Норасмий тарзда бир кунлик меҳнат фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларни доимий ва расмий меҳнат фаолиятини амалга оширишини таъминлаш.
Ижтимоий соҳани ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
Ҳозирги шиддат билан ривожланиб бораётган даврда мамлакатимизда кўплаб соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига катта эътибор қаратилмоқда. Шундай даврда мамлакатимизда кўплаб йиллардан буён назорат остига олишда муаммолар юзага келаётган норасмий меҳнат бозорлари (мардикор бозорлар)ни жаҳон андозалари асосида расмийлаштириш ва назорат остига олиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш лойиҳанинг асосий мақсади. Ҳозирда мамлакатимизда кўплаб соҳаларни хусусий секторга ўтказиш ва иқтисодиётда давлат аралашувини камайтириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади норасмий ишчиларни (мардикорларни) расмийлаштириш ва уларни назоратга олишда ҳусусий секторнинг ролини ошириш, ҳар бир шаҳар, туман ва ҳудудлар кесимида хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш, уларга мослаштирилган бинолар барбо этиш ва норасмий ишчиларни уларга бириктиришдан иборат.
Жорий йилнинг бошида Республикамизда фаолият юритаётган 146 мингдан зиёд фермер хўжалиги тасарруфидаги умумий экин майдони 6 миллион 200 минг гектарни ташкил этган. Бунда ҳар бир фермер хўжалигига ўртача 42 гектар ер майдони тўғри келади. Фермер хўжалиги тасаруфидаги майдонда қишлоқ хўжалиги ишларини бажариш ва махсулот етиштириш учун 1 миллион 500 минга яқин ишчи кучи талаб этилади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра, фермер хўжаликларида 2 миллиондан ортиқ ишчи банд бўлиб, шундан фақатгина 522 минг нафари ёки 26 фоизи расман ишлайди. Бошқа 1 миллион 500 минг киши норасмий ишчилар ҳисобланади.
Юқоридаги сонлардан ҳам кўриниб турибдики мамлакатимизда норасмий бандлик даражаси юқори. Бу борада фермер хўжаликлари норасмий ишчиларни расмий тарзда ўз хўжаликларига киритиши фермер хўжаликларига катта молиявий қийинчиликларни келтириб чиқаради. Масалан, қишлоқ хўжалигида ишлар мавсумий эканлигидан ташқари, ишлар бир ой мобайнида ҳар куни амалга оширилмайди. Бир ҳафтада икки кўпи билан тўрт кун иш олиб борилади. Бошқа вақтларда ишчилар бекор қолиб кетади. Бу эса фермер хўжаликларига ойлик асосида ишчиларни қабул қилишларига тўсқинлик қилади. Агарда фермер хўжаликлари ишчиларга иш кунларига қараб ойлик тўлайдиган бўлса, ишчилар бундан азият чекишади.
Шу боисдан ҳам кўп тармоқли хизмат кўрсатиш тадиркорлик субъектларини ташкил қилиш, ҳам фермер хўжаликлари учун, ишчилар учун ҳам ва иқтисодиёт учун ҳам фойдали ҳисобланади.
Лойиҳа кўп тармоқли хизмат кўрсатишга мослашган корхона ташкил қилиш, шу тармоққа мослаштирилган хозирги замон талабларига жавоб бера оладиган бино куриш ва барча норасмий ишчиларни шу бинога жойлаштириш, ишчилар ва мижозларга барча қулайликларни яратиш, ишчилар учун кутиш заллари, овқатланишлари учун ошҳоналар, махсус иш кийимлари, ювиниш хоналари, ётоқ жойлар ташкил этиш, ишчиларнинг ишлаш жойлари ва шароитларини қаттиқ назоратга олиш мақсадида қабул хоналар, ишчилар билан доимий алоқада бўлиш мақсадида алоқа тизими ва шунга ўхшаш кўплаб хизматларни ташкил қилишни кўзда тутади.
Ҳар қандай лойиҳа билан танишаётган шахсда бу барча хизматларнинг ҳаражатлари ишчилар елкасига тушишини, ундан ташқари солиқлар ишчиларнинг харажатларини ошириб юборишини ўйлаб кўришади. Айнан шу боис ҳам норасмий фаолият олиб бораётган ишчилар расмий фаолият олиб боришмайди. Масалан, бир дона норасмий ишчининг бир ой мобайнида ишлайдиган даромади ўртача бир миллион сўмни ташкил қилса, бу пулдан олинадиган умумий солиқлар корхона тўлайдиган қисми билан 36,5 фоизни ташкил қилади (чунки корхона қиладиган даромадни фақатгина ишчилар оладиган ойлик миқдори ташкил қилади) бу бир ишига 365 минг сўмга тўғри келади. Ундан ташқари бунга корхонанинг бошқа харажатлари, ишчилар учун хизмат қиладиган ходимлар(корхона рахбари, рахбар ўринбосари, хисобчи, ҳуқуқшунос, қоровул, фаррошар ва бошқалар)нинг ойликлари, ишчиларнинг йўл харажатлари ҳам кириб кетади. Буларнинг барчаси ишчиларнинг зиммасига тушадиган бўлса, улар топаётган бир миллион сўмда ўзлари учун атига уч юз минг сўм маблағ қолади. Бунга ҳеч қандай ишчилилар рози бўлишмайди.
Шунинг учун ҳам норасмий ишчилар бозорини алоҳида тизим сифатида юритишнинг иложи йўқ. Норасмий ишчиларни расмийлаштиришнинг энг қулай йўли – бу кўп тармоқни ўзида жалб қилган хизматлар кўрсатувчи корхона таркибига киритиш. Бундан мақсад шундан иборатки, ишчилар учун хизмат кўрсатадиган ҳар бир бўлим, ҳам ишчилар учун, ҳам ташқи томондан келувчи мижозлар учун ҳам хизмат кўрсатиши лозим. Шунда ишчи ва ходимларга хизмат кўрсатаётган ҳар бир тармоқ(кафе, дўкон, сартарошхона, мехмонхона, химчистка, салон, дорихона, тикувхоналари ва бошқалар) ташқи келаётган даромадлар орқали қопланиб кетади ёки анчагина арзонга тушади. Булардан ташқари агарда бу лойиҳа инновацион вазирлик ёрдамида амалга оширилса, ишчи ва корхона тўлайдиган кўплаб солиқлардан имтиёзларга эга бўлишади.
Янги солиқ консепциясига кўра 2019 йилдан солиқ тизимида бир қанча ўзгаришлар амалга оширилади. Булардан даромад солиғи 2019 йил 1 январдан 12 фоиз, мажбурий суғурта бадали 0 фоиз, ягона ижтимоий тўлов 12 фоиз этиб белгиланди. Бунда агар солиқ имтиёзларни хисобга олсак ишчилар фақат 12 фоиз даромад солиғини тўлашади.
Ишчиларга кўплаб қулайликлар яратиш билан бирга уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш соатларини меҳат кодексига биноан белгилаш, меҳнат шароитларига қараб уларга компенсациялар белгиланишини назорат қилиш, доимий равишта ишчиларни тиббий кўрикдан ўтказиб туриш, мукаммал техника хафсизлик қоидаларини ўқтиш ва унга риоя қилишини назорат қилиш, ишчиларга доимий равишта уларга янги хунарлар ўргатиб бориш ва бошқа турли муҳим хизматлар амалга оширилади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши 2019 – 2021 йиллар оралиғига режалаштирилган бўлиб, бу вақт мобайнида корхона Самарқанд шаҳридаги барча норасмий меҳнат бозорларини (мардикор бозорларни) қамраб олишни режалаштирилган. Самарқанд вилояти Бандлик бошқармасининг маълумотларига кўра ҳозирги вақтда Самарқанд шаҳрида 500 – 600 киши норасмий меҳнат бозорлари(мардикор бозорлари)да фаолият олиб боришмоқда экан. Лойиҳанинг биринчи боқичида 600 – 700 ўринли кўп тармоқли хизматларни бир вақтда амалга оширишга мўлжалланган хизмат кўрсатиш биноси қурилади. Иккинчи босқичда Шаҳарда фаолият олиб бораётган барча норасмий бир кунлик ишчилар(мардикорлар)ни бинога жойлаштирилиши мақсад қилинган. Кейинги босқичларда хизматларни кенг қамровли рекламалари ва бошқа маркетинг ишлари амалга оширилади.
Корхонанинг асосий даромадини ишчиларнинг ҳар кунлик фирмага қилган тушумлари ва бинонинг ташқи томондан келадиган мижозларига қилган хизматларидан келадиган фойда ташкил қилади. Бунда ҳар бир ишчининг фирмага қилган тушумидан 4 (тўрт) фоиз миқдорида ушланади. Бу агар ишчи кунлик 60 (олтмиш) минг сўм миқдорда даромад қилса, ундан 2400 сўм миқдорда корхона хисобига маблағ ўтказилади. Буни ишчилар сонига кўпайтирсак корхонанинг фақат ишчилардан келадиган кунлик даромади 1200000 (бир миллион икки юз минг) сўмни ташкил қилади. Бу бир ойга 25 иш кунини ҳисобга олсак 30 миллион сўмни бир йилга ишларнинг мавсумга қараб ҳажми ўзгаришини хисобга олинган ҳолда 8 ойда 240 миллион сўмни ташкил қилади. Корхона биноси бундан ташқари йил мобайнида 12 ой кафе, меҳмонхона, сартарошхона, аёллар салони, дорихона, савдо дўкони, химчистка ва кўплаб хизматларни кўрсатади. Бу орқали ишчи ва ходимларга кўрсатиладиган барча хизматлар харажатлари сезиларли даражада қисқаради. Корхона ишчиларни ҳоҳлаган иш кунларида ётоқ жой билан таъминлаши, уларнинг кунлик қатнов харажатларининг кескин камайишига олиб келади. Бу ишчиларга яна бир қулайлик яратиб беради.
Лойиҳанинг бошланғич босқичларида Самарқанд шаҳридаги синов тариқасида ишларни бошлаш ва барча норасмий ишчилар(мардикорлар)ни қамраб олиш режалаштирилган. 2020 йилдан бошлаб, бу каби тармоқларни Республиканинг бошқа ҳудудларида амалга ошириш лойиҳанинг асосий мақсади. Корхона бу каби ташкилотларни Республиканинг ҳамма ҳудудларида ташкил қилиши учун 20 – 30 йил талаб этилади, бундан ташқари Республиканинг барча ҳудудларини бир корхона томонидан назорат олининши соғлом рақобат ва анти монапол қонунларнинг бузилишига олиб келади. Шунинг учун ҳам Самарқанд шаҳрида синов ва ўрганиш даври якунлангандан сўнг, Республика бўйлаб кўплаб тадбиркорлар билан ҳамкорликда ишланади ва ўзимизнинг тўплаган ўрганишлар ва тажрибаларни улар билан ўртоқлашамиз.
Агарда мамлакатимиздаги барча норасмий меҳнат фаолитини олиб бораётган ишчиларни расмийлаштирсак, мамлакат ЯИМда ҳам сезиларли ўсишга эришамиз ва ишчиларнинг инсон ҳуқуқларининг бузилмаслигига, уларнинг доимий назорат остида бўлишларига эришган бўлардик.
Do'stlaringiz bilan baham: |