Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/35
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#51647
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Bog'liq
Q.Nazarov va bos. Ijtimoiy falsafa

Ижтимоий соҳа. Жамиятнинг инсонпарварлик моҳияти унинг аҳоли
қатламлари учун қулай шарт-шароитлар яратишида, кишиларнинг илм олиши,
соғлиғини тиклаши, дам олиши, меҳнат қобилиятларини тиклаши учун
ғамхўрлик қилишида яққолроқ; намоён бўлади. Оилани, кексаларни оналик ва
болаликни ижтимоий ҳимоялаш ижтимоий хизмат кўрсатишнинг муҳим
шаклларидир.
Республикамизда бозор муносабатларига ўтиш даврида аҳолини ижтимоий
ҳимоялашга алоҳида эътибор берила бошланди. «Тарих сабоғи шундайки, -деб
ёзади И.А.Каримов, - унинг айнан кескин бурилишларида, ижтимоий формациялар
алмашинаётганда ижтимоий муаммолар ва зидциятлар ғоят кескинлашади,
миллий хавфсизликка, фуқаролар тинчлигига ва барқарорликка таҳдид
солувчи омилга айланади».
Мамлакатимизнинг миллий мустақиллик йилларида орттирган тажрибаси
жамият барқарорлиги, тинч-тотувлигини таъминлашда ижтимоий соҳага
кўпроқ эътибор беришнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. «Бозор
муносабатларига ўтишнинг илк даврида биз олдиндан бутун аҳолини
ижтимоий ҳимоялаш йўлидан бордик. Бу чора-тадбирлар одамларнинг
турмуш даражаси кескин пасайиб кетишининг олдини олишда муҳим роль
ўйнади. Республикада осойишталик ва барқарорликни сақлаб қолиш омили
бўлди»
Жамиятнинг ривожланишида кишиларнинг моддий ва маънавий
эҳтиёжларининг қондирилиши, мулк ва меҳнатнинг ижтимоий тақсимланиши
муҳим роль ўйнайди. Кишиларнинг қобилиятига қараб меҳнатнинг ижтимоий
тақсимланиши натижасида турли касблар билан шуғулланадиган қатор
тоифалар, гуруҳлар, қатламлар ва синфлар вужудга келади. Улар жамият
структурасида ўзига хос ўринни эгаллайдилар; жамият тараққиётига муайян
хисса қўшадилар.
Социал стратификация аҳолининг иерархик мавқеига мос равишда
ижтимоий қатламларга бўлинишидир. Ижтимоий стратификация олий ва қуйи
қатламлар мавжудлигини, ҳуқуқ ва имтиёзларнинг тенгсизлигини, масъулият ва


89
бурч тенгсизлигини эътироф этади. Ижтимоий стратификациянинг конкрет
шакллари ниҳоятда хилма-хилдир.
Агар жамият аъзоларининг иқтисодий статуси турлича бўлса, мулкдор ва
мулксизлар мавжуд бўлса, жамият қандай шаклда ташкил этилишидан қатъи
назар унинг иқтисодий табақаланиши мурқаррардир. Агар бирон бир гуруҳ
ичида мансаб ва обрўга, унвон ва лавозимига қараб турли иерархик ранг
(даража) мавжуд бўлса, бу гуруҳнинг сиёсий дифференциаллашганлигидан
далолат беради. Агар жамият аъзолари ўз фаолият турига қараб турли гуруҳларга
бўлинган бўлса, айрим касблар бошқаларига нисбатан қадрлироқ бўлса,
профессионал гуруҳ аъзолари раҳбарлар ва итоат қилувчиларга бўлинган
бўлса, бундай гуруҳ профессионал дифференциаллашгандир. Ижтимоий
стратификация иқтисодий, сиёсий ва профессионал шакллардан ташкил топади.
Барча аъзолари ҳар жиҳатдан тенг бўлган ижтимоий гуруҳ, ҳеч қачон бўлмаган ва
бўлмайди. Ижтимоий стартификация - ҳар қандай уюшган жамиятнинг
доимий тавсифидир.
Ҳар бир ижтимоий структура бўш ерда вужудга келмайди: балки илгари
мавжуд бўлган ижтимоий структура негизига янгилик киритиш орқали
вужудга келади. Ўтмишда мавжуд бўлган ва бугунги кундаги мавжуд
ижтимоий структура ўртасида тарихий алоқадорлик мавжуддир. Ана шу
боғлиқлик инсоният жамияти ривожланишининг ягона жараён сифатида рўй
беришини тақозо этади.
Жамият тараққиёти кўп босқичли жараён эканлиги тўғрисидаги қарашлар
АҚШ файласуфи О. Тоффлер томонидан илгари сурилди. Бундай қарашга кўра
жамият тараққиётини аграр жамият, индустриал жамият. постиндустриал
жамиятга 
ажратилди. Адабиётларда 
жамият 
ривожланишига
цивилизацияли ёндашув ғояси илгари сурилмоқда. Бундай ёндашувга кўра ҳар
бир халқ ўзининг бетакрор, ноёб, ўзига хос ва ўзига мос томонларини сақлаб
қолган ҳолда бошқа халқларнинг тажрибаларидан ижодий фойдаланиш орқали
ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос моделини яратади.


90
Ғарбда ижтимоий ривожланишнинг циклли назарияси кенг ёйилган бўлиб,
унинг йирик вакиллари О. Шпенглер ва А. Тойнби ҳисобланади. О. Шпенглер
«Европанинг сўниши» асарида жаҳон тарихини «кўплаб маданиятлар феномени»
сифатида тавсифлади. Ҳар бир маданият бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда
вужудга келади, уларнинг ҳар бири ўзининг маънавий ҳаракатлантирувчи
кучига, ўз қиёфасига, ўз ҳаёти ва ўлими тарихига эгадир. Шпенглернинг
фикрича, тарих прогресс нималигини билмайди: улардан ҳар бирининг
маданияти бетакрор бўлиб, уларни боғлаб турадиган мезон йўқ.
Англиялик социолог А.Тойнби ҳам ана шу ғояни давом эттирди. Унинг
фикрича, бутун инсоният ўтмиши 21 цивилизация тарихидан иборат бўлиб, улар
бир-бири билан ички боғланмаган. Ҳар бир цивилизация ўз ривожида:
вужудга келиш, ўсиш, синиш, парчаланиш ва ҳалокат босқичини кечиради,
сўнг ўрнини бошқа цивилизацияга бўшатиб беради. Тойнби барча
цивилизациялардаги ижтимоий жараёнлар бир-бирига ўхшаш эканлигини
таъкидлади.
Унинг 
фикрича, цивилизация 
ривожланишининг
ҳаракатлантирувчи кучи «ижодкор озчилик бўлиб, у инерт кўпчилик» ни
орқасидан етаклашга қодирдир. «Ижодкор элита» аста-секин ижтимоий-сиёсий
муаммоларни ҳал этиш қобилиятини йўқотгач, ўз ҳокимиятини авторитет
орқали эмас, балки зўравонлик билан амалга ошира бошлайди. Агар асосий
омма ҳарбий ҳолат ёки табиий офатдан қирилиб кетмаса, бу цивилизацияни
емиради. Ҳар бир янги цивилизациянинг вужудга келиши, Тойнби фикрича,
диннинг янги шакллари пайдо бўлиши билан боғлиқдир.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish