Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]



Download 34,74 Kb.
bet4/6
Sana14.04.2022
Hajmi34,74 Kb.
#552077
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1268 29.08.2003

Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Хизмат сафари жойидаги турар жойни ижарага олиш бўйича харажатлар хизмат сафарига юборилган ходимни келиш ва кетиш кунлари бўйича ҳақиқатдаги харажатлар, шунингдек тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда меҳмонхоналарда кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (жойларни бронлаш, дазмолдан фойдаланиш, сақлаш камерасидан, телевизор, музлатгич, идиш-товоқ, алоқа хизматидан фойдаланиш)га ҳақ тўлаш харажатлари қопланади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1268-1, 13.09.2019 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳмонхоналарни люкс-номерларида яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда турар жойни олиш бўйича ҳақ тўлаш ушбу турар жой қийматининг 70 фоизигача миқдори бюджет маблағлари ҳисобидан, қолган қисми эса бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1268-1, 13.09.2019 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турар жойни ижарага олганлик бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, ҳар бир сутка учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорини 20 фоизи миқдорида қопланади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1268-1, 13.09.2019 й.) таҳририда)
Хизмат сафарига юборилган ходимга шунингдек истисно тариқасида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, ташкилот раҳбарининг рухсати билан ҳаво, темир йўл, сув ва умумий фойдаланишдаги автомобил транспортида багажни олиб ўтиш билан боғлиқ харажатлар қопланади.
13. Хизмат сафарига юборилган ходим ўзининг доимий иш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлса, у ҳолда кундалик харажатлар тўланмайди. Ходимни хизмат сафарига юборилган жойдан ўзининг доимий равишда яшайдиган жойига ҳар куни қайтиши мумкинлиги масаласи хизмат сафарига юборган ташкилотни раҳбари томонидан масофанинг узоқлиги, транспорт алоқаси шароити, бажариладиган топшириқни туси, ходим учун дам олиш шароитларини яратиш кабиларни ҳисобга олган ҳолда рухсат берилади.
14. Хизмат сафари даврида хизмат сафарига юборилган ходим вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотган ҳолларда, унга умумий асосларда турар жой хонасини ижараси бўйича харажатлар қопланади (хизмат сафарига юборилган ходим стационар даволанишда бўлган ҳоллар бундан мустасно) ва унга соғлиғи ҳолатига кўра зиммасига юклатилган хизмат топшириғини бажариш имкониятига эга бўлмаган барча давр мобайнида ёки ўзининг доимий яшаш жойига қайтгунича, лекин икки ойдан кўп бўлмаган муддатга кундалик харажатлар тўланади.
Хизмат сафарига юборилган ходимни вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотиши, шунингдек соғлиғи ҳолати бўйича ўзининг доимий яшаш жойига қайтиш имкониятини йўқлиги белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши керак.
Вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотган давр учун хизмат сафарига юборилган ходимга умумий асосларда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади. Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари хизмат сафари муддатига қўшилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Хизмат сафарига юбориладиган ходимга хизмат сафарига кетишдан олдин мазкур Йўриқномани 10 — 12-бандларида кўзда тутилган миқдорларда кундалик, йўл харажатлари, турар жойни ижарага олиш харажатлари чегарасида пул кўринишидаги аванс (бўнак) тўланади. Ходим хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида аванс (бўнак) ҳисоботини тақдим қилиши шарт. Ушбу ҳисоботга белгиланган тартибда расмийлаштирилган хизмат сафари гувоҳномаси ва хизмат сафарида ҳақиқатда қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 92 ва 34-2019-ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1268-1, 13.09.2019 й.) таҳририда)
16. Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларни бажариш учун хизмат сафарига юборилган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларга мазкур Йўриқноманинг 11-бандида кўзда тутилган меъёрлар бўйича икки ой мобайнида кундалик харажатлар тўланади. Икки ойдан ортиқ муддатда хизмат сафарида бўлган вақт учун кундалик харажатлар ўрнига иш ҳақи ёки лавозим маошига тариф ставкасини 50% миқдорида, лекин сутка учун мазкур Йўриқноманинг 11-бандида белгиланган меъёрдан юқори бўлмаган устама белгиланади.
Қуйидаги ходимлар монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун хизмат сафарига юборилган ҳолларда уларга кундалик харажатлар ўрнига тариф ставкасини ёки лавозим маошини юқорида кўрсатилган миқдорларда устамалар тўланмайди:
монтаж, созлаш ва қурилиш ишлари амалга ошириладиган жойда ишга олинган;
амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган шартлар асосида бошқа жойга ўтказиш тартибида юборилган;
меҳнат таътилида бўлган вақтда, шунингдек сабабсиз ҳолда ишга чиқмаган кунларда;
улар томонидан монтаж, созлаш ва қурилиш ишлари амалга ошириладиган жойдан ташқарида давлат ёки жамоат ишларини бажариш вақтида;
монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажарилиши назоратини амалга ошириш учун хизмат сафарига юборилган.
Кундалик харажатлар ўрнига тариф ставкаси ёки лавозим маошидан фоиз миқдорида иш ҳақига устама тўлаш ходимни монтаж, созлаш ва қурилиш ишларида иштирок этган ҳар бир календар кун учун амалга оширилади.
Тўлиқ бўлмаган ой учун кўрсатилган устамани ҳисоблашдан аввал устама тўлиқ ой учун белгиланади, сўнгра ушбу сумма мазкур ойдаги календар кунлар сонига бўлинади ва ходимни монтаж, созлаш ва қурилиш ишларида бўлган кунлари сонига кўпайтирилади.
Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларини бажариш учун хизмат сафарига юборилган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассислар бепул турар-жой билан таъминланиши мумкин. Бепул турар жой берилмаган ҳолларда, турар жойни ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар мазкур Йўриқноманинг 12-бандида кўзда тутилган меъёрлар бўйича қопланади.
17. Агар касал бўлиб қолган ходим монтаж, созлаш ва қурилиш ишлари олиб борилаётган жойдан ташқарида яшаса, у ҳолда иш ҳақи лавозим маоши ёки тариф ставкасига фоиз миқдоридаги устама тўланмайди.
18. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар хизмат сафарлари тўғрисидаги амалдаги қонунчиликка қатъий амал қилишлари керак ва ушбу мақсадларда сарфланадиган маблағларни тежаш режимига риоя этилишини таъминлашлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ, хўжалик субъекти раҳбарини қарорига биноан ишлаб чиқариш ва бошқарув ходимлари учун мазкур Йўриқномада кўзда тутилган нормадан ортиқча хизмат сафарлари харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага ва жисмоний шахсни солиқ солинадиган даромадига қўшилади.
19. Хизмат сафарларига маблағларни сарфлаш устидан назорат молия органлари томонидан амалга оширилади.
20. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Кенгаши билан келишилган.



Download 34,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish