Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]



Download 0,92 Mb.
bet5/29
Sana25.02.2022
Hajmi0,92 Mb.
#463010
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
263 15.09.2014

II. Аттестацияни ўтказиш
10. Аттестация фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида аттестация бўйича ишларни бажариш учун иш берувчи томонидан жалб этиладиган аттестациядан ўтказувчи ташкилот билан биргаликда иш берувчи томонидан ўтказилади.
11. Аттестациядан ўтказувчи ташкилот меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
штатда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиснинг малака сертификатига эга бўлган ҳамда фаолиятни фақат ушбу аттестациядан ўтказувчи ташкилотда амалга оширувчи камида уч нафар ходимга эга бўлиш;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг маълумотнома базасига, шунингдек аттестацияни ўтказиш учун зарур бўлган маълумотнома ҳужжатларга эга бўлиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкида хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини ўлчаш учун мўлжалланган, белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган лабораторияга (кейинги ўринларда — техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган синов лабораторияси деб аталади) эга бўлиш;
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
аттестацияни ўтказишда олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш;
аттестацияни ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
аттестацияни ўтказишда мустақилликни таъминлаш;
аттестация тўғрисидаги тўғри ҳисоботни тақдим этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилот раҳбаридан сертификат талаб этилмайди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида профессионал хизмат кўрсатувчиларнинг аккредитациядан ўтган ёки техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган синов лабораторияси раҳбари фақат меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассисининг малакавий сертификатига эга шахс бўлиши керак.
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
12. Аттестация ўтказувчи ташкилот иш ўринларида аттестациядан ўтказилаётган корхонага нисбатан мустақил шахс бўлиши керак.
Корхона аттестация бўйича ишларни бажариш учун бир нечта аттестациядан ўтказувчи ташкилотларни жалб этишга ҳақлидир. Бунда аттестация бўйича ишлар аттестациядан ўтказувчи ташкилотлар ўртасида ҳам аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари сони, ҳам иш ўринларида бажариладиган ишларнинг турлари бўйича тақсимланиши мумкин.
13. Аттестацияни ўтказишда корхона аттестацияни ўтказувчи ташкилотдан:
аттестациядан ўтказувчи ташкилот ушбу Низомда белгиланган меҳнатнинг шарт-шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун талабларга тўлиқ жавоб беришни ҳужжатлар билан тасдиқлашни;
ўлчашлар ва баҳолашларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўтказишни талаб қилишга ҳақлидир.
14. Аттестацияни ўтказишда корхона:
аттестацияни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказишда аттестацияни ўтказувчи ташкилотга ёрдам беришга, зарур ахборот ва ҳужжатларни тақдим этишга, аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг сўровига кўра аттестация мақсадларига тегишли бўлган масалалар бўйича оғзаки ва ёзма шаклда тушунтиришлар беришга;
аттестацияни ўтказишда таҳлил қилиниши ва баҳоланиши керак бўлган масалалар доирасини торайтиришга, шунингдек аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан сўраладиган аттестация мақсадларига тегишли масалалар бўйича ахборот ва ҳужжатларни яширишга (фойдаланишни чеклашга) атайлаб йўналтирилган хатти-ҳаракатларни қилмасликка;
ушбу Низомнинг 62-бандида кўрсатилган, аттестация комиссияси таркибига кирувчи аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг вакиллари томонидан имзоланмаган ҳужжатлар мавжуд бўлган аттестация тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқламасликка мажбур.
15. Аттестацияни ўтказишда аттестацияни ўтказувчи ташкилот:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан ушбу Низом асосида ўлчашлар ва баҳолашларни ўтказиш усулларини, шунингдек ўлчашлар ва баҳолашларни ўтказувчи мутахассисларнинг сони ва шахсий таркибини белгилайди;
иш ўринларида аттестация ўтказиладиган корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларини таъминлаш ишларини ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда ўрганиб чиқади;
аттестация давомида юзага келадиган масалалар бўйича корхонадан тушунтиришларни сўрайди ва олади;
иш ўринларида аттестация ўтказилаётган корхона томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки ўлчашлар ва баҳолашларни ўтказиш шарт-шароитларининг талаб қилинадиган норматив ҳужжатлари билан таъминлаш корхона томонидан рад этилган тақдирда аттестацияни ўтказишни рад этади.
Аттестацияни ўтказиш аттестацияни ўтказувчи ташкилот корхонанинг талабига кўра аттестация натижалари бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан амалга оширилган хулосаларни асослаши шарт.

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish