Ижтимоий-маданий масалалар / Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хизмат



Download 57 Kb.
bet3/7
Sana13.06.2022
Hajmi57 Kb.
#664455
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ПФ-6186 11.03.2021

Олдинги таҳрирга қаранг.
а) кўп квартирали уй-жойлар қишлоқ жойларда 5 ва ундан юқори қаватли, шаҳарларда 7 ва ундан юқори қаватли, монолит темир-бетон ва йирик панелли конструкциялар ҳамда бошқа қурилиш материаллари асосида, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ иккинчи даражадан паст бўлмаган иссиқлик ҳимояси билан таъминланган ҳолда массив шаклида қурилади;
(14-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 06/21/33/1147-сон)
б) ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларини қуриш ва массивларни қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш:
шаҳарларда — кўп квартирали уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини «E-IJRO AUKSION»да электрон аукцион орқали сотишдан тушган маблағлар, зарур ҳолларда маҳаллий бюджет ёки бошқа маблағлар ҳисобидан;
қишлоқ жойларда — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
в) кўп квартирали уй-жойлар қурилиши учун ташқи муҳандислик- коммуникация тармоқларига улашни ҳамда геологик жиҳатдан энг мақбул вариантларни ҳисобга олган ҳолда, ҳудудларнинг қуриш лойиҳаларига мувофиқ бўлган яхлит массив шаклидаги ер участкалари танланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) 2023 йил 1 январга қадар:
«Янги Ўзбекистон» массивларида, шунингдек, олдинги йилларда барпо этилган массивларда ва уларнинг бўш турган ер участкаларида уй-жой қурувчи ташкилотлар учун цемент ҳамда металл прокатини сотиш бўйича алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинади;
(14-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 06/21/33/1147-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) цемент маҳсулотини (ТИФ ТН коди 2523) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
(14-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 06/21/33/1147-сон)
15. Белгилансинки, янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қурилишида:
«СС» ва ундан юқори рейтинг баҳосига эга бўлган қурилиш ташкилотлари қатнашиш ҳуқуқига эга;
ташқи муҳандислик-транспорт коммуникацияларини қуриш ҳамда массивларни қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари ва тегишли фойдаланувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
ички муҳандислик-транспорт коммуникацияларини қуриш — тадбиркорлик субъекти томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва мазкур харажатлар уй-жойнинг нархига киритилади;
қурилаётган уй-жойларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари — маҳаллий бюджет ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан бажарилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари томонидан қурилиш ташкилотлари билан тузилган шартномалар асосида кўп квартирали уй-жойлар қурилиши бўйича инжиниринг хизматлари, шу жумладан техник назорат амалга оширилади.
16. Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 апрелга қадар 2021 йилда кўп квартирали уй-жойлар қуриладиган ер участкаларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин.
17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021 йил 1 апрелга қадар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 06/21/33/1147-сон)
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда шаҳарларда кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкаларини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукционга қўйилишини таъминласин.
18. 2021 йил 15 мартдан бошлаб тижорат банкларига ўз ресурслари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштиришга рухсат этилсин.
Бунда, улушдор-жисмоний шахсларнинг ипотека кредитлари улуш киритиш асосида қурилган кўп қаватли уй-жойлардаги квартиралар давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг мазкур Фармоннинг 3-иловасида белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошмаган миқдорда қайта молиялаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сон қарори билан жорий этилган хусусий пудрат ташкилотларининг тижорат банкларидан олинган кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафиллик ва компенсация тўлаш тартиби 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилсин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 06/21/33/1147-сон)
20. Қурилиш вазирлиги:
2021 йил 1 майга қадар шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ якка тартибдаги уй-жойларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирсин;
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳа институтларининг ҳудудлардаги филиалларини ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва уларни амалга оширсин.
21. Вазирлар Маҳкамаси:
а) бир ҳафта муддатда импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош, сифатли ва ҳудудларда маҳаллийлаштирилган қурилиш материалларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда уларнинг қиймати кескин ўсишига йўл қўймаслик орқали уй-жойлар нархини мақбуллаштириш ҳамда қурувчи ташкилотларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча таклифларни;
б) 2021 йил 1 июнга қадар:
фуқароларга уларнинг давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи юзага келишидан қатъи назар жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ёки асосий қарзни қоплашга йўналтириш ҳуқуқини бериш;
тадбиркорлик субъектлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ўртасида тузилган шартномалар асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш амалиётини жорий этиш;
ижобий халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда «мақсадли ипотека омонати» механизмини жорий қилиш юзасидан асосланган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
22. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бир ой муддатда кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг фаолиятини рағбатлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
23. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қурилиш вазирлиги ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда алоҳида биржа савдо секциясида уй-жой қурувчи ташкилотларга цемент ҳамда металл прокатини сотиш тартибини ишлаб чиқсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
25. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур Фармоннинг мазмун, моҳияти ва натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритилишини таъминласин.
26. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
27. Мазкур Фармоннинг ижросини ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров, молия вазири Т.А. Ишметов ва қурилиш вазири Б.И. Закиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Фармоннинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Download 57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish