Ўқув ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан бажарилиши зарур бўлган иш турлари: таълим муассасасининг ўқувчилар турар жойи ва/ёки ўқув биносида навбатчилик қилиш;
бириктирилган гуруҳда дарс машғулотларига мунтазам қатнашмайдиган ва давомати паст бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан ишлаш;
бириктирилган микроучасткада истиқомат қилувчи ўқувчиларнинг дарс машғулотларига тўлиқ қатнашишини таъминлаш бўйича олиб бориладиган ишлар.
Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***.
160 соат.
5.
Ўқув ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан қўшимча бажариладиган иш турлари: маънавий-маърифий соҳадаги ишларда иштирок этиш;
имтиёзли (бепул) овқатланиш мавжуд бўлган таълим муассасаларининг ошхонасида навбатчилик қилиш.
Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган бошқа иш турлари***.
Изоҳ: * Ишлаб чиқариш таълими усталарининг шахсий йиллик иш режаси бир йилдаги 1865 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.
** Ишлаб чиқариш таълими усталарининг шахсий йиллик иш режани ишлаб чиқиш ва бажаришда бўлимлар учун белгиланган соатлар ҳажмига таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори билан ўзгартириш киритилиши мумкин. Бунда умумий соатлар миқдори (1865 соат) доирасида Намунавий йиллик иш режасида белгиланган бўлимлар учун ажратилган соатлар миқдори 30 фоизгача камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.
*** Ишлаб чиқариш таълими усталарининг шахсий йиллик иш режасига мазкур Намунавий йиллик иш режасида назарда тутилмаган, таълим жараёнига оид бошқа иш турлари ҳамда вақт меъёрлари таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори билан асосланган ҳолда киритилади.
Эслатма:
Ишлаб чиқариш таълими усталарининг шахсий йиллик иш режасини ишлаб чиқишда, биринчи навбатда Намунавий йиллик иш режасининг I бўлимидаги иш турлари, шунингдек II ва III бўлимларидаги ўқув ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан бажарилиши зарур бўлган иш турлари киритилиши шарт. Бунда умумий соатлар миқдорини (1865 соат) тўлиқ таъминлаш учун II ва III бўлимларда кўрсатилган ўқув ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан қўшимча бажариладиган иш турлари ҳисобидан шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Меҳнат вазирлигининг 2016 йил 15 августдаги 59/ҚҚ ва 27-Қ/Қ-сон қарорига
2-ИЛОВА