4-боб. Асосий назорат услублари
75. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлов бериш ёки термик ишлов бериш жараёнида йўқотиладиган миқдор мазкур Талабларнинг 5-иловасига мувофиқ аниқланади.
76.Таомларнинг энергетик қийматини ҳисоблаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий таркиби эса мазкур Талабларнинг 7-иловасига мувофиқ ҳисобланади.
77. Ҳамшира кундузги таомларнинг кимёвий таркибини ҳисобга олган ҳолда ота-оналарга кечки овқатда уйда болаларга қандай таом берилиши юзасидан тавсиялар беради.
78. Тайёрланган таомнинг умумий миқдори болалар сонига мос келиши керак. Тайёрланган таомнинг соф оғирлигини назорат қилиш озиқ-овқат маҳсулотларига дастлабки ва термик ишлов берилганда йўқотиладиган оғирлигининг нормаларига мувофиқ амалга оширилади (мазкур Талабларнинг 5-иловаси). Тайёрланган таомнинг сифати органолептик усулда баҳоланади.
79. Тайёр таомлар тиббиёт ходими томонидан таомлар сифатини назорат қилиш журналида тарқатилишига рухсат этилганлиги тўғрисидаги ёзув қайд этилганидан сўнг тарқатилади.
5-боб. Ходимларнинг профилактик тиббий кўрикдан ўтиши ва уларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар
80. Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари шахсий гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда ишга тоза кийим ва пойабзалда келиши, устки, бош кийими ва шахсий буюмларини кийим шкафида қолдирилиши, тирноқлар қисқа олинган ҳолатда бўлиши лозим.
Иш бошлашдан олдин қўлларни тозалаб ювиш, устига тоза халат, бошқа махсус кийимбош кийиши, сочлари эса тўпланган бўлиши керак.
Хожатҳонага киришдан олдин халатни ечиши, чиққандан сўнг қўлларни совунлаб ювиш керак. Ишчи ходимларга болалар ҳожатхонасидан фойдаланиш таъқиқланди.
Ишчи ходимларга болалар хожатхонасидан фойдаланиш тақиқланади
81. Озиқ-овқат бўлимининг ходимлари ҳар куни ҳамшира томонидан назоратдан ўтказилиб, уларнинг танасида кесилган, йиринглаган, кўкариб қолган ва юқори нафас йўлларида катарал ҳолатларнинг борлиги оғзини очиб текширилади ва журналга ўрнатилган тартибда белгиланади.
Ошхона ходимларига иш пайтида узук, сирға тақишлари таъқиқланади. Махсус кийимларни тўғноғич билан қистирилиши, иш жойида овқатланиш ва чекиш таъқиқланади.
82. Махсус кийимсиз ва тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларнинг мактабгача таълим ташкилоти ошхонасига киришига рухсат этилмайди
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талабларга
1-ИЛОВА
1 — 3 ёшли болаларни умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларида ўртача кунлик овқатланиш нормалари, энергетик қуввати (оқсил, ёғ, углеводлар)
Do'stlaringiz bilan baham: |