камчиликлар. давлат сиёсатининг келгусидаги асосий
йўналишлари акс эттирилиши кўзда тутилган. Айни чогда бу вазифалар бажарилишини
мониторинг қилиш ва молиялаштириш меҳанизмини белгилаш ҳамда амалга оширилган
ишлардан кутилаётган натижалар ўрин олиши ҳам режалаштирилган.
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси
Наримон Умаровнинг айтишича. мазкур стратегия ижроси натижасида миллий
қонунчилигимиз такомиллаштирилади, мамлакатимизда коррупциянинг олдини олишга
қаратилган ташкилий-ҳуқуқий тизим яратилади. парламент ҳамда жамоатчиликнинг
самарали назорати таьминланади, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти юксалади ҳамда
Ватанимизнинг халқаро рейтинглар ва индекслардаги кўрсаткичлари янада яхшиланади.
Ҳозирги глобаллашув замони, минтақалар ва давлатлараро интеграция жадаллашиб
бораётган мураккаб бир шароитда коррупция барча мамлакатларда ҳам қатор
муаммоларни келтириб чиқариб, жамиятни ич-ичидан емириб, пароканда қилиб ташлаш
хавфини солмоқда. Бинобарин, бугун каттами-кичикми, бойми-камбағалми, қудратлими-
кучсизми биронта давлатни коррупциядан холи ҳудуд, деб айтолмаймиз. БМТ ва Халқаро
валюта жамғармасининг маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти коррупция туфайли
йилига 1,5-2,6 триллион долларгача зарар кўрмоқда.
Шу боис мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб
борилмоқда. Хусусан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул
қилиниши, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро
комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат
дастурининг тасдиқланиши юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирларни самарали амалга оширилишини
таъминлади. Мисол учун, қисқа вақт ичида коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий
механизмларини такомиллаштиришга оид бешта норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу
жумладан, “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш
тўғрисида”ги, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати
тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Президентимиз куни кеча имзолаган “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш
тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон бу борадаги изчил саъй-
ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда
коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори
даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг
халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Мазкур Фармон билан 2019—2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури
қабул қилиниб, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро
комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.
Фармонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор
йўналишлари ҳам белгилаб берилди. Жумладан, суд ҳокимиятининг мустақиллигини
янада мустаҳкамлаш, судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир
ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш, давлат хизматчиларини танлов асосида
саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф
тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш, давлат хизматчилари
даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш, коррупция
билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг
самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, жамиятда коррупцияга
нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш, давлат органлари ва ташкилотларининг
ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини ошириш, фуқаролик жамияти
институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини
таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини
мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш каби масалалар шулар жумласиданди
10. 1-ilova
10. 2-ilova
10.3-ilova
10.4ilova
Do'stlaringiz bilan baham: |