VI. Уй-жой қурувчининг мажбуриятлари 32. Қурувчи:
Олдинги таҳрирга қаранг. берилган ер участкасидан ва мақсадли ипотека кредитидан ёрдамчи-хўжалик иморатлари билан бирга фақат уй-жой қуриш учун фойдаланишга;
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда) уй-жой ва ёрдамчи-хўжалик иморатларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда мазкур Низомга амал қилган ҳолда келишилган ва тасдиқланган лойиҳага мувофиқ қуришга;
Олдинги таҳрирга қаранг. берилган ер участкасини берилган кундан бошлаб икки йил мобайнида ўзлаштиришни бошлашга ва қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқлангандан кейин икки ой мобайнида уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасига мурожаат қилишга мажбурдир.
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда) VII. Ўзбошимчалик билан уй-жой қурганлик учун жавобгарлик 33. Уй-жой қурувчилар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу мақсадлар учун ажратилмаган ер участкаларида қурилган ҳамда бунга зарур рухсатномани олмасдан ёхуд шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари жиддий равишда бузилган ҳолда тикланган уй-жойлар, бошқа иморатлар ва иншоотлар ёки бошқа кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган деб ҳисобланади.
34. Ўзбошимчалик билан қуриш аниқланган тақдирда туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан ўзбошимчалик билан қуриш ҳолати тўғрисида далолатнома тузилади.
35. Далолатнома тузилиши билан бир вақтда туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш органларининг мансабдор шахслари томонидан ўзбошимчалик билан қурилаётган қурилишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берилади. Кўрсатманинг нусхаси ўзбошимчалик билан тикланган иморат тўғрисидаги масалани кейинчалик белгиланган тартибда ҳал этиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади.
Ҳуқуқи бузилган шахснинг ёхуд тегишли давлат органининг даъвоси бўйича ўзбошимчалик билан қурилган иморат суднинг қарорига кўра уни қурган шахс томонидан ёхуд унинг ҳисобига бузиб ташланиши керак, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
36. Қурувчи уй-жой қуриш ёки реконструкция қилишга тўсқинлик қилаётган мансабдор шахсларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари устидан юқори турувчи органга ёки суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
37. Жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан иморат қуриш масалалари бўйича пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилади.