ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛТЕТИ
ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВА ҲУҚУҚ ТАЬЛИМИ КАФЕДРАСИ
ГЕОСИЁСАТ АСОСЛАРИ ФАНИДАН
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
PhD М.Атавуллаев
6-МАВЗУ. ГЕОСИЁСИЙ БИЛИМЛАР РИВОЖИДА “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ” НИ АҲАМИЯТИ. УНИНГ ЯНГИЧА ГЕСИЁСИЙ МУНОСАБАТЛАР МЕТОДОЛОГИЯСИ СИФАТИДАГИ ЎРНИ.
Режа
1.Стратегия тушунчаси
2.“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сон Фармони қабул қилинишининг бош мақсади ва аҳамияти.
3.Геосиёсат ва маънавий таҳдид кўринишлари
Стратегия – бу таълимотни излаш, ифодалаш ва ривожлантириш тизими бўлиб, у изчиллик билан ва тўлиқ амалга оширилганда узоқ муддатли мувоффақиятни таъминлайди. Стратегия бу – стратегик фикрлаш, чуқур билим ва интуиция асосида муҳитни, келгуси шартларнинг мавжуд прогнозларини тизимли таҳлил қилиш натижасидир. Ушбу таҳлилнинг якуний маҳсули – бу ўзидан аввалги прогноз, вазифа, нуқтаи назар, устуворликлар ва узоқ муддатли мақсадли вазифаларни режалаштириш орқали бажарилишини талаб қилади. Стратегия бу – келажак ва ноъмалумлик парокандалиги орқали синовдан ўтган устуворликлар ва мақсадлар сари йўналтирувчи ғоялар мажмуаси.
XXI асрга келиб стратегия тушунчаси анча кенгайди. Стратегия деб, дунё миқиёсида ва давлат ички ҳаётидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳамда бошқа соҳаларда вужудга келган инқирозий вазиятларни прогнозлаштириш ва бартарф этишга қаратилган бошқарувни ташкил этиш масалаларига доир тушунчаларни қамраб олади. Шундан келиб чиқиб, давлат стратегияси бир бири билан ўзаро боғлиқ, лекин алоҳида хусусият касб этувчи кўплаб тушунчаларда ифодаланади. Яъни, “сиёсат”, “доктрина”, “миллий манфаатлар”, “миллий хавфсизлик”, “модернизация”, “инновация”лар давлат стратегиясининг моҳиятини белгилайди. Шундай қилиб, давлатнинг стратегияси аниқ мақсадларни белгилаш имкониятини яратувчи воситаларни танлаш асосида самарали бошқарув таъминлаш орқали жамиятнинг ижтимоий асосларини ривожлантиришга, мамлакат суверенитети ҳамда хавфсизлигини таъминлашга қаратилган комплекс ҳаракатлар мажмуи бўлиб ҳисобланади. Сиёсат, стратегия ва тактика – стратегик раҳбарлик ва бошқарув жиҳатлари билан боғлиқ учта мустақил категориядир. Уларнинг фарқи шундан иборат: стратегия тасдиқланган ва амалга ошириш учун қубул қилинган бўлса, унинг жорий қилиниши стратегиялаштирилаётган объектнинг йўл кўрсатувчисига, маёғига айланади. Тактика эса стратегик вазифаларни амалга ошириш бўйича кундалик, ойлик ва йиллик (жорий) режаларни ва уларнинг ечими бўйича тадбирларни тақозо этади. Сиёсат – бу стратегия ва тактикани ягона самарали амал қилувчи тизимга агрегация ва интеграция қилинишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |