муҳим
беш ташаббус ҳам аслида мамлакат ва
жамиятни жиддий ислоҳ қилиш йўлидаги
дадил қадамлардан бири ҳисобланади.
Мазкур уч омил — Адиблар хиёбонининг
барпо қилиниши, китобхонлик ҳаракати-
нинг ташкил этилиши, муҳим 5 ташаббус,
таъбир жоиз бўлса, аслида яратилаётган
Учинчи Ренессанснинг маънавий-маъри-
фий пойдеворлари эди.
Шундай қилиб,
Учинчи Ренессанс-
нинг пойдеворини қуриш масаласи
аввал-азалдан илмий-назарий ҳамда
амалий жиҳатдан пухта-пишиқ ишлаб
чиқилган, мақсадли стратегик йўл,
концепция ҳисобланади. Бугунги кун-
да мамлакатимиздаги ва хориж олимла-
ри, экспертлари шу мақсадда танланган
йўлнинг тўғрилигини, ишончлилигини
эътироф этмоқдалар.
Хўш, катта мақсадлар йўлида тан-
ланган Учинчи Ренессанснинг пойдево-
рини бугун қуриш реал ҳодиса эканига
қайси омиллар ишора этмоқда?
Бирин-
чидан, бугунги Ўзбекистонда Учинчи
Ренессанснинг пойдеворини қуришда
буюк мутафаккирларимиз, алломалари-
миз томонидан яратилган катта илмий-
маданий мерос бор. Бутун маърифатли
дунёни ўзининг иккита Ренессанс даври
билан лол қолдирган юрт Ўзбекистон
ҳисобланади. Бошқача айтганда, бугун-
ги авлод қонида жаҳон цивилизацияла-
рига муносиб ҳисса қўшган мутафаккир-
алломаларнинг қони оқмоқда.
Иккинчидан, илм-фандаги ҳар қан-
дай янгилик ва кашфиётлар давлат ва
жамиятнинг мазкур соҳага бўлган эъ-
тибори натижасидагина содир бўлиши
мумкин. Аммо қуруқ сўзлар, маънисиз
шиорлар, асоси йўқ чақириқлар билан
ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Учинчи
Ренессанс, энг аввало, моддий-иқти-
содий жиҳатдан таъминланиши лозим.
Ўзбекистон бу йўлда энг тўғри йўлни
танлади. Келинг, яхшиси, айрим ми-
солларга мурожаат қилайлик: мамла-
кат раҳбари таъкидлагани каби, сўнгги
тўрт йил ичида болалар боғчалари сони
5200 тадан 14200 тага етди. Шу йилнинг
ўзида математика йўналишида 56 та,
кимё-биология йўналишида 27 та мак-
таб ташкил этилди.
Болаларимизнинг ахборот техноло-
гияларига қизиқишини янада ошириш
ва уларнинг етук мутахассис бўлиб ети-
шиши учун шароит яратиш мақсадида
жорий йилда 14 та, келгуси йилда 82
та, 2022 йилда 64 та, 2023 йилда 45 та
шундай ихтисослашган мактаб ташкил
этилади ва барча туман, шаҳарлар қам-
раб олинади. Олий таълим тизимида
ҳам жиддий ислоҳотлар ўтказилмоқда.
Охирги 4 йил ичида мамлакатимизда 47
та олий таълим муассасаси, жумладан,
хорижий университетларнинг филиалла-
ри ташкил этилди. Бугун мамлакатимиз
олий таълим тизимида 125 та институт,
университет, академия бор. Мамлакат ва
жамият ҳаётида Фанлар академиясининг
ўрни тобора ортиб бормоқда. Шубҳасиз,
буларнинг бари Учинчи Ренессанснинг
ҳаётийлигидан дарак беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |