Назорат учун саволлар:
1. “Ижтимоий ҳаёт” тушунчасининг мазмуни.
2. Жамиятнинг этник таркибига нималар киради?
3. Жамиятнинг этник таркиби. Миллий ва миллатлараро муносабатларни
тавсифланг.
4. Ижтимоий синф нима?
5. Ижтимоий қатлам нима?
6. Ижтимоий табақа нима?
98
8-МАВЗУ. ЖАМИЯТ РИВОЖЛАНИШИ ҚОНУНЛАРИНИНГ
ТАСНИФИ
1. Жамият ҳаёти ва тараққиётининг табиий –тарихий мезонлари.
2. Ижтимоий-тарихий жараёнларнинг қонун ва қонуниятлари.
3. Жамият қонунлари ва уларнинг эволюцияси.
4. Жамият қонунлари ривожига таъсир кўрсатадиган ижтимоий омиллар.
Инсон ҳаётининг мураккаблиги ва ижтимоий жараёнларнинг хилма-
хиллиги жамият қонунларини таснифлаш мезонларига алоҳида эътибор бериш
зарурлигини исботламоқда. Ижтимоий-тарихий жараёнларнинг вужудга
келиши, амал қилиши ва ривожланишида бир вақтнинг ўзида турли даражадаги
ва ҳар хил аҳамиятга молик қонунлар асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Уларнинг баъзилари бутун бир жамиятга хос жараёнларни акс эттирса,
бошқалари унинг алоҳида бир тизими элементлари ўртасидаги алоқадорлик ва
боғланишларни ифодалайди, учинчилари эса ижтимоий муносабатларнинг
фақат маълум турларини қамраб олади. Жамият қонунларидан баъзилари
ижтимоий муносабатларнинг вужудга келиши, мавжудлигини ифодаласа,
бошқалари уларнинг ривожланишини белгилаб беради.
Жамият қонунлари тўғрисида гап кетганда, аввало, шуни таъкидлаш
жоизки, табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқадорлиги, бир-бирига таъсири ҳам
қатор қонун-қоидаларга бўйсунади. Биз кундалик хаётимизда айни бир
вақтнинг ўзида табиат қонунларининг ҳам, жамият қонунларининг ҳам ёки шу
икки тизим ўртасидаги алоқадорликдан келиб чиқадиган қонунларнинг ҳам
таъсирини ҳис қиламиз. Бундай қонунларга мисол қилиб ноосферанинг
кенгайиб бориши қонуни, табиат ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг бир-
бирига мос келиш қонуни ёки жамиятнинг табиатга таъсирининг ортиб бориши
қонуни кабиларни келтиришимиз мумкин.
Юқоридаги
фикрлардан “Табиат
билан
жамият
ўртасидаги
муносабатларни тартибга солувчи қонунларни табиат қонунларига киритиш
керакми ёки жамият қонунларими? Иқтисодий ёки ҳуқуқий ва сиёсий
99
қонунларни умумий ижтимоий қаторига киритиш мумкинми?”, деган савол
туғилади. Бу ҳақда фалсафий адабиётларда турлича, баъзан бир-бирига зид
фикрлар ҳам мавжуд.
Ижтимоий муносабатлар орасидаги иқтисодий жараёнлар, яъни моддий
ишлаб чиқариш муносабатлари алоҳида ўрин тутади. Чунки иқтисодий
муносабатлар барча ижтимоий жараёнлар тизимига нисбатан белгиловчи
аҳамиятга эга. Маълумки, ишлаб чиқариш жараёнида кишилар фақат табиий
муҳит билан эмас, балки бир-бирлари билан ҳам ўзаро фаол ва мақсадга
мувофиқ муносабатларда бўлади. Демак, кишиларнинг ўз эҳтиёж ва
манфаатларидан келиб чиқиб, бир-бирлари билан муносабатлари ҳам қатор
қонунлар асосида амалга ошади. Бундай қонунларга қуйидагиларни киритиш
мумкин: биринчидан, ишлаб чиқариш муносабатларининг вужудга келиши ва
ривожланиш қонунлари; иккинчидан, ишлаб чиқариш муносабатларининг
турли таркибий қисмлари ўртасидаги муносабатларни белгиловчи қонунлар.
Мисол қилиб айтсак, мулк шакллари билан кишиларнинг ишлаб чиқаришдаги
мавқеи ўртасидаги, мулк шакллари билан тақсимот ўртасидаги муносабатларни
тартибга солувчи туркум қонунлар мавжуд. Бу қонунларга талаб ва таклиф
қонуни, меҳнат унумдорлиги ва қиймат қонуни, таннарх ва нарх-наво
қонунларини киритиш мумкин.
Жамият қонунлари типологиясида жамият моддий ҳаёти билан унинг
маънавий-сиёсий соҳалари ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи
қонунларни ўрганиш алоҳида диққатга сазовор. Бу туркум қонунларга моддий
ва маънавий омилларнинг уйғунлиги, маънавиятнинг тараққиётга нисбатан
белгиловчилик қонуни, иқтисодиётнинг сиёсатга нисбатан устунлиги каби
қонунларни киритиш мумкин.
Жамият қонунларининг яна бир туркумига ижтимоий онг, тафаккур, илм
- фаннинг ривожланиш қонунларини киритиш мумкин. Яқингача жамият
мафкураси бўлган марксистик фалсафада ижтимоий борлиқ бирламчи, онг ва
тафаккур эса иккиламчи деб ҳисобланиб, маънавиятнинг жамият
тараққиётидаги ўрни ҳамда аҳамиятига етарли баҳо берилмади. Ҳозирги замон
100
фан-техника тараққиёти шуни кўрсатмоқдаки, инсон онги ва тафаккурининг
ривожи ҳам ўзининг жузъий қонунларига эга бўлиб, жамият тараққиётида
белгиловчи аҳамият касб этади. Бугунги кун нуқтаи назаридан амалий
аҳамиятга эга бўлган жамият қонунлари қаторига жамиятнинг ижтимоий
(табақавий) тузилиши, табақалар ўртасидаги муносабатлар, уларнинг
шаклланиши ва ривожланишини белгиловчи қонунларни киритиш мумкин. Бу
туркум қонунларининг ўзига хослиги шундаки, улар, биринчидан, муайян
жамиятдаги барча инсонлар ўртасида юзага келадиган муносабатларни,
уларнинг қандай тоифаларга мансублигидан қатъи назар, қамраб олади;
иккинчидан, бу қонунлар жамият ҳаётининг барча тизимларига, жумладан,
иқтисодий, сиёсий, маънавий ҳаётда юз бераётган жараёнларга таъсир
ўтказади. Бу туркум қонунларга: жамият ижтимоий табақаланишининг мулкий
муносабатлари билан боғлиқлиги, турли ижтимоий табақалар манфаатларининг
бир-бирига мос келиши асосида уларнинг муросага келиши каби қонунларни
киритиш мумкин.
Жамият қонунларини таснифлаганда ижтимоий бирликлар - оила, элат,
миллатнинг келиб чиқиши ва улар ўртасидаги муносабатларнинг
ривожланишини белгилаб берадиган қонунларни алоҳида туркумга ажратмоқ
зарур. Ҳар қандай ижтимоий бирлик жамият тараққиётининг маълум
босқичларида шаклланиб, ўзининг жузъий қонунлари асосида ривожланиб
боради. Ушбу туркум қонунларини аниқлаш ва амалда қўллаш этник ва миллий
муносабатларни
тартибга
солишга, жамиятдаги
ижтимоий-сиёсий
барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
Жамият қонунлари типологиясига оид фалсафий адабиётларда собиқ
иттифоқ даврида марксча, яъни формациявий ёндошув устун бўлиб келди. Шу
нуқтаи назардан, жамият қонунларига уларнинг умумлаштирувчилик
даражасидан келиб чиқиб ёндашса, улар уч гуруҳга, яъни: 1) энг умумий
ижтимоий қонунлар, 2) умумий социологик қонунлар, 3) хусусий социологик
қонунларга ажратилган.
101
Жамият қонунларини икки гуруҳга – яъни жамиятнинг мавжудлик
қонунлари (статик қонунлар) ҳамда жамиятнинг ривожланиши қонунлари
(динамик қонунлар) туркумига ажратиш мумкин.
Жамиятдаги барча қонунлар мазмун-моҳиятига кўра, иқтисодий-
ижтимоий жараёнларнинг вужудга келишини ҳамда ривожланишини
ифодалайди, чунки ҳар қандай қонун муайян шарт-шароитда воқеа ва
ҳодисалар ривожининг хусусияти ҳамда йўналишини белгилайдиган
алоқадорлик ва боғланишларни акс эттиради.
Бизнингча, жамият қонунларини қуйидаги мезонлар асосида таснифлаш
мақсадга мувофиқ. Ушбу мезонларга жамиятни бир бутун тизим сифатида
қаралиши, унинг турли тизимлари ўртасидаги муносабатларни акс эттирувчи
қонунларни умумлаштириш кабилар киради ва улар асосида жамият
қонунларини тўрт гуруҳга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳга табиат билан жамият ўртасидаги муносабатларни
ифодалайдиган қонунлар киради. Бу қонунларни умумсайёравий қонунлар деб
атаймиз.
Иккинчи гуруҳга инсоният ва давлатчилик пайдо бўлганидан бошлаб
ҳозиргача амал қилиб келаётган қонунлар мансубдир. Бу қонунларни,
бизнингча, умуминсоний қонунлар деб аташ мақсадга мувофиқ. Қонунларнинг
ушбу гуруҳига: ижтимоий эҳтиёжлар билан ижтимоий манфаатларнинг ўзаро
уйғунлиги қонуни, жамият моддий ҳаёти билан маънавий ҳаётининг
мувофиқлиги ва маънавиятнинг фаоллиги, моддий бойликларни яратиш ҳамда
уларни истеъмол қилишнинг бир-бирига мутаносиблиги ва исътемолнинг
фаоллиги каби қонунларни киритиш мумкин.
Учинчи гуруҳни инсониятнинг тарихий тажрибаси давомида кўпгина
халқлар, миллатлар ҳаётида ўхшаш шарт-шароитда айнан бир хил амал қилган
ва қилаётган қонунлар ташкил қилади. Бу туркум қонунларни ўрганиш асосида
муайян мамлакатлар тажрибаси бошқа бир давлатлар ҳаётига, амалиётига
татбиқ қилинади. Бу қонунлар умумий қонунлар деб аталади. Уларга мисол
қилиб бозор иқтисодиёти қонунларини айтиш мумкин. Яъни бирор-бир
102
мамлакат ўз иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтказмоқчи бўлса, албатта,
бозор иқтисодиёти умумий қонунларининг объектив талабларига бўйсунмоғи
керак. Чунки бозор муносабатлари дастлаб алоҳида бир мамлакат иқтисодиёти
шароитида шаклланиб, кейинчалик умумиқтисодий қонуниятга айланган.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда
инсоният яратган энг мақбул иқтисодий муносабатлар мажмуаси бозор
қонунлари миқёсида амалга ошмоқда. Бу қонунларга биз талаб ва таклиф,
рақобат, инфляция билан боғлиқ қонунларни киритиш мумкин. Бу
қонунларнинг асосий хусусияти ва амалий аҳамияти шундан иборатки, улар
бир қанча жараёнларга хос бўлган умумий жиҳатларни акс эттириш орқали
улар ўртасидаги алоқадорлик, бирлик ва ворисликни очиб беради.
Жамият ривожланишига хос умумий қонунларнинг яна бир жиҳати
шундан иборатки, улар барча мамлакатлар, халқлар ривожланишининг умумий
томонларини очиш, кашф қилиш орқали улар ўртасидаги боғлиқликни, муайян
жамиятнинг бир босқичдан иккинчи босқичга ўтишидаги қонуниятларни
кўрсатиб беради.
Жамиятнинг тўртинчи гуруҳ қонунларига жузъий қонунларни киритамиз.
Муайян жамият ривожланишининг аниқ бир босқичлари, ҳолати тўғрисида
тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун умумий ижтимоий ва умумий қонунларни
билишнинг ўзи етарли эмас. Чунки муайян бир жамиятни, ундаги ҳодиса ва
жараёнларнинг мазмун-мохиятини билиш, аввало, жузъий қонунларни
билишни тақозо этади. Жузъий қонунларнинг ўзига хослиги, биринчидан,
уларнинг амал қилиш доираси макон ва замонда нисбатан чекланганликда;
иккинчидан, жамият ривожининг фақат айрим босқичларига ёки алоҳида бир
ижтимоий-тарихий жараёнларга хос бўлган жиҳатларни акс эттиришида
намоён бўлади. Ижтимоий тарихий жараёнларнинг ривожланиши, уларни
билиш ҳамда давлат ва жамият манфаатидан келиб чиқиб, маълум мақсадни
кўзлаб бошқариш жараёнида айнан жузъий қонунлар амалий жиҳатдан алоҳида
аҳамият касб этади. Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган ва бугунги
кунда Ўзбекистон иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтказишда
103
дастуриламал бўлган беш тамойил айнан жамиятимиз иқтисодий-ижтимоий
ривожланишига хос жузъий қонунларнинг талабларини чуқур ўрганиш,
уларнинг рўёбга чиқиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадини кўзлаб
яратилган.
Жузъий қонунлар деб умумий қонунларнинг ҳар бир жамиятда ўзига хос
шарт-шароитда такрорланмас ҳолда намоён бўлиш шаклларига ҳам айтилади.
Масалан, талаб ва таклиф, рақобат, қиймат, эҳтиёж ва манфаатлар қонунлари
Ўзбекистон шароитида фақат ўзига хос такрорланмас ҳолда намоён бўлади,
амал қилади.
Умуман олганда, умумижтимоий, умумий ва жузъий қонунлар бир-бири
билан чамбарчас боғлиқ. Улар яккалик, хусусийлик ва умумийлик нуқтаи
назаридан ўзаро диалектик алоқадор бўлиб, фақат биргаликдагина амалга
ошади, намоён бўлади. Умумижтимоий, умумий ва жузъий қонунларнинг
алоқадорлиги туфайли жамиятда қонунларнинг ўзига хос тизими вужудга
келган. Бу тизим бутун инсоният цивилизацияси тараққиётини ҳам, алоҳида
бир мамлакат, халқ, миллат ривожланишини ҳам белгилаб келади. Қонунлар
тизими туфайли ҳам инсоният жамоаси, унинг тараққиёти тасаввуримизда бир
вақтнинг ўзида ҳам узлуксиз, ҳам узлукли тарихий жараён сифатида
гавдаланади.
Жамият қонунларини таснифлашда фалсафий адабиётимизда шу вақтгача
жамият маънавий ҳаётининг ўзига хослиги, мазмун ва мохиятига етарли
эътибор берилмаган. XXI асрда инсоният цивилизациясининг тақдири бевосита
инсон тафаккури, ақли ва маънавияти ривожига кўп жиҳатдан боғлиқ
бўлмоқда. Шу туфайли ҳам жамият қонунларининг яна бир ўзига хос
таснифини келтиришимиз мумкин. Бунда, биринчидан, муайян жамиятдаги
сиёсий онг, сиёсий мафкура, шунингдек, сиёсий ташкилотларнинг, яъни давлат,
сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши қонунларини алоҳида
бир туркумга ажратиш, учинчидан, ахлоқнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш
қоидаларини учинчи бир гуруҳга; тўртинчидан, жамият ривожланишида
маънавиятнинг, маънавий ҳаёт ривожида эса диннинг тутган ўрнини очиб
104
берадиган қонунларни алоҳида бир гуруҳга ажратиш ва ўрганиш бизнингча
жамиятимизнинг бугунги эхтиёж ва манфаатидан келиб чиқадиган бўлсак,
аҳамиятга молик масаладир. Албатта, бу қонунларнинг ўзига хослигини
ўрганувчи алоҳида фанлар мавжуд бўлсада, булар, аввало, жамият қонуни
ҳисобланади, уларнинг бир гуруҳи иккинчи туркум қонунларнинг вужудга
келиши ва амал қилиши учун мезон бўлиб хизмат қилади. Шу туфайли ҳам бу
қонунларнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериш, уларнинг амал қилиш
механизмини аниқлаш фаннинг вазифасидир.
Юқоридаги фикрларга асосланиб айтиш мумкинки, жамият қонунлари
типологиясининг объектив мезонлари кўп ва хилма-хил бўлиб, улар турли
таснифларни келтириб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |