Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги


Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисида



Download 122,24 Kb.
bet5/26
Sana01.06.2022
Hajmi122,24 Kb.
#624513
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
287 15,15,2020

Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими (кейинги ўринларда — Миллий малакалар тизими) амал қилишининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ҳамда тартибини, шунингдек ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Миллий малака тизими Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» ва «Таълим тўғрисида»ги қонунларига асосан, меҳнат бозорида талаб ва таклифни мувофиқлаштириш, бозор шароитларида ходимларнинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг базавий механизми ҳисобланади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
миллий малакалар тизими — таълим, ўқитиш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими томонидан меҳнат бозорининг малакали ходимларга эҳтиёжи ва малакали ишчи кучи таклифининг бутун умр давомида мувофиқлигини таъминловчи ҳуқуқий ва институционал тартибга солиш механизмлари мажмуи;
институционал компонентлар — миллий ва тармоқ малакалар рамкалари, касб стандартлари ҳамда Касб стандартлари миллий регистри;
малака — ходим ёки ишга (касбга) талабгорнинг, унинг билими, маҳорати ва кўникмаларининг тегишли касб ва мутахассислик бўйича аниқ меҳнат функцияларини сифатли бажаришга тайёргарлик даражаси;
малака даражаси (малакавий даража) — ходим ёки ишга (касбга) талабгорнинг тайёргарлиги ва кўникмалари даражаси бўйича меҳнат функцияларининг мураккаблиги, уларни мустақил бажариш ва натижаларга масъулияти параметрлари бўйича белгиланадиган тоифаланган талаблар мажмуаси;
Ўзбекистон Республикаси Миллий малакалар рамкаси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат ва таълим соҳаларини малака даражалари ва уларга эришишнинг асосий йўлларини умумлаштириб ифодалаш орқали уйғунлаштириш воситаси;
Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши — таълим муассасаларида, шунингдек касб-ҳунарга ўқитиш марказларида, касбга ўқитиш ва компетенцияларни баҳолаш марказларида касбий кўникмаларни баҳолаш ва тасдиқлаш соҳасидаги масалаларнинг мувофиқлигини таъминловчи орган;
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузуридаги касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши — тегишли тармоқ ёки ташкилотда касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака оширишни ҳамда компетенцияларни баҳолашни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги масалаларни мувофиқлаштирувчи орган;
кўникмаларни баҳолаш — ходим ёки ишга (касбга) талабгор малакасининг касб стандарти қоидаларига ёки малакавий талабларга мослигини тасдиқлаш тартиби;
касб стандарти — асосий меҳнат функциялари ва уларни бажариш шароитларини ифодаловчи, кўникма даражасига меҳнат мазмуни, сифати ва шароитларига талабларни белгиловчи стандарт;
касбга ўқитиш — муайян меҳнат функцияларини бажариш учун ўқувчига зарур бўлган билим, маҳорат ва кўникмаларни эгаллашга қаратилган таълим тури;
билимлар — ўқитиш ва шахсий тажриба орқали меҳнат фаолияти учун аҳамиятли маълумотни ўзлаштириш натижаси;
кўникмалар — инсоннинг муайян меҳнат функцияларини бажаришга қобилиятини ифодаловчи, таълим жараёнида ёки шахсий тажриба орқали эгалланган сифати (маҳорати);
компетенция — ходимнинг касбий фаолиятда билимлар, кўникмалар, маҳорат ва тажрибани қўллаш қобилияти ва расмийлаштирилган талаблар;
тажриба — меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнида эгалланадиган билимлар ва маҳоратлар;
меҳнат функцияси — меҳнат натижасига эришишга қаратилган ўзаро боғлиқ меҳнат ҳаракатлари мажмуаси;
меҳнат ҳаракатлари — ходимнинг меҳнат предмети билан ўзаро таъсирида муайян меҳнат натижасига эришиладиган жараён;
касб — инсоннинг касбий тайёргарлик натижасида эгалланган ва таълим тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги билан тасдиқланган, муайян билим, маҳорат ва амалий кўникмаларни талаб этувчи асосий меҳнат фаолияти, машғулотлар тури;
лавозим — ходимнинг ваколатлари мазмуни ва кўламини ҳамда унинг ташкилотнинг иерархик тузилмасида эгаллаган ўрнини белгиловчи бирламчи таркибий бирлик;
кўникмани баҳолашни ўтказиш учун баҳолаш воситалари — касбий имтиҳонни ўтказишда компетенцияларни баҳолаш маркази томонидан қўлланиладиган топшириқлар, баҳолаш мезонлари мажмуи;
баҳолаш усуллари — касбий имтиҳонни ўтказишда компетенцияларни баҳолаш марказлари томонидан қўлланиладиган ва ходим ёки ишга (касбга) талабгорнинг белгиланган мезон ва касб стандартларига мослигини аниқлашга қаратилган усуллар мажмуаси;
талабгор (ходим ёки ишга (касбга) талабгор шахс) — ишга жойлашиш ёки лавозимда ривожланиш ёки ушбу Низомга мувофиқ тартибда ўзининг касбий компетенцияларини тасдиқлаш мақсадида касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган компетенция тасдиғини олишни хоҳловчи жисмоний шахс;
компетенция тўғрисидаги сертификат — ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш бўйича касб стандарти (ёки малака талаби) билан кўзда тутилган тегишли малака даражасининг берилгани ва компетенциянинг ижобий баҳоланганини тасдиқловчи ҳужжат;
Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази — ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ушбу Низомга мувофиқ фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
компетенцияларни баҳолаш маркази — ушбу Низомга мувофиқ талабгорлар компетенциясини баҳолашни ўтказиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ушбу Низомга мувофиқ фуқароларнинг касбий малакасини баҳолаш ва тасдиқлашни амалга ошириш учун ваколатларни тасдиқлайди;
аккредитация — ваколатли орган томонидан компетенцияларни баҳолаш маркази ҳақ-ҳуқуқларини расман тан олиш;
Тасдиқланган малакага эга шахслар миллий реестри — ишчи касблари ва мутахассислар тоифалари бўйича тасдиқланган касбий компетенцияларга эга жисмоний шахслар тўғрисидаги доимий янгиланадиган маълумотлар базаси;
ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш параметрлари — ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда фуқароларнинг касбий малакасини баҳолаш ва тасдиқлашнинг меҳнат органлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, бошқа таълим муассасалари ва компетенцияларни баҳолаш марказлари билан тўғридан тўғри шартномалар, шунингдек, грантлар орқали белгиланган талабларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилиш кўрсаткичлари.

Download 122,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish