104
жараёнларни синфий нуқтаи назардан тушунтирди. Ижтимоий
зиддиятларни сунъий равишда мутлақлаштирди ва бу зиддиятларни ҳал
этишнинг асосий усули сифатида ижтимоий революцияни амалга оширишни,
миқдорлар синфини тугатишни таклиф этди. Ижтимоий амалиёт бундай
назариянинг бирёқлама ва хато эканлигини кўрсатди. Жамият тараққиёти кўп
босқичли жараён эканлиги тўғрисидаги қарашлар АҚШ файласуфи О.
Тоффлер томонидан илгари сурилди. Бундай қарашга кўра жамият
тараққиётини аграр жамият, индустриал жамият. постиндустриал
жамиятга
ажратилди. Адабиётларда
жамият
ривожланишига
цивилизацияли ёндашув ғояси илгари сурилмоқда. Бундай ёндашувга кўра ҳар
бир халқ ўзининг бетакрор, ноёб, ўзига хос ва ўзига мос томонларини сақлаб
қолган ҳолда бошқа халқларнинг тажрибаларидан ижодий фойдаланиш орқали
ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос моделини яратади.
Ғарбда ижтимоий ривожланишнинг циклли назарияси кенг ёйилган
бўлиб, унинг йирик вакиллари О .Шпенглер ва А. Тойнби ҳисобланади. О.
Шпенглер ўзининг «Европа қуёшининг сўниши» асарида жаҳон тарихини
«кўплаб маданиятлар феномени» сифатида тавсифлади. Ҳар бир маданият бир-
бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда вужудга келади, уларнинг ҳар бири ўзининг
маънавий ҳаракатлантирувчи кучига, ўз қиёфасига, ўз ҳаёти ва ўлими
тарихига эгадир. Шпенглернинг фикрича, тарих прогресс нималигини
билмайди: улардан ҳар бирининг маданияти бетакрор бўлиб, уларни боғлаб
турадиган мезон йўқ.
Англиялик социолог А.Тойнби ҳам ана шу ғояни давом эттирди. Унинг
фикрича, бутун инсоният тарихи 21 цивилизация тарихидан иборат бўлиб, улар
бир-бири билан ички боғланмаган. Ҳар бир цивилизация ўз ривожида:
вужудга келиш, ўсиш, синиш, парчаланиш ва ҳалокат босқичини
кечиради, сўнг ўрнини бошқа цивилизацияга бўшатиб беради. Тойнби барча
цивилизациялардаги ижтимоий жараёнлар бир-бирига ўхшаш эканлигини
таъкидлади.
Цивилизация ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи «ижодкор
озчилик бўлиб, у инерт кўпчилик» ни орқасидан етаклашга қодирдир.
«Ижодкор элита» аста-секин ижтимоий-сиёсий муаммоларни ҳал этиш
қобилиятини йўқотгач, ўз ҳокимиятини авторитет орқали эмас, балки
зўравонлик билан амалга ошира бошлайди. Агар асосий омма ҳарбий ҳолат
ёки табиий офатдан қирилиб кетмаса, бу цивилизацияни емиради. А.Тойнби
ҳозирги пайтда беш цивилизация (хитой, ҳинд, испан, рус ва ғарб)
сақланиб қолди, деган хулосага келди. Ҳар бир янги цивилизациянинг вужудга
келиши, Тойнби фикрича, диннинг янги шакллари пайдо бўлиши билан
боғлиқдир.
П.А.Сорокин
жамият
тарихини
маданий
ва
ижтимоий
системаларнинг алмашинуви сифатида изоҳлади. Тарихий жараён
маданиятнинг уч типи (хиссий, р.ационал, интуитив) алмашинувидан
иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: