Ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилотлари ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, барча соҳаларда ўтказилаётган ислоҳотларни амалга ошириш борасида чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим



Download 19,75 Kb.
Sana20.07.2022
Hajmi19,75 Kb.
#831060
Bog'liq
3. Директор ҳисоботи


Паркент тумани 8- сонли мактабгача таьлим ташкилоти меҳнат жамоасининг умумий йиғилишининг 2022 йил 14 февралдаги 6-сонли баённомасига 1-илова
Паркент тумани 8- сонли мактабгача таьлим ташкилоти маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши юзасидан МТТ директори Исломова Шоиранинг
Ҳ И С О Б О Т И
Ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилотлари ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, барча соҳаларда ўтказилаётган ислоҳотларни амалга ошириш борасида чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим. Касаба уюшмаси нуфузли жамоат ташкилотларидан бири бўлиб, ижтимоий адолатни қарор топтириш, ижтимоий мадад ва нафақалар ҳақиқатда ҳам эҳтиёжманд, юқори ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларга берилишини таъминлашга салмоқли ҳиссасини қўшмоқда.
МТТда ишберувчи ва ҳодимлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжатлардан бири Жамоа шартномасидир. МТТда ҳозирда амалда бўлган Жамоа шартномаси 2021-2023йилларга мўлжалланган бўлиб, бугунги ҳисобот йиғилишида 2021 – йилда ушбу шартноманинг бажарилиши юзасидан ҳисобот берилади.
Мазкур шартнома 16 бобдан иборат бўлиб ҳар бир боб тегишли бандлардан иборатдир. Ҳозирда МТТда жами 106 нафар ҳодим ишлаб келмоқда. Шулардан, 43 нафари тарбиячилар,28 нафари ёрдамчи тарбиячилар, 42 нафари техник ходимлардан иборат. Тарбиячиларнинг 4 нафар иолий маълумотли, 39 нафари ўрта махсус маълумотг аэга, 3 нафари тугалланмаган олий маълумотли кадр. Малакатоифасибўйича:
Жамоа шартномасининг 6-бандига мувофиқ меҳнат шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг ўзаро розилиги билан амалга оширилмоқда.
Жамоа шартномасининг 8-бандига асосан янги ишга кирган ҳодимлар КУҚраиси сухбатидан ўтказилиб келинмоқда.
Жамоа шартномасининг 13-бандларига асосан тизимда бўлаётган ва кутилаётган ўзгаришлар, янги меъёрий ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар тарбиячиларга таништириб борилмоқда.
Жамоа шартномасининг 18,19 бандларига кўра барча ҳодимлар мутаҳассислиги ва имкониятларидан келиб чиқиб иш билан таъминланган. Иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолатлар мавжуд эмас.
Жамоа шартномасининг IV бўлимида белгиланган Иш вақти ва дам олиш вақти бўйича келишувнинг барча бандлари бажариб келинмоқда.
Жумладан нормал шароитда ишлайдиган ҳодимлар учун ҳафталик иш вақти , 0.87 ставка ишловчи педагогларга ҳафтасига 120-140 соатлик, раҳбар ва техник ходимларга 36 соатлик иш вақти нормасига амал қилинди. Бундан ташқари 30-бандига асосан ишдан ташқари вақтларда ишга жалб қилиш ва мажбурий меҳнат ҳолатларига йўл қўйилмаган. Ҳодимлар учун йиллик асосий ва қўшимча таътиллар ўз вақтида белгиланган тартибда амалга оширилмоқда.
Ҳодимлар меҳнатига ҳақтўлаш ўзвақтида амалга оширилмоқда. Жамоа шартномасининг 47-бандида биринчи ярим ой учун жорий ойнинг 15-санасида, иккин чиярим ой учун кейинги ойнинг 10-санасида тўлашга келишилган бўлиб, ушбу муддатлардан кечикмаган ҳолда иш ҳақлари бериб келинмоқда. Ҳодимнинг розилиги билан иш ҳақинингбирқисми пластик картага, бир қисми нақд кўринишда берилади.
Ҳодимларни мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 – йил 30 сентябрдаги 823 – сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Жумладан 2021 – йилда жами 121 нафар ҳодимга 32 000 000 сўм миқдорда мукофот пуллари ва устама ҳақлар белгиланган.
Жамоа шартномасининг 6 бобига мувофиқ Меҳнат интизомини таъминлашда ҳодимларга нисбатан интизомий жазо чораларини кўришда ғайри қонуний ҳолатлар мавжуд эмас. Ҳодимларнинг меҳнатдаги ютуқлари учун пул мукофотлари ва ҳомийлар томонидан қиммат баҳо совғалар билан рағбатлантирилмоқда.
Жамоа шартномасида белгиланган тартибда ўз вақтида пенсиялар етказиб берилмоқда.
МТТ да ишловчи ўқитувчи-ходимлардан 99 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
МТТ да «Соғлом турмуш тарзи», “Ободлик кўнгилдан бошланади”, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси”, “Ўзбекистон-Ватаним маним” мавзуларида ҳамкор ташкилотлар ходимлари (ички ишлар, диний идора ходимлари, ҳуқуқшунослар) иштирокида давра суҳбатлари ташкиллаштирилди.«Йил тарбиячиси» конкурси, «Умид ниҳоллари» бўйича спорт мусобақалари, мактаблараро туман спартакиадасида мактаб жамоамиз фаол иштирок этиб келди. Шунингдек, «Ватан ҳимоячилари куни», «Халқаро Хотин-қизлар куни», «Наврўз», «Мустақиллик» байрамларини юқори савияда нишонлаш анъанага айланиб қолган.
Касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги бўйича сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Маъмурият томонидан соғлом ва хавф-хатарсиз меҳнат шароитларини яратилди. Мактабда бу соҳада меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва комиссия фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ижобий ишлари натижасида ҳеч қандай бахтсиз ходиса рўй бермади. «Йўл харакати хавфсизлиги», «Ёнғин хавфсизлиги” ҳамда «Техника хавфсизлиги» бурчаклари ташкил этилган. МТТ да Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларини бажарилиши доимий назоратда бўлиб, аниқланган камчиликларни тугатиш чоралари кўриб келинмоқда.
Ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни фарзандларини соғломлаштириш масалалари диққат марказимизда бўлди. Ҳаммамизга маълумки, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш мақсадида спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказилмоқда.
“Ички меҳнат тартиби қоидалари” ишлаб чиқилган ва 2021-2021-йилларга тузилган Жамоа шартномасининг иловаси сифатида тасдиқланиб барча ходимлар таништирилган.
“Устоз-шогирд” анъанасига кўра бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. МТТ га ишга кирган ёш мутахассисларга шу орқали касб-маҳоратларини шаклланишига кўмак берилмоқда.
Маъмурият томонидан кадрларга оид чиқарилаётган буйруқлар касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилади.
МТТ маъмурияти касаба уюшмаси қўмитаси билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида жамоа шартномаси асосида ҳамкорликни давом эттиради.

МТТ директори: Исломова Шоира
Download 19,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish