IV. Маданият муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
37.
|
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти биносидаги орган чолғу асбобини таъмирлаш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2024 йил ноябрь
|
Маданият вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Молия вазирлиги
(Ишметов)
|
38.
|
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани ҳудудидаги «Авиасозлар» маданият саройи (собиқ) биносидан самарали фойдаланиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:
маданият саройи биносини Ўзбекистон давлат филармониясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш;
2022 йилда маданият саройи биносини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
2023-2024 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида маданият саройи бинони белгиланган тартибда таъмирлаш.
|
Таклифлар, зарурат бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2024 йил ноябрь
|
Инвестиция дастури доирасида ажратилган маблағлар
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Ортикходжаев),
Молия вазирлиги
(Ишметов),
Қурилиш вазирлиги
(Закиров),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
(Бобоев),
Давлат активларини бошқариш агентлиги
(Ортиқов)
|
39.
|
Ҳудудларга жалб этилган театр соҳаси мутахассисларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги театрларга биттадан 2 ёки 3 хонали хизмат уйларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ажратиш.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мавжуд театрларда фаолият олиб бораётган эҳтиёжманд мутахассисларга хизмат уйлари ажратиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2022 — 2024 йил
|
Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик хайриялари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
|
40.
|
Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Бунда:
Маданият вазирлигини уюшманинг муассисларидан бири сифатида киритиш таклифини кўриб чиқиш;
уюшмага 2022-2023 йилларда 5 млрд сўм миқдорида бир марталик маблағ ажратиш;
уюшмани Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 30-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.
|
Амалий чора-тадбирлар, зарурат бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2022-2023 йиллар
|
-
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Ахборот ва коммуникациялар агентлиги
(Ходжаев),
Адлия вазирлиги
(Давлетов),
Молия вазирлиги
(Ишметов),
Давлат активларини бошқариш агентлиги
(Ортиқов)
|
41.
|
Ноталар тўпламлари ва махсус мусиқий адабиётларни чоп этиш ҳамда уларни таълим ташкилотларига етказиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2022 — 2024 йиллар
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Халқ таълими вазирлиги
(Саидов),
Молия вазирлиги
(Ишметов)
|
42.
|
Дорбозлар гуруҳлари фаолиятини кўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда республика бўйлаб гастроль сафарларини ташкил этиш.
|
Ижрочилар қарори
|
2022-2023 йиллар
|
маҳаллий бюджет маблағлари
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
|
Шу жумладан, Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятларидаги илғор дорбозлар гуруҳларини махсус автотранспорт воситалари билан таъминлаш.
|
Вилоят ҳокими қарори
|
2022 йил июнь
|
маҳаллий бюджет маблағлари
|
Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари
|
43.
|
Ўзбекистон давлат драма театри биносини таъмирлаш-тиклаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.
Бунда:
2022 йилда театр биносини таъмирлаш-тиклаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
2023 йилда театр биносини белгиланган тартибда тўлиқ таъмирлаш-тиклаш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2022-2023 йиллар
|
Таъмирлаш-тиклаш — маданий мерос соҳасига, жиҳозлаш — Маданият вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари доирасида
|
Маданий мерос агентлиги
(Нуруллоев),
Маданият вазирлиги
(Назарбеков),
Молия вазирлиги
(Ишметов)
|